Хизмат кўрсатиш
стандартлари:
бошқарув
мақсадлари учун
КМ қийматини
баҳолаш билан боғлиқ
Объект (истеъмолчи)
стандартлари
: КМО ни инсон
ҳаётида ва хўжаликда истеъмол
қилиниш усуллари бўйича
ажратади
Махсус стандартлар:
кўчмас мулк
объекти ҳаёт циклининг босқичлари
билан боғлиқ махсус фаолият
соҳаларини ажратади
Базавий стандартлар
бошқарув фаолиятида ўзаро
бўйсунишнинг асосий
вазифаларини белгилайди: оператив
бошқарув, тактик бошқарув,
стратегик бошқарув
287
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
кўчмас мулкни бошқариш бўйича мутахассисларни ўқитиш тизимини, шу жумладан
қисқа ва узоқ муддатли ўқитиш шаклларини яратиш.
Бугунги кунда олий таълим, касбий қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув тренинг
дастурларининг уйғунлиги кўчмас мулкни бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини
оширишнинг тўлиқ тизимини яратади. [1; 3]
Сервейинг хизматларини кўрсатадиган ташкилотлар кўчмас мулк бозорининг асосий
иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган бир қатор рақобатдош
устунликларга эга. Ушбу устунликлар бошқарувнинг профессионал субъектини
танлаётган кўчмас
мулк эгалари учун сервейинг хизматларини жозибадор қилади. [4]
Биринчидан, кўчмас мулк объектини бошқарувга топшириш унга нисбатан ҳуқуқларни
сервейинг ташкилотига ўтказилишини назарда тутмайди. Бу жуда муҳим, чунки, кўчмас мулкни
бошқариш бозорининг ривожланишидаги асосий тўсиқлардан бири, бу мулкдорларнинг мулкни
бошқариш ҳуқуқини йўқотишдан қўрқиб, бирон бир ташкилотга топширишни истамаслигидир.
Сервейинг хизматларини амалга ошириш мулкдорга мулкка бўлган барча ҳуқуқларни сақлаб
қолишни таъминлайди. Шу билан бирга, стратегик бошқарув ҳанузгача объект эгаси томонидан
амалга оширилади ва сервейинг ташкилоти оператив бошқарув функцияларини ўз зиммасига олади.
Иккинчидан, сервейинг ташкилоти бошқарув натижалари бўйича жавобгар ҳисобланади.
Мулкдор билан тузилган шартномада сервейинг ташкилотининг ҳисобот шакллари тавсифланган
бўлиши керак.
Учинчидан, мулкдорнинг мақсадларига мувофиқ равишда, сервейинг ташкилоти объектни
бошқаришнинг дастлабки концепциясини ишлаб чиқади ва мулкдорга тақдим қилади.
Тўртинчидан, кўчмас мулк объектини бшқариш дастури мулкдор томонидан тасдиқланади.
Бунда дастур сервейинг ташкилоти томонидан, объектнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш
натижалари ва бошқарув даврида унинг ўзгариш прогнозини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бешинчидан, сервейинг ташкилоти кўчмас мулк объектининг ижарачилар учун жозибадор
бўлишидан манфаатдор бўлади.
Олтинчидан, сервейинг ташкилоти кўчмас мулкнинг эксплуатация ва сақлаш билан боғлиқ
жорий муаммоларини ҳал қилади.
Еттинчидан, сервейинг ташкилотларининг яратилиши кичик ва ўрта бизнесни
ривожлантиришга хизмат қилади.
Юқорида келтирилган рақобат устунликлари, вақт ўтиши билан сервейинг ташкилотлари
кўчмас мулкни бошқариш бозорида, кейинчалик унинг барча сегментларида тарқалиб, муҳим
ўринни эгаллайди деган хулосага келишга имкон беради.
Кўчмас мулкни бошқаришни такомиллаштириш учун сервейинг хизматларини маълум кетма
–
кетликда тақдим этиш таклиф этилади (2
-
расмга қаранг).
288
Do'stlaringiz bilan baham: |