“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
1 -
расм. 2018 –
2019 йилларда энг кўп сайёҳ қабул
қилган давлатлар
2019 йилнинг тўққиз ойи давомида юртимизга келган хорижий сайёҳлар сони 4,9 миллион
кишини ташкил қилган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига (2018 йилнинг 9 ойида
–
3,9 миллион киши) нисбатан 26 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.
Ўзбекистонга турли
минтақалардан келаётган хорижий меҳмонлар оқимининг ўсиш суръатлари турлича: Марказий
Осиё ва МДҲ мамлакатларидан ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сонининг ўсиши
24,1 ҳамда
26,3 фоизни ташкил қилган бўлса, узоқ хорижий мамлакатлардан
келаётган туристлар сони 54,8
фоизга ўсган.
Узоқ хориж ҳамда МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга саёҳат қилганлар орасида
энг кўп ташриф Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси ва бошқа
мамлакатлардан қайд этилган
2
.
Охирги йилларда мамлакатимизга сайёҳлар ташрифи ортиб бораётганлиги сезиларли
даражада ортмоқда. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётига ўз хиссасини қўшмоқда. Сайёҳларнинг
қайси мамлакатдан, қандай мақсадда ташриф буюргани унинг яшаш вақти ҳамда мамлакатимизда
ўтказган мазмунли даврида хам умумий овқатланиш корхоналарини хизмати ҳам муҳим
ҳисобланади.
Сайёҳларни овқатланишини таъминлаш схемаси турнинг шаклига сайёҳларнинг
категориясига, биноларнинг жойлашиши ресторанларнинг яқин ёки узоқлигига ва бошқа
омилларига боғлиқ бўлади. Сайёҳларни овқатланишини таъминлаш тартиби йўлланма, шартнома
ва Ваучерда кўрсатилади. Масалан мехмонхона ресторанида қоидага кўра, нонушта сайёҳларга
“Швед столи” тизими шаклида хизмат кўрсатилади. Бунда ўз
-
ўзига хизмат қилиш ва ассортиментда
мавжуд бўлган ўзларининг хохишларига биноан амалга оширилади. Бугунда ресторанларда
нафақат сайёҳлар учун балки махаллий тадбирларни ўтказишда ҳам “Швед столи” тизимидан кенг
қўлланилмоқда. Мамлакатимизнинг деярли барча ресторанларида нафақат сайёҳларнинг балки
махаллий мижозларнинг ҳохишига кўра хизмат кўрсатишни хилма
-
хиллиги, юқорилиги билан ҳам
ўзига хос ҳисобланади. Кўрсатилаётган хизматларнинг юқори даражада бўлиши истеъмолчиларни
кўпайишида муҳим аҳамият касб этади.
Ресторанларда юқори даражадаги қулайликни таъминлаш учун қулай мебеллар билан
2
Статистика: Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сони ўсишда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси маълумотлари асосида
297
Do'stlaringiz bilan baham: |