“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE AGRICULTURAL SECTOR” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
2-
расм. Кўчмас мулк объектларини бошқариш жараёни
Турар ва нотурар кўчмас мулк объектларини бошқариш бўйича хизматлар бозори
Ўзбекистонда нисбатан ёш бўлганлиги учун, сервейинг хизматларининг моҳияти ушбу бозорда
ўрганилмаган ва тадқиқ
қилиниши лозим бўлган тизим сифатида қолмоқда. [5] Бир вақтнинг ўзида
бир томондан, мулкдорларнинг оператив бошқарув ҳуқуқларини профессионалларга топширишга
тайёрликлари, бошқа томондан давлат активларининг катта қисми хусусийлаштиришга
топширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишда сервейинг хизматларининг роли ошиб боради. Шубҳасиз уларни
тақдим этиш шакллари эса турлича бўлади.
Тижорат кўчмас мулк объектларига тўхталадиган бўлсак, уларни самарали бошқариш
даражасини таъминлаш учун уларнинг маълум кўрсаткичларида акс эттирилган хусусияиларини
билиш муҳимдир. Барча йўқотишлар ва харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда, кўчмас мулкни 100
% юкланган ҳолатида тижорат мақсадларида фойдаланишдан олинадиган умумий даромад
потенциал ялпи даромад (potential gross income PGI) бўлиб, у потенциал ижара ҳақи ва қўшимча
хизматларни тақдим этишдан олинадиган даромаддан иборат бўлади.
Потенциал даромад
-
йўқотишлар ва харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда, кўчмас мулк
объектини ижарага топширишдан олинадиган умумий ижара ҳақи.
Кўчмас мулкнинг бир қисми юкланмаганлиги ва баъзи бир ижарачиларнинг ижара ҳақини ўз
вақтида тўламасликларини ҳисобга олиб, потенциал ялпи даромаддан юкланмаган майдон ва
амалга оширилмаган тўловлар эвазига юзага келадиган йўқотишларни айириб ташлаш керак.
Натижада самарали ялпи даромад (effective gross income EGI) –майдонларнинг тўлиқ
юкланмаганлиги ва ижарачиларнинг ижара ҳақини вақтида тўламасликлари эвазига юзага
келадиган йўқотишларни ҳисобга олган
ҳолда кўчмас мулк объектидан фойдаланишдан олинадиган
тахмин қилинган ҳақиқий даромад юзага келади.
Ҳақиқий ёки самарали даромад –
бу бўш майдонлар, ижара ҳақи бўйича имтиёзлар,
виждонсиз ижарачилар эвазига юзага келадиган йўқотишлари миқдорига тузатилган
потенциал
даромаддир.
Кўчмас мулкнинг нормал ишлашини таъминлаш учун даврий операцион харажатларни
3 босқич. Кўчмас мулк
объектларини бошқариш
дастурини амалга ошириш
4 босқич. Кўчмас мулк
объектларини бошқариш
натижаларини баҳолаш
1 босқич. Кўчмас мулк бозори
ва объект жорий ҳолати
таҳлили
Кўчмас мулк бозори
мониторинги ва таҳлили
Кўчмас мулк объектини
баҳолаш
Сервейинг хизматлари
Кўчмас мулк объектларини
бошқаришнинг асосий
босқичлари
2 босқич. Кўчмас мулк
объектини бошқариш
стратегиясини ишлаб
чиқиш
КМО ҳаёт циклининг барча
босқичлари учун
ривожлантириш жараёнини
лойиҳалаш
Мулкдор мақсадлари
Объектни бошқариш
стратегияси