Муҳокамалар ва натижалар.
Жаҳон тажрибаси билан танишув Гнесин номли Москва давлат
Университети ўқитувчилари: И.Е.Темченко ва В.А.Салахитдиновалар фортепиано фанидан
“Фортепиано ижрочилиги услубиёти” номли янги ишчи дастур ишлаб чиқаришган. Ушбу дастур ўз
ичига фортепиано ижрочилигидаги назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришдек муҳим
қисмларини ўз ичига олган. Шунингдек, талабанинг аналитик фикрлаш қобилиятини, ижрочилик
малакасини, репертуарни ўзлаштириш ва услубий кўникмалар ҳосил қилишдек вазифаларни ҳал
этилишига кўмак берувчи кўрсатмалар берилган. XX-XXI асрларнинг ҳозирги давр ижрочилиги
услубиётини ўрганишдек вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Дастур бир неча бўлимлардан иборат: фортепиано машғулотини ўтказиш ва мустақил иш,
мусиқий қобилиятларни ўқув жараёнида ривожлантириш, мусиқий асар устида ишлаш, оҳанг йўли,
педализацияси, ижро техникаси ва полифония устидаги иш жараёнлари.
Мусиқий фикрлашни ўқитувчи ўзининг ижроси орқали кўрсатиб бериши қўйилган мақсад ва
вазифаларни бажарилишида ўз самарасини беради.
Услублар ҳар битта талабанинг қобилияти ва характери, ўзлаштириш даражаси, интилиши ва
қизиқишига йўналтирилади. Яна бир эътиборли жойи шундаки, дастур ўқув жараёнини психологик
нуқталарини диққатига олади. Назорат топшириш жараёнида талабага берилган назарий саволларга
кўргазмали равишда чолғуда ўтириш постановкасини кўрсатиб бериши ва мусиқий асарни таҳлил этиб
бериш вазифаси берилади. Дастур танлашда талабанинг асар билан танишуви ўқитувчининг ижроси
орқали амалга оширилса унинг ўзи эса мустақил тарзда асар матнини ўқиб, шу орқали ички мусиқий
эшитиш ҳисси ривожланади, матнни изчил ўқиш кўникмаси шаклланади. Асарни ўрганиш жараёнида
мусиқий матнни ўқиб қисмларга ажратиб оғир ва ўрта темпларда ижро этилади ва ўрганганлар эсга
олинади. Талаба мустақил тарзда асарни таҳлил этиб ва ўрганиб ижро этиб беради.
Асарнинг ижроси мобайнида у куйидаги вазифаларни бажариши лозим бўлади: асарнинг
мазмуни, мусиқий образи, тасаввури, бошқа санъат турлари билан боғлаган ҳолда бастакорнинг
ғоясини ёритиб бериши, куйни кульминацион нуқтаси, оҳанг йўли ва педальдан тўғри фойдалана
олиши, куй динамикаси ва оҳанг йўналишини кўрсатиб бериши лозим. Шунингдек, мусиқий матнни
ўқиш мобайнида горизонтал ва вертикал ҳолатидаги нота графикини англаб билиш, оҳанг йўналишини
клавишларга қарамасдан ижро этилишига аҳамият берилади.
Ритмик формулалар (К.Орф, Б.Богино. Т.Смирнова услубиётлари) бўйича ритмик машқларни
бажариш: бармоқларни тўғри тақсимланиши, ҳар хил позицияларда гамма, аккорд, арпеджиолар
ижроси ёрдамида кўникмаларга эга бўлиш. Репертуардаги ижро этиладиган асарларни хотирага
жойлаш турларини бажариш: а) қоронғи жойда б) кўзларни юмган ҳолда в) кўзларни боғлаб қўйган
ҳолатда г) клавиатура ёпилган ҳолатда. Проф.А.Д.Алексеев – махсус машқлар билан ишлашни тавсия
этади.
Оҳанг йўлини ишлашда эса куй оҳангини куйлаш орқали, куйчан legato ёрдамида куй
бўғинларини тақсимлаш, К.Игумнов тавсифи билан айтганда, куйни “кучли нуқталарига” йўналтириш,
Е.Тимакин таърифида эса куйни “горизонтал эшита билиш” кўникмасини тарбиялашни тавсия этади.
Куйни оҳанг йўналишини кўрсатишида қийинчилик туғдираётган жойдарида қуйидаги усуллардан
фойдаланиш тавсия этилади: қайтариладиган товушлар, узоқ чўзилувчан товушлар, товушлар
мутаносиблиги, бадиий сифати даражасини тиклашдаги ёрдамчи воситаларни қўллаш ( Г.Коган,
К.Грин). Оҳангни жўрлигини (аккомпанементини) ҳам асарнинг бутунлилик суръатида муҳим ўрин
эгаллашини таъкидлаб ўтиш жоиз, булар: аккорд, фигурация ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин.
Шунингдек асарнинг фактурасидаги товушлар тақсимланишини бажариш ва бас товушларини
гармоник ва ритмик ўрни аҳамиятлидир.
Талаба асардаги ўнг ва чап қўллардаги мусиқани йўналишини тўғри тақсимлай олиши, яъни-
товушларни бир бирига бўлган мутаносиблик даражасини эшита билиши ва ижрода кўрсата билиши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |