1-
расм. Газ таъминоти корхоналарида сифат бўйича
ахборотни рақамлаштиришнинг умумий схемаси
Тизим сифатининг
ахборот маркази
(маълумотлар базаси)
Улгуржи газ
таъминоти
ташкилоти
ХУЖМШ
назорат тизими
Саноат
истеъмол
-
чилари
Аҳоли
Ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида
нуқсонлар сони
Нуқсонлар такрорланиши
Нуқсонлик даражаси
Ишчилар меҳнати сифати
Тизимли муаммолар
Сифатни таъминлаш
харажатлари
Маълумот
манбалари
Таҳлилий маълумотлар
Дастурий таъминот
Услубий таъминот
Ички назорат
тизими
118
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE
ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Газ таъминоти тизимида носозликлар ва нуқсонлар статистикасини олиб боришни
рақамлаштириш;
Истеъмолчиларнинг мурожаатлари ва улар бўйича қилинган ҳаракатлар
мониторингини юритишни рақамлаштириш;
Тармоқларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат сифатини баҳолаш ва
уларни рағбатлантиришни рақамлаштириш;
Газ таъминоти тизимининг ишончлилигини ошириш бўйича харажатларни назорат
қилишни рақамлаштириш.
Шаҳар газ таъминоти корхоналарида маълумотлар билан ишлашнинг замонавий
тизимларини жорий қилишни таклиф қиламиз. Қуйидаги расмда шаҳар газ таъминоти тизимида
маълумотлар базасининг умумий кўриниши келтирилган (1
-
расм).
Газ таъминоти тизимининг ишончлилиги бўйича ахборотни рақамлаштириш учун аввало
ахборотни стандарт ва рақамли ҳолатга келтириш катта аҳамиятга эга. Самарқанд шаҳар газ
таъминоти бўлимининг оператив маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига асосан бизлар
қатор йиллар давомида мурожаатларда учрайдиган барча эътирозлар ва газ таъминоти тизимидаги
нуқсонларнинг 14 та номдан иборат умумий рўйхатини тузишга муваффақ бўлдик. Ушбу
рўйхатни тузишда бизлар нуқсоннинг келиб чиқарувчи сабаблар, газ таъминотига таъсири,
учрайдиган жойи ва олдини олиш чораларининг моҳиятидан келиб чиққанмиз.
Иккинчи босқичда Самарқанд вилоятидаги газ таъминоти тизимидаги етакчи
мутахассисларнинг фикрини ўргандик ва рўйхатни аниқлаштирдик. Экспертларнинг фикрига
таяниб, рўйхатда амалда қўллаш учун саккизта нуқсон қолдирилди. Уларнинг ҳар бирига
идентификация рақами берилди:
01 -
Газ таъминотида узилиш ва тўхташ ҳолатлари. Ушбу нуқсон одатда истеъмолчига газ
берилиши тўхтаган ҳолатини акс эттиради. Бундай нуқсонга бир неча сабаблар олиб келиши
мумкин, яъни газ тақсимлаш қурилмасидан (ГТҚ) автоматнинг учирилиши, таъминлаш учун
газнинг тўҳталиши ва газ ўлчагичнинг носозлиги, газ қувурининг тиқилиб қолиши ва бошқалар;
02 -
Газ қувурлардан табиий газ сизиб чиқиш ҳолатлари. Ушбу нуқсон одатда қувурнинг
жисмоний эскиришидан далолат беради ва бунинг сабабларига қувурнинг хизмат кўрсатиш
муддати ўтганлиги, механик таъсири остида бузилганлиги, кран уланган жойидан газ чиқиши ва
бошқаларни киритиш мумкин;
03 -
ГТҚда табиий газ босимини кескин пасайиши ҳолатлари. Ушбу нуқсон одатда газнинг
истеъмолчиларга паст босимда етказиб берилишини акс эттиради;
04 -
ГТҚда табиий газ босимини кескин кўтарилиш ҳолатлари. Ушбу нуқсон ГТҚларнинг
ишига ва истеъмолчиларнинг газдан фойдаланишига халақит беради;
05 -
ГТҚда табиий газ ҳидининг чиқиш ҳолатлари. Газ тақсимлаш қурилмаларида жиҳоз ва
мосламаларнинг нуқсонли бўлганлиги ёки хизмат муддатининг ўтаганлиги газнинг аста
-
секинлик
билан чиқишига сабаб бўлади, натижада ГТҚ атрофида газ ҳиди пайдо бўлади;
06 -
ГТҚни жорий таъмирлаш ва мурожаатга асосан навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш.
Ушбу нуқсон фақат мутахассислар томонидан қайд этилади. ГТҚларнинг иш фаолиятида узилиш
бўлганлигидан далолат беради;
07 -
ГТҚ арматуралари носозлигини мурожаатга асосан текшириш. Мазкур нуқсон ГТҚга
кириш ва чиқиш задвижкаларининг носозлигидан далолат беради;
08
–
Газ тақсимлаш станцияларини навбатдан ташқари назорат қилиш. Мазкур нуқсон газ
таъминотини ёмонлашини акс эттиради (газ босимини ўзгартириш жойларида). Одатда ўта юқори
босимдан юқори босимга ва кейин ўрта босимга ўтиш учун махсус қурилмалар зарур бўлади.
Ушбу қурилмалардаги нуқсонлар магистрал газ қувурларининг функционал вазифаларини
бажаришга халақит беради.
Нуқсонларнинг стандартлашиши юқоридаги маълумот манбаларидан ҳудудий газ
таъминоти филиали серверига бир хил, объектив ва аниқ ахборотнинг келишини кафолатлайди.
Иккинчи томондан, қўлланилган усул муаммоли қувур участкаларини автоматик равишда
119
Do'stlaringiz bilan baham: |