2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Д.А.Ибрагимов
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси 
 
катта ўқитувчиси, ТДИУ
Б.И.Хидирова, 
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси 
 
катта ўқитувчиси, ТДИУ
Аннотация: 
Мақолада аҳоли турмуш даражаси ва сифатини намоён этувчи 
ижтимоий тавсифдаги кўрсаткичларнинг ўрни, аҳоли бандлиги ва у билан боғлиқ му-
носабатларнинг аҳамияти ўз аксини топган. Мамлакат иқисодиётида бандликка 
таъсир этувчи омиллар, аҳоли бандлиги ҳолати таҳлил қилинган.
Таянч иборалар:
 аҳоли бандлиги, муносабатларнинг аҳамияти, бандликка таъ-
сир этувчи омиллар, постиндустриал модел, меҳнат бозори.
Аннотация:
 В статье отражена роль показателей в социальном описании, ука-
зывающих на уровень и качество жизни населения, важность занятости и отношений 
с ней. Были проанализированы факторы, влияющие на занятость в климате страны, 
статус занятости.
Abstract
: The article reflects the role of indicators in the social description, indicating the 
level and quality of life of the population, the importance of employment and relations with it. 
The factors affecting employment in the country’s climate, employment status were analyzed.
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг бугунги босқичида мамлакатлар 
тараққиёти даражасини баҳолашда нафақат узоқ давр устувор аҳамият касб 
этган иқтисодий кўрсаткичларнинг, балки устун равишда аҳоли турмуш дара-
жаси ва сифатини намоён этувчи ижтимоий тавсифдаги кўрсаткичларнинг ҳам 
ўрни ортиб бормоқда. Мазкур кўрсаткичларнинг асосий қисми аҳоли бандлиги 
билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлардан таркиб топганлиги, ривожланган мамла-
катларда бугунги кунда иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида “инсон 
капитали”га урғу берилаётганлиги инобатга олинса, аҳоли бандлиги ва у билан 
боғлиқ муносабатларнинг аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлади.
Халқаро меҳнат ташкилотининг прогнозларига кўра, 2023 йилга бориб 
дунё аҳолисидан 3,7 млрд. киши меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолини, шундан 
иш билан банд аҳоли сони 3,5 млрд. кишини ва ишсизлар сони 0,2 млрд. киши-
ни ташкил этади. Агар ушбу даврга келиб дунё бўйича банд аҳолининг 55 %га 
яқини норасмий бандларни ташкил этишини ҳисобга олинадиган бўлса, халқа-


181
ро меҳнат бозоридаги бандлик ҳолатини кўп омилли таҳлил асосида тартибга 
солиш ҳамда бандлик даражасини оптималлаштиришда унинг замонавий хусу-
сиятларини етарли даражада ҳисобга олиш лозим
55
. Ушбу маълумотлар меҳнат 
бозоридаги бандлик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил этиш асосида уни тартибга 
солиш ҳамда бошқариш жараёнларида бандликнинг замонавий хусусиятлари-
ни етарли даражада ҳисобга олиш лозимлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда 
мамлакатларнинг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи халқаро баҳолаш тузилма-
ларининг кўрсаткичлари таркибида фақатгина иқтисодий кўрсаткичларнинг 
ўзигагина таяниб қолмасдан, жамиятнинг ижтимоий ривожланиш кўрсаткичла-
ри олдинги ўринларга чиқмоқда. Чунки ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари 
ҳам мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти натижасидаги сифат ўзгаришларини 
ўзида акс эттиради ва бу кўрсаткичлар орқали унинг умумий ривожланиш ҳола-
тига баҳо бериш мумкин бўлади. 
Ана шундай кўрсаткичларнинг аксарияти аҳоли турмуш фаровонлиги би-
лан боғлиқ кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг даражаси мамлакат фуқароларининг 
самарали бандлиги ҳамда бандлик натижаси ҳисобланган турмуш фаровонлиги 
даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бандликнинг янги модели постин-
дустриал моделга ўхшаш бўлиб, унда ишлаб чиқариш анъанавий омилларининг 
роли ўзгаради, бунда ахборот ва билим алоҳида ўрин эгаллайди, асосий риво-
жланиш интеллектуал фаолиятга қаратилади (1-расм). 
Ушбу моделда ишлаб чиқариш хизматлари учун янги, юқори малакали иш 
ўринларини ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ паст малакали иш ўрин-
ларини шакллантириш функциясини ўз ичига оладиган хизмат кўрсатиш соҳаси 
алоҳида ўрин тутади.
Шундай қилиб, бандликнинг замонавий модели қуйидаги ўзига хос асосий 
тенденциялар билан тавсифланади:
1.Ривожланган мамлакатларда иш билан бандликнинг асосий тенденция-
си сифатида иқтисодий фаол аҳоли таркибининг моддий ишлаб чиқариш тар-
моқларидан хизмат кўрсатиш соҳасига ўтишини кўрсатиш мумкин
56
.
2. Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиши билан вақтинчалик ёлланувчи 
ишчиларни ишлатиш кенг тарқалмоқда. Шу муносабат билан, бандликнинг 
янги модели вақтинча меҳнатдан фойдаланишни кенгайтириш билан тав-
сифланади. 
3. Меҳнат ресурслари умумий таркибидаги аёллар улушининг ортиши.
4. Бандлик моделида меҳнат интенсивлиги даражасига қараб, ишчилар икки 
гуруҳга ажратилади: меҳнат сиғими паст, аммо ишчиларнинг касбий тайёргар-
лиги (телекоммуникация, компьютер технологиялари, молиявий хизматлар 
ва бошқалар) юқори бўлган гуруҳ; меҳнат сиғими юқори ва касбий тайёргар-
55
World Employment and Social Outlook: Trends 2019. International Labour Office. – Geneva: ILO, 2019. pp. 
11–12, 84-85.
56
Седлак М. Тенденции развития секториальной структуры экономики // Проблемы теории и практики 
управления. – 1998. №2. –С. 31–32.


182
лик даражасига талаблар паст (савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва 
бошқ алар) бўлган гуруҳ
57
.
5. Меҳнат муносабатларининг қонунийлик ҳолатига кўра, янги бандлик моде-
лида бандлик расмий ва норасмий, шунингдек, ўз-ўзини иш билан таъминлаш (ўз 
бизнесини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи бошқариш) шакллари бўйича фарқланади.
119

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish