Ключевые слова: компетентность, методология, специалист, педагог, инженер-строитель.
Professional competence is the acquisition by a specialist of the knowledge, skills and skills necessary
for the implementation of professional activities and the acquisition of knowledge that can overtake them at a
high level in practice.
Keywords: competency, methodology, specialist, educator, engineer-builder.
Кириш.
Компетентли ёндашув таълим олувчининг ижтимоий, коммуникатив, ахборот, касбий
ва бошқа шахсий сифатларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, замонавий ижтимоий-
иқтисодий шароитларни ўзида деярли тўлиқ амалга ошириш имконини беради. Бу ёндашув таълим
олувчилар шахсини тўлиқ тарбиялаш ва муҳим амалий вазифаларни ҳал қилиш имконини
шакллантириш сингари компетенциялар тизимига асосланган.
Асосий қисм.
Педагогнинг касбий компетентликка эга бўлишида ўзини ўзи таҳлил қила олиши
аҳамиятли саналади. Ўзини ўзи таҳлил қилиш - педагог томонидан касбий фаолиятда ташкил этаётган
ўз амалий ҳаракатлари моҳиятининг ўрганилиши.
Ўзини ўзи таҳлил қилиш оркали педагог ўзини ўзи объектив баҳолаш имкониятига эга бўлади.
Зеро, педагогларнинг касбий компетентлик сифатларига эга бўлишида уларнинг ўз-ўзини баҳолаш
малакаларига эгалиги муҳим.
Рақобатдош компетент, юқори интелектуал салоҳиятга эга ва ҳар томонлама теран фикрлайдиган
мутахассисларни тайёрлашнинг замонавий усуллари, мамлакатнинг самарали ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш учун муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.
Педагогнинг мутахассис сифатида:
- аниқ мақсад, интилиш асосида педагогик жараённи такомиллаштириш;
- педагогик жараён самарадорлигини, ўзининг ишчанлик фаоллигини ошириш;
- изчил равишда янгиланиб бораётган педагогик билимларни ўзлаштириш;
- илғор технология, метод ҳамда воситалардан хабардор бўлиш;
- фаолиятига фан-техниканинг сўнгги янгиликларини самарали татбиқ этиш;
- касбий кўникма ва малакаларини такомиллаштириш;
- салбий педагогик низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш чораларини излаш йўлида олиб
борадиган амалий ҳаракати унинг ўз устида ишлашини ифодалайди.
Педагогларнинг ўз устиларида изчил, самарали ишлашларида фаолиятга лойиҳали ёндаша
олишлари қўл келади. Уларнинг лойиҳали ёндашув асосида қуйидаги моделни шакллантира олишлари
мақсадга мувофиқ. Моделда ўз устида ишлаш босқичлари ва ҳар бир босқичда амалга ошириладиган
вазифалар қайд этилади. Ҳар бир босқич учун белгиланган вазифаларнинг самарали ҳал этилиши
навбатдаги босқичга ўтиш имконини беради. Маълум босқич вазифалари ҳал этилгач, педагог бу
ҳолатни алоҳида бандда қайд этади [1].
Фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш; касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз
устида ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўз-ўзини ривожлантириш вазифалари
ўзини ўзи таҳлил қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш орқали аниқланади. Ўз устида ишлаш - педагогнинг
изчил равишда ўзининг касбий ва шахсий сифатларини ривожлантириб бориш йўлида амалий
ҳаракатларни ташкил этиши қуйидагича:
-
касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш;
-
ишчанлик қобилиятини ривожлантириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |