Сафарова Вилоят Тураевна қашқадарё вилоят Яккабоғ туман 8-мактаб Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси +998-90-980-20-04
Аннотация: Ушбу мақолада ўқувчининг шахс сифатида жамиятдаги ўрни, уни бошқаришнинг усуллари замонавий технологик жараёнлар билан амалга оширишнинг афзалликлари ҳаётий тажрибаларга таянган ҳолда кўрсатиб ўтилган.
Калит сўзлар. Диалог, эвристик суҳбат,мунозара, ноёб шахс.
Болалик - бу инсон ҳаётидаги алоҳида давр, нафақат руҳий-жисмоний жиҳатдан ҳам улғайишига, яъни шахснинг асосий ривожи белгиланаётган, шахс негизи шаклланаётган жараёндаги алоҳида босқичдир. Бу жараён бола шахсининг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш заруратини туғдиради. Чунки, таълим - тарбия боланинг келажагида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни шахс сифатида камол топиши, маънавий тарбиясида зарурий омил бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қадимдан ота-боболаримиз бола тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келганлар. Халқимизда “Ёшликда ўрганганинг - тошга ёзганинг, қариликда ўрганганинг - музга ёзганинг” деган доно нақл бор. Шарқнинг улуғ алломалари азалдан фарзанд тарбиясига асосий масала сифатида қараб, уларнинг диққат марказида бўлган ушбу мавзу юзасидан қарашларини ўз асарларида баён этганлар. Масалан, машҳур ҳинд масали “Калила ва Димна”, Низоммулкнинг “Сиёсатнома”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Носир Хусравнинг “Саодатнома”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Махмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул-ҳақойиқ”, Алишер Навоийнинг “Махбубул-қулуб” асарлари, шунингдек, Абул Қосим Фирдавсий, Абу Абдулло Рудакий, Саккокий, Абдираҳмон Жомий ва шу каби кўплаб адибларимиз меросида бола тарбиясига оид илмий-фалсафий фикрларни ўқишимиз мумкин. Таълим жараёнида шахсга мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ. Шахс бу жараёнда қандай вазифа- ни бажариши керак - мақсад вазифасиними ёки унга эришиш учун восита вазифасиними? Шахсга йўналтирилган таълим технологияси бола шахсини бутун бир таълим тизимининг марказига қўяди ва унга табиатан берилган ўз қлбилиятини рўёбга чиқариши учун ҳам томонлама қулай, хавфси, эркин шарт-шароит яратади. Бу технологияда ўқувчи шахси нафақат субъект балки кенг имкон берилган шахс бўлиб, у таълим тизимидаги асосий бўлмаган мақсадларга эришиш воситаси эмас, балки унинг асосий мақсади ҳисобланади. Педагогик технологияни лойиҳалаштиришда ўқувчи шахсининг индивидуал ҳамда ёш хусусиятлари, унинг тайёргарлик даражаси ҳисобга олиниши муҳим аҳамият касб эта- ди. Шахсга йўналтирилган таълим бу табиий тизим ҳисобланиб, ўқувчининг ноёб шах- сий ривожланиши, унинг ўзига хос қобилиятларини ва психологик ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Шахсга йўналтирилган таълим технологияси инсонийлик фалсафаси, психологияси ва педагогикасининг уйғунлигини намойиш этади. Педагогнинг диққат марказида максимал имкониятларни ишга солиб билим олишга интилаётган, янги таж- риба-синовларни қабул қила оладиган ва ҳаётнинг ҳар хил ҳолатларида мустақил, онгли ва масъулият билан қарор қабул қилишга қодир бўлган бутун бир ноёб боланинг шахси турмоғи лозим. Ўқувчига ижтимоий меъёрлар асосида асосида билим берувчи анъанавий педагогик технологиялардан фарқли улароқ, шахсга йўналтирилган таълим технологияси- да юқорида қайд қилинган сифатларни шахс томонидан забт этилиши тарбиянинг асосий мақсади қилиб қўйилади. Шахсга йўналтирилган таълим ўқувчи шахсидаги мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий фикрлаш каби сифатларни тарбия- лайди. Бунда ўқувчини таълим тизимига мослаштирмай, балки ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиши учун имкон берилади, унинг ўз-ўзини ривожлантириш, мустақил ўқиш, ўзлигини намоён этиш, фаоллаштириш хусусиятла- ри асосида англаш, мушоҳада қилиш, ўз амалий фаолиятида синаб кўриш, янги ғоя ва фикрларни билдириш, мавжуд муаммолар ечимининг самарали йўлларини қидириш учун эркинлик бериш, ўқувчининг ижодий, танқидий тафаккурини ривожлантириш учун ша- роит яратилади.Ҳар қандай ўқувчи ўзига хос такрорланмс табиати, характер хусусияти- ни фаоллаштиришга, намойиш қилишга интилади. Ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилувчи усуллар (муаммоли изланиш, тадқиқот, диалог, эвристик суҳбат,мунозара, гуруҳларда ишлаш)дан фойдаланиб, шундай шарт- шароитларни таркиб топтириши керакки, натижада ўқувчи учун дастлаб нейтрал бўлган объект кутилмаганда субъектив хусусият касб этсин. Шахсга йўналтирилган таълим ўқув жараёнини лойиҳалашнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олишни, яъни ўқувчи шахси моделига аввалдан белгилаб қўйилган талаблардан йироқ бўлишни тақозо этади. Шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг асосий принципи - ўқувчининг индивидуалли- гини тан олиш ва унинг ривожланиши учун зарур ва етарли шароит яратишдир. Бунинг учун ўқув матнлари, дидактик материаллар, улардан фойдаланиш бўйича методик тав- сиялар, ўқув диалоги шакллари, ўқувчилар билимини назорат қилиш шакллари махсус лойиҳалаштирилиб, ўқувчиларнинг билим олиши ва ривожланишига қаратилади. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари мустақил фикрловчи, эркин ва фаол инсонни тар- биялашда асосий мезон саналиб, педагогик жараён натижасида белгиланган сифатларнинг шаклланишиги хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Бола тарбияси ўйинчоқ эмас. Абдимурод Тиловов.Тошкент. 2017.
Р.Ж.Ишмуҳамедов. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Т.2004.
ЎРТА ВА ОЛИЙ МАКТАБ ЧЕТ ТИЛИ ТАЪЛИМИДА ИЗЧИЛЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |