2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL
163
materiallarini o‘zlashtirgan yoki tez o‘zlashtira oladigan o‘quvchilar. Bu 3 toifa o‘quvchilarning har biri bilan
alohida ishlab, ularning barchasini darsga qiziqtirish uchun kuyidagi usullardan foydalanishi maqul bo‘lar edi.
2.
Kuzatuvchanligi, ijodiy tassavuri o‘rtacha rivojlangan tasviriy san’at materiallarini o‘qituvchi
yordamida o‘zlashtira oladigan o‘quvchilar guruhi.
3.
Kuzatish ko‘nikmasi yaxshi rivojlanmagan, ijodiy tassavuri bo‘lmagan, tasviriy san’at materiallarini
o‘qituvchilar yordamida qiyin o‘zlashtiradigan o‘quvchilar.
Bunday dars o‘tish bizning fikrimizcha o‘quvchilarning aktivligini oshiradi.
O‘quvchilar bilan individual ishlashning ahamiyati katta. Bu metod yordamida qoloqlarsiz o‘qitish
darajasiga etish mumkin. Bundan tashkari tasviriy san’at sinf xonalari etarlicha yorug‘ bo‘lishi kerak.
Yorug‘lik normal bo‘lmagan joyda ko‘rish sezgilariga zo‘r berish zararlidir. Bunday xollarda o‘quvchilarning
tez charchashlari oqibatida darsga bo‘lgan qiziqishlari sustlashishiga olib keladi.
Adabiyotlar
1. Abdirasilov S., Boymetov B., Tolipov N. Tasviriy san`at. – T.: ILM ZIYO, 2010.
2. S.F. Abdirasilov “Tasviriy san’at o’qitish metodikasi” Toshkent - 2012.
3. S.F. Abdirasilov, N. Tolipov “Tasviriy san’at o’qitish metodikasi” Toshkent-2007.
“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
164
Алишер ШИРИНОВ
ўқитувчи
Мирфайз НУРУЛЛАЕВ
Магистр, Бухоро давлат университети
ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ ЎҚИТИШДА
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ЎРНИ
Аннотация
Таълимни технологиялаштириш бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим
мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларини тадбиқ қилувчи ва
қонуниятларни очиб берувчи педагогик йўналишдир.
Аннотации
Технологизация образования - педагогическое направление, которое вводит наиболее
оптимальные способы и эффективные средства достижения образовательных целей и раскрывает
закономерности на основе технологического подхода к процессу обучения.
Annotation
The technologicalization of education is a pedagogical direction that introduces the most optimal ways
and effective means of achieving educational goals and reveals the laws on the basis of a technological
approach to the teaching process.
Калит сўзлар: технология, педагогик, тасвирий санъат, ўқитиш, таълим, маҳорат, замонавий,
дарс
Ключевые слова: технология, педагогика, изобразительное искусство, обучение, образование,
мастерство, современное, урок.
Keywords: technology, pedagogy, fine arts, teaching, education, skill, modern, lesson
Ўзбекистон Республикаси миллий ва маънавий-маърифий та-раққиётининг муваффақиятларини
белгилаб берувчи, бу туб вази-фаларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи педагогик технологиялар-ни
амалиётга татбиқ этишдан иборат. Бинобарин, педагогик технологиялар рақобатбардош кадрлар тай-
ёрловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда педагог-ўқитувчига қўйиладиган замон талаблари,
педагог ўқитувчининг касбий маҳора-ти, талабаларнинг онги, билими, дунёқарашини ўстириш,
фаолликла-рини ошириш орқали таълим самарадорлигига эришиш билан боғлиқ масалалар мажмуини
ифодалайди.
Зaмонaвий педaгогик технологиялaрнинг энг aсосий негизи бу тaълим берувчи вa тaълим
олувчининг ҳaмкорликдa белгилaнгaн мaқсaддaн кaфолaтлaнгaн нaтижaгa эришишлaри учун
тaнлaнгaн технологиялaригa боғлиқ. Бундaй ўқитиш жaрaёнидa мaқсaд бўйичa кaфолaтлaнгaн
нaтижaгa эришишдa қўллaнилaдигaн ҳaр бир тaълим технологияси тaълим берувчи вa тaълим олувчи
ўртaсидa ҳaмкорлик фaолиятини тaшкил этa олсa, ўқув жaрaёнидa тaълим олувчилaр мустaқил
фикрлaй олсaлaр, ижодий ишлaй олсaлaр, излaнсaлaр, тaҳлил этa олсaлaр, ўзлaригa, гуруҳгa, гуруҳ эсa
улaргa бaҳо берa олсa, тaълим берувчи улaрнинг бундaй фaолиятлaри учун имконият вa шaроит ярaтa
олсa, aнa шу ўитиш жaрaённинг aсоси ҳисоблaнaди.
Таълимда янги педагогик технологиялар жорий қилинаётган ҳозирги шароит мактаб
ўқитувчиларидан бу соҳада ҳам кўп нарсани билишни, ўрганишни тақозо этади. Биринчидан, у
таълимга янгича ёндашишни ёрқин тасаввур қила олиши, иккинчидан, педагогик жамоа раҳнамоси
сифатида интерфаол таълим усулларини ташкил қила олиш маҳоратини пухта ўзлаштириб олган
бўлиши, учинчидан инновацион технология усулларига буйсиндирилган замонавий дарс ва
маънавият бўйича тадбирларни таҳлил қила олиш санъатига эга бўлиб, бу машғулотлар ўқувчи
шахсини ривожлантиришга қандай таъсир қила олиши тўгрисидаги ўз хулосаларини бера олиши
лозим.
Ҳар бир ўқувчининг имкониятларини намоён этиш ўқитувчи фаолиятининг аҳамиятли бўлган
ажралмас қисмларидан бири саналадиган рухий тузатиш ва ривожлантириш орқали шарт-шароит
яратилади. Чизмачилик дарсига кўпинча ўқувчилар қизиқмайди, бу эса ўз навбатида янги билимларни
ўзлаштиришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради. Диққати тарқоқ ўқувчиларни диққатини
фанга жалб этиш учун таълимда инновацион технологиялардан фойдаланиш зарур.
Таълимни технологиялаштириш ғояси янгилик эмас. Ҳозирги вақтда «педагогик технология
ўқитишнинг техник воситалари ёки компьютерлардан фойдаланиш соҳасидаги тадқиқотлардек
қаралмайди, балки бу таълим самарадорлигини оширувчи омилларни таҳлил қилиш, ишлаб чиқиш
Do'stlaringiz bilan baham: |