2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


Алланазарова Мамура Ахмедовна М.акктейоупа@таИги



Download 0,66 Mb.
bet59/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Алланазарова Мамура Ахмедовна М.акктейоупа@таИги
\Уа1е17Ғ1ге концептининг тил системасида
вербаллашув хусусиятлари

Аннотация: Ҳозирги кунда чет тилини билиш, уни мукаммал ўрганиш замон талабига айланиб бормокда. Маълумки, ҳар бир киши миллий урф-одат, тил, тарих, адабиётни ўз ичига олган аник бир маданиятга тегишлидир. Мамлакатлараро иқтисодий, маданий, илмий алоқалар тилни маданиятни акс этувчи восита деб талқин этилишига олиб келди. Э.Сепир таъкидлаганидек, тил - бу маданиятни ўрганишда йўл кўрсатувчи воситадир. Тилни ўрганаётганда фақат сўзларни, гапиришни эмас, балки тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданияти, аҳолисининг дунёқараши, ҳаёт тарзи, урф-одатлари ҳакида билиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ўз навбатида тилшуносликда янги бир соҳа пайдо бўлишига, яъни лингвомаданиятшуносликнинг вужудга келишига сабаб бўлди.
Лингвомаданиятшунослик бу тилшунослик ва маданиятнинг ўзаро тўқнашуви асосида пайдо бўлган мураккаб илмий фан йўналишидир. У маданият билан тилнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини, тилни маданиятнинг феномени сифатида ўрганади. Бу миллий тил призмаси орқали дунёни маълум даражада кўриш, тилнинг маълум миллат ақл ва маданияти орқали намоён бўлишидир. Ушбу йўналишнинг янги бўлганлиги сабаб, унинг ҳар томонлама тўлалигича ўрганилмаганлиги ва ҳар хил фикр ва қарашларнинг мавжудлиги ҳали кўплаб илмий изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Калит сўзлар: ресурс, лингвокультурология, маъно, образ, қадриявий, маданият, лексик, олов - хис туйғу, эстетик баҳо, офат, физиологик хусусиятлар
Лингвокультурологиянинг асосий бирлиги маданий концептдир. Маданий концепт бу ментал бирлик бўлиб, онгдаги ментал ва психик ресурслар бирликларини ифодалашга ҳизмат қилувчи, ҳамда инсон тажрибаси ва билимларини акс эттирувчи информацион тузилма (Е.С.Кубрякова), маданиятнинг асосий бирлиги (В.И.Карасик), инсон онгидаги маданиятнинг ҳужайраси (Ю.С.Степанов). Концептга бўлган лисоний-маданий ёндашув концептни маданиятнинг таянч бирлиги сифатида қабул қилишни тақозо этади ва маълум бир маданият учун муҳим бўлган тушунчаларни ўзида акс эттиради.
Концептнинг тузилиши мураккаб. Ю.С.Степанов концептнинг уч таркибий қатламини ажратади: (1) асосий, бош белги; (2) қўшимча, ёки бир неча кўшимча, “пассив» белгилар: (3) ташқи, лисоний шаклда акс эттириладиган, одатда, умуман эътиборга олинмайдиган ички шаклни. Олимларнинг кўпчилиги (С.Г. Воркачев, В.И. Карасик, Маслова В.А.), кон- цептнинг мураккаб тузилма эканлигини қайд этишади ва уни асосини куйидагилар ташкил этади деб таъкидлайдилар: 1) маъно; 2) образ; 3) қадриявий.
Концепт тузилишидаги конституентлар концепт майдонини ёки концептосферани ҳосил қилади. Миллий концептосфера - бу конкрет миллат учун характерли ҳисобланган кон- цептларнинг йиғиндисидир, Концепт ўзида концептуал бўлак, элементларни тақдим этади. Унинг элементлари конкрет коммуникатив жараёнларда ўзларини намоён килади.
Ғие/\\а1ег концептларининг лексик сатҳда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида биз қуйилагиларни аниқладик:

  1. Ғие/\\а1ег концепти лексик сатҳда лексик бирликлар, синонимлар ва антонимлар, қўшма сўзларда орқали ифодаланади;

  2. ‘Ғ1ге’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) олов - иссиқлик ва ёритиш қуроли; б) олов - офат, улим, халокат, синов, азоб, ҳавф; в) олов - ёнғин; г) олов - хис туйғу;

‘^аТег’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) сув - таъмсиз, рангсиз ва хидсиз суюқлик; б) сув - водород ва кислороддан ташкил топган; в) сув - ичимлик суви ва сув таъминотини амалга оширувчи система; г) сув - ин- дустрияда қўлланувчи модда.

  1. ўрганилган барча тил бирликларда асосан олов концептининг иккита концептуал маъноси ифодаланади: а) олов - ёнғин; б) олов - уруш қўроли, отиш қўроли. Сув концепти эса асосан а) бефойда ва б) сув - офат маъноларини ўзида мужассам этади.

‘Ғ1ге’ концептининг фразеологик бирликларда вербаллашувини таҳлил қилиш нати- жасида йге компонентли фразеологик бирликларда асосан Ғйе концептининг образлилик ва қадриявий қисмлари ўз ифодасини топишини кўриш мумкин. Ижобий эстетик баҳо қўйидаги концепуал белгиларда ўз аксини топган: олов бу 1) ижобий ҳис туйғулар (сев- ги, дўстлик, ёктириш); 2) интилувчанлик, тиришқоқлик; 3) мотивация қўроли. Салбий эстетик баҳо вайронагарчилик, ёнғин, уруш тушунчаларини ифодаловчи тил бирикма- ларинингконцептуал белгиларида ўз аксини топган. Олов бу 1) ёнғин, офат, халокат; 2) уруш ва отишқўроли; 3) салбий хис-туйғулар: жаҳлдорлик; 4) қийин синов, азоб; 5) вақт танқислиги; 6) танқид қўроли ва хк.
А\а1ет’ компонентли фразеологик бирликларда, сув 1) ҳаётдаги турли вазиятларни ифо- даловчи хосса; 2) бошқа суюқликларга нисбатан фойдасиз ва арзон; 3) муқаддас суюқлик сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, сув ва олов вайронагарчилик, табиий офат каби концептуал белгиларни ўз семантикасида акс этади.
Шундай қилиб, инглиз лингвомаданиятида олов асосан салбий буёқдорликга эга бўлиб, вайронагарчилик, азоб, уруш, ёнғин каби тушунчалар билан боғлиқ. Бу оловнинг таби- ий офат эканлиги, чўғ олганда уни тўхтатиб бўлмаслиги, уруш қўроллари асосан ўтга алоқадорлиги (ўқ, снаряд, пушка, бомба) билан боғлиқ. Олов тушунчасининг инсон хис- туйғулари билан боғлиқ эканлиги, кишининг физиологик хусусиятлари билан боғлиқ (инсоннинг жаҳли чиққанда, уялганда, севиб қолганда қизариши, бадан хароратининг кўтарилиши ва ҳк.).
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

  1. Хайруллина Д.Д. Бинарнме концептм «огонь» и «вода» как фрагмент язмковой кар- тинм мира. Автореф. дисс.к.ф.н. -Казань, 2009. - 24 с.

  2. Юсупов У Қ. Маъно, тушунча, концепт ва лингвокультурема атамалари ҳусусида. Стилистика тилшуносликнинг замонавий йўналишларида илмий-амалий конференция ма- териаллари. -Т., 2011

  3. Азйигоуа И.И. Тех1 Гш§ш8ЙС8. - ТазйкепТ: Тайаккиг Рапой, 2012

  4. СашЬпйде 1п1егпайопа1 Оюйопагу оГ Епдйзй. - СашЬпйде: СашЬпйде Ишуегзйу Ргезз, 1999

  5. СашЬпйде 1п1етайопа1 Окйопагу оГ ХФошз. - СашЬпйде: СашЬпйде Ишуегзйу Рге88, 1999

  6. Окйопагу оГ Епдйзй Со11одша1 ХФошз/ ЕД Ьу Ғ. Т. \ооф - Еопйоп: ТЬе МасшШап Рге88 ЕТИ, 1979

  7. Еопдшап ОШйопагу оГ СоШешрогагу Епдй^Ь. - Е88ех, Еп§1апШ Еопдшап Огоир ЬТО, 2002. -1668 р.

  8. Галиева М.Р. Вербализация концептосферм \ОКО/СУЗ/СЛОВО в английской, уз- бекской и русской язмковмх картинах мира. Дисс.на соиск. уч. степ. канд. фил. наук. - Т 2010. с. 168

  9. Гумбольдт В. фон. Избраннме трудм по язмкознанию. Пер. с нем./Под обш. ред. Рамишвили Г. В.: - М.: Прогресс, 2000. - 398 с.

  10. Демьянков В. З. Доминироюшие лингвистические теории в конце XX века // Язмк и наука конца XX века.- М.: Инс-т язмкознания РАН, 1995. - С. 239-320

  11. Жаркова, Т И. Отражение национального характера в пословицах и поговорках / Жаркова, Т И., Синицких, О. В. Иностр. яз. в шк.- 2008.- N 1.- С. 75-78


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish