2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
Ключевые слова и выражения:
Частные и акционерные банки, система Монобанк, 
Центральный банк, денежно
-
кредитная политика, инновационные банковские технологии, 
«
цифровой банк
».
Annotation. 
The article examines the development of state and commercial banks in Uzbekistan, 
the establishment of a new model of the national banking system after independence and the development 
of the system, innovative banking technologies and 

digital bank

.
 
Key words and phrases:
private and joint-stock banks, Monobank system, Central Bank, 
monetary policy, innovative banking technologies, "digital bank". 
1
Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси
тел: +998905563001, 
E-mail: 
oybek05@mail.ru
 


125 
 

“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мижозлар талаб ва эҳтиёжларига
йўналтирилган миллий банк тизимининг янги модели асослари яратилди. Охирги ўттиз йил 
давомида Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир этувчи салмоқли тузилмага айланиш 
учун ривожланишнинг эволюцион ва айни вақтда мураккаб йўлни босиб ўтишига тўғри келди.
Банк тизими
ривожининг дастлабки даври –
1991-
1993 йилларга тўғри келди. Соҳага оид 
норматив ҳужжатларни қабул қилиш мустақиллик арафасига тўғри келган (Ўзбекистон 
Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни)
2
бўлса
-
да, у суверенитет 
шароитида ўз кучини йўқотмади, балки такомиллаштириб борилди. Ушбу қонунда икки даражали 
банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марказий банки зиммасига янги вазифалар 
юкланиши қайд этиб ўтилган. 
1994 йилда банк тизимидаги ислоҳотлар давом этди соҳадаги ислоҳотларнинг иккинчи 
даври бошланди ва у 2003 йилга қадар давом этди. 1994 йилнинг 1 июлидан эътиборан миллий 
валюта –
сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, миллий 
иқтисодиётнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ 
мустақил бўлганини, келгусида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга 
солиш самарали ташкил этилишига ёрдам бериши мумкин эканини англатар эди. 
1990-
йиллар ўрталари
банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан 
ажралиб туради.
Бу йилларда банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат қабул қилинди –
1995 
йилда “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда 1996 йилда “Банклар 
ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларидир. Уларни ишлаб 
чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини 
алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва 
акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва 
акциядорлик­тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди
3

1997 йилда ислоҳотларнинг стратегик йўналишларидан бири банк секторида хусусий 
капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди. Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш 
чора­тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний 
шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши билан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим этиш 
кўзда тутилган эди
4

2003-
2016 йиллар навбатдаги босқич бўлиб, бу даврда Ўзбекистон банк тизимини 
мустаҳкамлашда бир қатор ютуқларга эришди. Банк тизими олдига унинг ривожланиш 
истиқболларини белгилаб берувчи стратегик вазифалар қўйилди. Вазифаларнинг биринчиси 
банклар молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини 
кенгайтиришдан иборат бўлса, иккинчиси –
Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозорида 
фаоллигини таъминлашдир.
2008 йилда юз берган жаҳон молиявий
-
иқтисодий инқирози таъсирида, ташқи маблағларни 
жалб этмай, амалда ўз ресурсларига таяниб иш кўрган мамлакат раҳбарияти валюта бозорида яна 
чекловларни жорий эта бошлади. Мазкур чоралар чекланган тарзда амалга оширилганлиги учун 
миллий валюта конвертациясидан фойдаланган маҳаллий ва хорижий
тадбиркорлар ўз 
фаолиятини амалга оширишда қатор муаммоларга учради. Шу бидан бирга, маъмурий тўсиқлар, 
рақобатни чеклаш бизнес ривожига имкон бермади
5

2017 йилдан бошлаб республика банк тизимида мутлақо янги давр бошланди. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон 
2
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни // 
https://lex.uz/docs/4581969
 
3
Ўзбекистон Республикаси банк тизими. –
Т.: «Ўзбекистон
», 2011. 

Б.
45-46. 
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 24 апрелдаги “Хусусий тижорат банкларини ташкил 
қилишни рағбатлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони // 
https://lex.uz/docs/215717
 
5
Итоги 2018: Юлий Юсупов о
самых важных реформах в
Узбекистане за
год и
о
том, что сделано не
было
// 
https://www.spot.uz/ru/2018/12/18/yusupov/
 


126 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish