Бўлишли феъл
|
Бўлишсиз феъл
|
қарайди
|
кўринмас
|
|
|
229- машқ. Ўқинг, бўлишсиз феълларни топиб, бўлишсизлик маъноси қандай ифодаланганини айтинг, уларни бўлишли шаклга айлантиринг.
1. Ҳечкиси йўқ, азизим, мен дунёда жуда катта бойликка - соф виждонга ва хушомадгўйлик қилмай илму фан билан шуғулланиш имконига эгаман. Буни мендан ҳеч ким тортиб ололмайди. Билимларимни бошқалар билан ўртоқлашмоқни ҳам хеч кимса тақиқлай олмайди. (Л. Бать.) 2. Аҳиллик бор ерда темир ҳам сувга чўкмайди. (Ш.) 3. Чин дўстликнииг алангаси сўнмасин дер эканмиз, Биринчи шарт - бўлмоғимиз лозим дўст-ла бирга биз, Иккинчи шарт - дўст йўлида аямаслик симу зар, Учинчи шарт - дўст-ла бўлмоқ оғир кунда баробар. (III. Руставе.т.) 4.Илм-ҳикмат билан кўтариладиган шосупага қурол билан чиқиб бўлмайди. (К. Ҳамро.)5. Мунисхон ваъда берган вақтида келмай қолмайди. (А. Қ.) 6. На чўзилар, на ёнбошлар - бўш турарди тўшак-жой. (III. Руставе.т.)
Do'stlaringiz bilan baham: |