121
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўтиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ
-
4611 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтиш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
Қарори [1] мамлакатимизда
МҲХСларни жадал жорий этишга қаратилган.
Ушбу Қарорда қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган
ташкилотлар амалиётига МҲХСлар фаол жорий қилиш, олий таълим
тизимида бухгалтерия
ҳисобига оид фанларни МҲХСларига мувофиқлаштириш, фан дастурларини аккредитациядан
ўтказиш, профессор
-
ўқитувчилар ва амалиёт ходимларини халқаро сертификатлаштириш ишлари
амалга оширилмоқда. Стандартларни ўрганиш ва жорий қилиш уларнинг ҳар бирига алоҳида
ёндашувни талаб этади. Бизга маълумки, бухгалтерия ҳисобининг объектларига активлар,
мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар киради. Бу объектлар ичида даромадлар мавзуси
алоҳида ўрин тутади, чунки даромадларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бошқа
жараёнларни ҳам МҲХСлар асосида ташкил этишни қўлайлаштиради. Асосий фаолиятдан
олинган даромадлар таркибида тушумлар асосий ҳиссани ташкил этади. Тушумларни тан олиш ва
ҳисобни юритиш қоидалари алоҳида стандартда қайд этилган. Ушбу стандарт 15
-
сон МҲХС
“Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” (бундан кейин 15
-
сон МҲХС) [2] деб
аталади.
15-
сон МҲХС стандарти 18
-
сон БҲХС “Тушумлар” ҳамда 18
-
сон БҲХС “Қурилишдаги
шартномалар” стандартининг ўрнига жорий қилинди. Ушбу стандарт 2018 йил
1 январдан
эътиборан молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
15-
сон МҲХС
нинг мақсади молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун харидорлар билан
шартномаларга мувофиқ юзага келадиган тушум ва пул оқимларининг хусусияти, миқдори,
вақтдаги тақсимоти ва олинишидаги ноаниқликларга нисбатан фойдали ахборотларни акс
эттиришда қўлланиладиган принципларни белгилаш бўлиб ҳисобланади.
15-
сон МҲХС фоиз ва дивиденд даромадларни тан олишга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу стандарт харидорлар билан шартномаларга нисбатан муносабатларни тартибга солади.
Фоиз ва дивидендлар бошқа қонуний асосга эга бўлади. Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда
таъкидлаш лозимки, тушумларни тан олиш, баҳолаш ва ҳисоботларда акс эттириш қоидаларини
амалда қўллаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
15-
сон МҲХСда тушумни тан олишнинг беш босқичдан иборат модели таклиф этилган
(1-
расм).
Ушбу моделга мувофиқ корхонанинг одатдаги фаолиятидан олинган даромад тан олинади:
-
корхона томонидан ваъда қилинган товарлар ва хизматлар устидан
Do'stlaringiz bilan baham: