Тадқиқот методологияси
Илмий тадқиқотни амалга оширишда билиш назариясининг индукция ва
дедукция, таҳлил ва синтез, миқдор ва сифат, сабаб ва оқибат категорияларидан,
статистик ва иқтисодий таҳлил, мантиқий таҳлил каби усуллардан фойдаланил-
ган. Адабиётларни таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикасининг расмий ста-
тистик маълумотларидан фойдаланилган.
Таҳлиллар
Масаланинг моҳиятини тўлиқ англаш учун рейтинг сўзининг маъносига эъ-
тиборни қаратамиз. 7000 дан зиёд атамалар ва тушунчалар жамланган “Большая
экономическая энциклопедия”да рейтинг атамасига қуйидагича изоҳ берилган:
“Рейтинг – бирорта нарсанинг қайси категорияга, табақага, синфга киришини
баҳолайди. Бозор муносабатларига асосланган мамлакатларда тижорат ташки-
лотларининг кредитга лаёқатлилик даражаси мунтазам равишда таҳлил қилиниб
ва баҳолаб борилади. Мутахассислар корхоналар рейтингини аниқлашда бир
қанча кўрсаткичлардан ва бошқа ахборотлардан фойдаланади...”
46
, дейилган.
Қайд этиш жоизки, режали иқтисодиёт шароитида корхоналар фаолияти-
га баҳо беришда рейтинг атамасидан фойдаланилмаган. Унда социалистик му-
собақа натижаларига кўра мусобақа ғолиблари аниқланган. Бунга далил 1980
йилда Москванинг “Советская энциклопедия” нашриётида 1600 бетдан иборат
“Советский энциклопедический словарь”
47
нашр қилинган. Ушбу энциклопедик
луғатда ушбу рейтинг атамаси ўз аксини топмаган. Шу сингари бошқа бир қанча
луғатларда, хусусан “Русча-ўзбекча луғатда”
48
ҳам, ўзида 14 мингдан ортиқ сўзни
жамлаган “Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати”да
49
ҳам
рейтинг атамаси киритилмаган. Булардан ҳам кўриниб турибдики, ушбу атама
мамлактимизнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида янги атама бўлиб ҳисоб ланади.
Беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га рейтинг атамаси киритил-
45
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартида “Халқаро рейтинг ва индексларда
Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги
Фармони.
46
Большая экономическая энциклопедия. – М.: Эксмо, 2007. – С. 540.
47
Советсий энциклопедический словарь. – М.: “Советская энциклопедия”, 1979. 1600 с.
48
Русско-узбекский словарь. В 2-х томах. – Т.: “Главная редакция УзЭ”, 1983. (1-томида 808 бет.
34650 та сўз, 2-томида 800 бет. 32170 та сўз,).
49
Ўзбек тилининг крилл ва лотин алифболаридаги имло луғати. 14 мингдан ортиқ сўз. – Т.: “Sharq”,
176
ган ва унга қуйидагича изоҳ берилган. Рейтинг инглизча “rating” сўздан келиб
чиқиб, “баҳо, даража” маъноларини англатиши қайд этилган ва унга учта изоҳ
берилган.1) Ўқитувчилар ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш
усули ҳамда тизими. 2) Спортнинг баъзи турларида (мас. шахматда) эришилган
ютуқларнинг самарадорлиги ва нуфузини баҳолашда рақамлар билан ифодала-
надиган шахсий кўрсаткич. 3) Сиёсат, маданият ва бошқа соҳалардаги таниқ-
ли арбобларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадиган
машҳурлик даражаси. Худди шундай изоҳ “Ўзбекистон миллий энциклопеди-
яси”да ҳам келтирилган
50
. Аммо ушбу луғат ва энциклопедияларда корхоналар
рейтингини аниқлаш ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Интернетнинг Википедия номи билан юритиладиган “Эркин энциклопе-
дия”сида ҳам рейтинг сўзига изоҳ берилган. Бунда айтилишича ҳам мазкур сўз
инглиз тилидаги “rating”дан олинган бўлиб, “маълум ҳодиса ёки объектнинг
муҳимлигини ёки аҳамиятлигини сон билан ифодалайдиган кўрсаткичи ҳисо-
бланади”. Ушбу атамани корхоналарда қўллаш учун айнан шу субъектлар нуқтаи
назаридан қараш лозим деб ўйлаймиз. Агар бунга амал қилинадиган бўлса, кор-
хоналар рейтинги уларнинг илғорлик даражасига мос келади. Уларнинг рей-
тинги қанча юқори бўлса, ўша корхона шунча илғор бўлиб ҳисобланади. Шу
жиҳатдан рейтингни баҳолашга, унинг таърифини ишлаб чиқишга ҳам бугунги
кун нуқтаи назаридан ёндошиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Бу борада Х.М.
Маматкулов ишлаб чиққан луғатда “Рейтинг – маълум ва машҳурлик даражаси,
фирманинг ўзини, товар ва хизматлар категорияси, сифатини баҳолаш”
51
деган
изоҳни берган. Уни аниқлаш борасида қуйидагиларни таъкидлайди: “Рейтинг
махсус органлар ёки фирманинг ўзи томонидан жамоатчилик фикрини сўраш
йўли билан белгиланади. Мақбул товар ёки аниқ фирма типини аниқлашга ёр-
дам беради”
52
. Ушбу муаллифнинг берган изоҳида асосий эътибор фирманинг
“машҳурлик даражаси”га қаратилган ва “сифатини баҳолаш”га урғу берилган.
Аммо қандай баҳолаш, қандай ўлчамлардан фойдаланиш масалалари қараб
чиқилмаган.
Ушбу атама бўйича Каландарова Н.Н. шундай фикрларни билдириб ўтади.
“Рейтинг – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига комплекс баҳо бериш-
нинг индивидуал миқдорий кўрсаткичи, корхоналар бизнесининг нуфузи, таш-
килотнинг имиджи ҳақида ахборот олишнинг, молиявий ишончлигини баҳо-
лашнинг муҳим усулидир”
53
.
Рейтинг атамасига Е.В.Голишева, Н.В.Иванина, И.С.Тухлиев ва А.П.Темир-
ходжаевлар ҳам ўзларининг таърифларини берган. Ушбу олимларнинг фикрича
2012. 432 бет.
50
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-жилд. Парчин – Солиқ. – Т.: “Ўзбекистон миллий энцикло
-
педияси” Давлат илмий нашри, 2004. – 298 бет.
51
Маматкулов Х.М. Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар изоҳли луғати. – Т.:
“ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2010. – 212 бет.
52
Маматкулов Х.М. Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар изоҳли луғати. – Т.:
“ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2010. – 212 бет.
53
Каландарова Н.Н. Корхоналар молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда таҳлил методикасини та
-
комиллаштириш. Иқтисодиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa доктори (PhD) диссертaция автореферати. -Т.:
ТМИ, 2019. – 11 б.
177
“Рейтинг – маълум объект ёки жараёнларнинг муҳимлигини ифодалайдиган сон
ёки тартибли кўрсаткич (таржима бизники – К.М.)”
54
. Ушбу таърифда ҳам рей-
тингга хос барча жиҳатлар ўрин олган. Бу ерда фақат “объект ёки жараёнлар”
олинган. Объект шунчаки бир бирлик бўлиб ҳисобланади. У катта ёки кичик
бўлиши мумкин. Бироқ рейтинг баҳолашда натижа олинади. Шу туфайли фақат
“объект”ни қабул қилиш бироз мунозарали. Жарёнлар бўйича ҳам худди шундай
фикрларни айтиш мумкин. Чунки қуруқ жараён ҳали ҳеч нарсани англатмайди. У
иқтисодий, табиий, ижтимоий каби жараёнлардан иборат бўлиши мумкин. Бу-
ларнинг қайси бирини қайси мезон асосида олиш мумкинлиги ушбу таърифда
мавҳум бўлиб қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |