2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Тадқиқот натижалари
Юқоридаги олимлар томонидан илгари сурилган таърифларни инобатга 
олиб, корхоналар рейтинги тушунчасига қуйидагича таъриф беришни мақ-
садга мувофиқ, деб топдик. Корхоналар рейтинги деганда, хўжалик юритувчи 
субъект лар фаолияти натижаларининг муҳимлиги ёки аҳамиятлигини сон би-
лан ифодалайдиган кўрсаткичларнинг тизимлаштирилган ҳолати тушунилади. 
Ушбу таърифнинг назарий жиҳатдан асосланганлигини қуйидагича изоҳлаш 
мумкин:
1. Бу ерда гап корхоналар (фирма, компания, ташкилот, муассаса каби) рей-
тинги ҳақида кетганлиги учун умумий қилиб хўжалик юритувчи субъектлар оли-
ниши белгиланди.
2. Рейтинг учун фаолият натижаларининг олиниши ҳам масалага ойдинлик 
киритади. Чунки фаолият натижаси бўйича баҳоланадиган бўлса, ушбу фаолия-
тини жадаллаштириш ва самарадорлигини оширишга ҳаракат қилади.
3. Масаланинг муҳимлигини сон билан ифодалайдиган кўрсаткичлар тизи-
мининг олиниши ҳам аҳамиятли. Чунки кўрсаткичлар бирорта натижани бил-
дирса, унга берилган аниқ сонлар унинг даражасини белгилайди. Шу туфайли 
ушбу ҳолатлар ҳам таърифда инобатга олинган.
Юқоридаги таърифдан ҳам кўриниб турибдики, корхоналар рейтингини 
битта кўрсаткич ёки йўналиш билан баҳолаб бўлмайди. Унинг бир қанча йўна-
лишлари мавжуд. Ҳар қандай даражада рейтингни аниқлашда кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. Кўрсаткичлар эса иқтисодий-ижтимоий жараён ва ҳодисалар-
нинг мазмунига қараб турли йўналишларда бўлиши мумкин. Масалан, ижтимо-
ий соҳанинг ўзига хос кўрсаткичлари, иқтисодий соҳада – иқтисодий кўрсат-
кичлар, математикада – даражалар, сон билан ифодаланадиган турли модуллар, 
табиатда – иқлим ўзгаришлари, офатлар, об-ҳаво маълумотлари ва бошқалар. 
Булардан ҳам кўриниб турибдики, корхоналар рейтингини аниқлашда, бошқа 
соҳалар сингари аниқ рақамларда ифодаланган кўрсаткичлар тизимидан фойда-
ланамиз. Буларнинг ўзаро боғлиқлиги бевосита уларнинг бир-бирини тўлдири-
ши билан ифодаланадиган шаклланиш жараёнида кўриш мумкин. 
Рейтингни аниқлашда ўринларни қўшиш усули ҳам мавжуд. Бу ҳар бир
корхонани ҳар бир кўрсаткич бўйича ўринларини аниқлаб, ўринларини 
қўшиш усули бўлиб ҳисобланади. Бу усул асосан кўрсаткичларнинг йўналиши 
54
Голишева Е.В., Иванина Н.В., Тухлиев И.С. ва Темирходжаев А.П. Словарь совремённых терминов 
в сфере туризма. – Самарканд, ГП Издательство «Зарафшон», 2018. – 295 с.


178
бир хил бўлиб, ўлчами ҳар хил бўлганда қўлланилади. Ушбу усул орқали ҳар хил 
ўлчамга эга бўлган кўрсаткичларни ҳар бирининг ўринларини белгилаш орқа-
ли, бир хил ўлчамга келтириб олиш мумкин. Масалан, корхона активлари сони 
ўсиш суръати, харажатлар суммаси, маҳсулот умумий ҳажми каби кўрсаткичлар 
бир хил ўлчамга келтирилиши лозим. Аслида уларнинг ўлчамлари турлича 
бири сўмда ифодаланса, иккинчиси фоизда, учинчиси коэффициентда бўлиши 
ҳам мумкин. Агар улар турли ўлчамларда ифодаланганда уларни қўшиб ёки со-
лиштириб бўлмайди. Бундай ҳолларда ҳар хил ўлчамдаги кўрсаткичлар миқдо-
рини ўринларни қўшиш йўли билан бир хил ўлчамга келтириб олинади.
Шуни эътиборга олиш лозимки, рейтингни аниқлашда ўринларни қўшиш 
усулининг ҳам жуда кўп йўналишлари мавжуд. Масалан, кўрсаткичларнинг 
моҳиятига қараб табақаланган ўринларни қўшиш, ҳар бир кўрсаткичга маълум 
балларни бериш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Рейтинг тизими баҳолаш амалиётида ўринларни қўшишда субъектив ёнда-
шишлар бўлиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ҳар бир кўрсаткичга балл 
беришда иш натижасининг реал ҳолатидан келиб чиқиб, ушбу балларни ҳамма 
корхоналарга бир хил даражада тасдиқлаб, улардан фойдаланиш бўйича те-
гишли низомларни ишлаб чиқиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди. Биз бунга 
эришиш учун унинг оддий йўлидан, яъни ҳар бир кўрсаткич бўйича корхоналар 
эгаллаган ўринларини аниқлашни тавсия этамиз. Шунга асосан рейтинг кўр-
саткични аниқлашда ҳар бир корхонанинг, ҳар бир кўрсаткич бўйича ўринлар 
жамлаб чиқилди. Бу ҳолда қайси корхона энг кичик натижага эришган бўлса ўша 
корхона юқори ўрин эгаллаган бўлиб ҳисобланадиган бўлди. Бунинг учун қуйи-
даги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
n

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish