2021, Maxsus son “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal issn 2181-6883


, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/235
Sana03.12.2022
Hajmi2,05 Mb.
#877409
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   235
Bog'liq
362 1 A3011398477DCFCEC93564A0FB670C108DCB6C7A

2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL
165 
хамда усул ва материалларни қўллаш, шунингдек қўлланилаётган усулларни бахолаш йўли орқали 
таълим жараёнининг асослари ва уни мақбуллаштириш йўлларини ишлаб чиқишни аниқлаш 
мақсадидаги тадқиқотдир». 
Таълимни технологиялаштириш бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим 
мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларини тадбиқ қилувчи ва 
қонуниятларни очиб берувчи педагогик йўналишдир. Таълим бериш усулини танлаш ва қўллаш 
кўпгина қуйидаги дидактик омилларни эътиборга олиш мухим: 
Мақсадни белгилаш (таълим бериш мақсади, педагогик вазифалар, ўқув фаолият натижалари); 
ўқув ахборот мазмуни хажми ва мураккаблиги (чизмачилик фанининг хусусияти); ўқувчиларнинг ўқув 
имкониятлари (тайёргарлик даражаси, фаоллиги, қизиқиши, қобилияти, ўзига хос имкониятлари); вақт 
сарфи (алоҳида мавзуларга ажратилган вақт); таълим бериш шароити (техик воситалар, компьютер 
магнитли ёзув тахтаси махсус жихозланган хона ва бошқалар);ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги, 
жамоадаги ўзаро муносабатларнинг хусусиятлари; ўқувчилар сони, ўқитувчининг чуқур 
билимдонлиги ва шахсий сифатлари (маъқул деб топилган усулларни қўллашни билиш). 
Таълим усули – таълим технологиясининг таркибий ташкил этувчиси бўлиб, чизмачилик фанида 
биз қуйидаги таълим усулидан фойдаланамиз: лаборатория усули, машқ, амалий иш усули. 
Бу усулларда таълим берувчи: билимларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш, янги билимларни 
қидириш, намуна бўйича харакатларни бажариш малака ва кўникмаларни шакллантириш бўйича 
таълим олувчилар фаолиятини ташкиллаштиради. Таълим олувчилар: бевосита таълим берувчининг 
бошчилигида тахлил қиладилар, таққослайдилар, умулаштирадилар, тайёр намуна бўйича амалий 
харакатларни бажарадилар. 
Таълим технологиялардан яна бири гуруҳларга бўлиб ўқитиш усули ҳам мавжуддир. Тасвирий 
санъат дарсида ўқиганлик даражаси бўйича 3-5 ўқувчидан иборат бўлган ҳар хил гуруҳларни 
шакллантириб, ҳар бир гурухга умумий мавзунинг қисмини – бир топшириқ беради, бу бўйича барча 
ўқув гуруҳлари ишлайди. Хамма алоҳида топшириқни бажаради ва мавзу бўйича мустақил ишлайди. 
Хар бир гуруҳдаги гуруҳ сардорлари иш якунини ва натижаларини тақдимотини эълон қилади. 
Ўқитувчи албатта топшириқни бажариш муваффақиятини, муомала маданиятини назорат қилади. 
Бажарилган топшириқ натижаларини тахлил қилади, баҳолаш ўтказади ва ғолиб гуруҳ аниқланади. 
Бундан ташқари яна қуйидаги методлар ҳам мавжуд: 
“ТАРМОҚЛАР” методи
– талабани мантиқий фикрлаш, умумий фикр доирасини кенгайтириш, 
мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган. 
“3х4” методи – 
талабаларни эркин фикрлаш, кенг доирада турли ғоялар - ни бера олиши, таълим 
жараёнида якка, кичик гуруҳ ҳолда таҳлил этиб, ҳулоса чиқара олиши, таъриф бера олишига 
қаратилган. 
“БЛИЦ-ЎЙИН” методи 
– ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий 
фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини 
танлаб олишни ўргатишга қаратил -ган. 
“ИНТЕРВЬЮ” техникаси 
– талаба савол бериш, эшита олиш, тўғри жавоб бериш, саволни тўғри 
тузишни ўргатишга қаратилган. 
“ИЕРАРХИЯ” техникаси – 
оддийгина ўқитиш усулларини қўллаш орқали уларни мантиқий, 
танқидий, ижодий фикрлашга ўргатишга қаратилган. 
“БУМЕРАНГ” техникаси – 
ўқитувчи талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли 
адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган мате -риални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, 
фикрини эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча талабаларни баҳолай олишга 
қаратилган. 
“ТАЛАБА” тренинги – 
талабалар билан индивидуал ҳолда ишлаш ўқитувчи ва талаба ўртасидаги 
тўсиқни йўқ қилиш, ҳамкорликда ишлаш йўлларини ўргатишга қаратилган. 
“МУЛОҚОТ” техникаси
нинг аудитория диққатини ўзига жалб этиш, дарс жараёнида 
ҳамкорликда фаолият кўрсатишга, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган. 
“БОШҚАРУВ” техникаси 
ўқитувчиларни аудиторияни бошқаришдаги усулларни ҳамда 
талабаларни иш жараёнида бошқариш усуллари билан таништирувчи ва шунга ўргатишга қаратилган. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish