172
юзага келаётган экологик омиллар; ишлаб чиқаришни механизациялаштириш
ва қўл меҳнатини камайтириш ҳисобига соҳани интенсив ривожлантиришни ўз
ичига олган техник-технологик тадбирларнинг амалиётга етарли даражада қўл-
ланилмаслиги; аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергия ва бошқа
йўналишлардаги истеъмол тизимини ўз ичига олган ижтимоий омиллардан тў-
лиқ фойдаланмаслик, чорва молларини табиий ем-хашак билан таъминлашнинг
кескин ёмонлашиб бораётганлиги каби долзарб масалалар юзага чиқмоқда.
Бозор рақобатлари кучаяётган ҳозирги ва кейинги даврларда қорамолчилик
тармоғини ривожлантириш ва самарали ташкил этишда технологик омилларга
алоҳида эътибор қаратиш шарт. Қорамолчилик маҳсулотлари
етиштиришни
кўпайтириш, моллар маҳсулдорлигини ошириш кўп жиҳатдан молларни пар-
варишлаш технологиясининг энг муҳим ва ҳал қилувчи элементи ҳисобланган
омихта ем билан таъминлашга боғлиқ. Шунинг учун ҳам, бизнинг фикримизча,
вилоятларда хорижий сармоядорлар иштирокида
чорва молларини етарли,
меъёр даражасида омихта емлар билан таъминлайдиган қувватга эга заводлар
қуриш мақсадга мувофиқ. Маълумки, бозор муносабатлари шароитида маҳ-
сулот ишлаб чиқариш, унинг турлари ва ҳажми бозордаги талаб ва таклифдан
келиб чиққан ҳолда шакл ланади. Шу нуқтаи назардан, маркетинг фаолиятини
ривожлантириш қорамолчилик маҳсулотларини
истеъмолчилар талабларига
мос миқдор ва сифатда ишлаб чиқаришда муҳим ташкилий омиллардан бири си-
фатида қара-лиши ва амалга оширилиши лозим ҳисобланади. Қорамолчиликда
маркетингни ташкил қилиш бозордаги нарх-наво, маҳсулот тури ва истеъмол-
чиларнинг мақсад ва истаклари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тайёр озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш корхоналарининг хом-ашёга
бўлган талабини ўрганиш, маҳсулот стратегиясини ишлаб чиқиш, яъни маҳсулот
турларини кўпайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий
қилиш, маҳсулот сотишни режалаштириш, башорат қилиш ва бошқа истеъмол
бозори билан боғлик жараёнларни ўрганишга қаратилиши лозим.
Бугунги кунда сайёрамизда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгариши, экс-
пертлар хулосасига асосан, инсоният ривожланишининг барча соҳа ва йўналиш-
ларида сифат ва миқдор жиҳатдан янгича ёндашишни талаб қилмоқда. Зотан, иқ-
лим ўзгаришининг қорамолчилик соҳаси ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқа-
риш жараёнларига таъсир этиш йўналишларини 2-расмда келтирилган тизимда
акс эттириш мақсадга мувофиқ.
Демак, иқлимнинг ўзгариши нафақат чорва молларининг маҳсулдор-лиги-
га, балки тармоқнинг озуқа базаси ва ем-хашаклар сифатига, улар таркибидаги
турли микро ва биоэлементлар миқдорига ҳам таъсир кўрсатади. Иқлимнинг ўз-
гариши қорамолчилик тармоғининг ривожланиши ва маҳсулотларининг сифат
кўрсаткичларига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан,
ҳавонинг исиб кетиши соғин сигирлар маҳсулдорлигининг камайишига, сут-
нинг эса ёғлилик даражасининг ошишига сабаб бўлади.
Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтиришда бир қатор тад-бир-
ларни,
жумладан, хўжаликларни ихтисослаштириш,
касалликларга чи-дамли
янги нав ва зотларни яратиш, табиий омиллар келтиридаган зарарлар ва шунга
ўхшаш нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун замонавий техника ва технология-
ларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.