Калит сўзлар
:
Овқатланиш корхоналари, ресторан, йирик ресторан, сайёҳлар, хизмат
кўрсатиш сифати.
Аннотация:
В данной статье рассматривается текущее развитие предприятий
общественного питания, качество услуг, предоставляемых в ресторанах в нашей стране,
уникальность организации питания туристов в ресторанах и очень важный фактор выхода на
мировой рынок, производящий положительное впечатление на туристы.
Ключевые слова:
предприятия общественного питания, рестораны, крупные рестораны,
туристы, качество обслуживания.
Abstract:
This article examines the current development of public catering enterprises, the quality
of services provided in restaurants in our country, the uniqueness of the organization of catering for tourists
in restaurants and a very important factor in entering the world market, which makes a positive impression
on tourists.
Key words:
catering establishments, restaurants, large restaurants, tourists, quality of service.
1
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Сервис” кафедраси ассистенти.
295
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Бозор иқтисодиётининг шаклланиши шароитида умумий овқатланишга йўналтирилган
маблағларнинг тез айланиши, соҳанинг ривожланишига хизмат қилиши билан бирга миллий
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ҳам бозор муносабатларининг кириб келишига, сингишига
хизмат қилади. Умумий овқатланиш корхоналарининг асосий мақсади бир томондан,
мижозларнинг истеъмол товарларга бўлган талабини ҳар томонлама қондириш бўлса, иккинчи
томондан, ўз фаолиятидан тегишли фойда (даромад) олишдир.
Республикамизда фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш соҳалари ичида, овқатланиш
корхоналари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳозирги вақтда, Респупликамиз ҳудудида турли мулкчилик
шаклига эга бўлган овқатланиш корхоналари –
ресторан, кафе, бар, тамаддихона, ошхона ва
бошқалар
мавжуд
бўлиб,
улар
бир
-
бирларидан
ишлаб
чиқарилаётган
таомлар
ассортиментларининг чегараланганлиги, таомлар нахи, хизматлар кўрсатиш даражаси каби
кўрсаткичлари билан фарқланади. Ресторан –
бу овқатланиш корхонасининг барча кўрсаткичлари
бўйича ( ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш) устунликка эга бўлган тури ҳисобланади. Шу
билан бир қаторда, ресторан хизмати бошқа овқатланиш корхоналаридан фарқли ўлароқ,
мижозларнинг яхши дам олиб, ҳордиқ чиқаришини таъминлашни ўз ичига олади. Шунинг учун,
ресторанларда тайёрланадиган кулинар маҳсулотлар юқори сифатли бўлиши билан бир қаторда,
унда кўрсатиладиган хизматлар кўрсатиш маданияти ҳам етарли даражада бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда дуёда ресторан концепцияси йирик савдо марказларида юқори суратда
ривожланмоқда. Бундай хизматлар ёрдамида бу савдо марказларига ташриф буюрувчилар сонини
ортиши яққол номоён бўлмоқда, натижада савдо хажми сезиларли даражада ошмоқда. Жумладан,
мамлакатимизда
450
та замонавий талабларга жавоб берувчи ресторан ва кафелар фаолият
кўрсатмоқда. Мамлакатимиздаги йирик ресторанлар фаолиятида битта бўлимда бир
вақтнинг ўзида 3
-
4 та унчали катта бўлмаган ресторанларга хизмат кўрсатмоқда. ресторан
-
ўз номига эга бўлган, истеъмолчиларга мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария
ва қандолатчилик маҳсулотларининг кенг ассортиментини ҳамда ичимликларни тақдим этадиган
энг қулай умумий овқатланиш корхонаси. Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва
фирма овқатлари киритилади. Хизмат кўрсатиш дам олиш, овқатлар пишириш ва хизмат кўрсатиш
билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпазлар ва официантлар томонидан амалга
оширилади. Шу сабабли бугунги кунда ошхона, кафе, барларга нисбатан ресторанларга бўлган
талаб ортиб бормоқда.
Ресторанларнинг охирги ўн йилликда миқдори ва ўлчами сезиларли даражада ўсди. Бу эса
ўз
-
ўзидан ресторанларда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожланганлигини кузатишимиз
мумкин. Ресторанларда кўрсатиладиган хизматлар даражаси хам
юқори сифатли бўлишида ўз
аксини топмоқда. Ресторанларда кўрсатиладиган хизматлардан, бугунги кунда етказиб бериш
хизматига бўлган талаб ҳам жуда ортиб бормоқда. Айниқса ресторан занжирида асосий таомлардан
тез тайёрланадиган “FAST FOOD” маҳсулотлардан гамбургер ва пиццаларга бўлган талаб жуда ҳам
юқори даражада ортмоқда.
Статистика маълумотларини ўрганиш натижалари Ўзбекистонга ташриф буюраётган
сайёҳлар сони ўсишида юқори суръатларни намойиш этмоқда.
296
Do'stlaringiz bilan baham: |