излаб топиш, олинган ахборотларни матнларда қисқартириб ва кенгайтира олиш;
плагиатлик-кўчирмакашликдан қочиш учун библиографик изоҳларни, цитаталарни туғри
расмийлаштира олиши хисобга олинади.
Дастур Европа чет тилларини билиш даражаларини баҳолаш меъёрлари,
чет тили
бўйича Европа тизими базавий компетенциялари, Ўзбекистон Республикаси олий
таълимининг чет тиллари бўйича Давлат таълим стандарти асосида ишлаб чиқилган.
Умумий қоидалар
Докторантурага кирувчилар илмий ва техник ривожланган мамлакатлардан
бирининг тилини тўлиқ эгаллаган бўлишлари шарт. Мамлакатимизда ва
чет эллардаги
илмий доирада инглиз, немис ва француз тиллири қабул қилинган. Илмий журналлар,
тўпламлар, илмий анжуманлар материалларининг қарийб барчаси айнан шу тилларда чоп
этилади.
Бинобарин, бу тиллардан бирортасини билмай туриб илмий изланиш олиб бориб
бўлмайди. Аниқроғи илм дунёси умумжаҳон ҳамжамияти тараққиётидан ажралган эмас.
Ҳар бир олим глобал илм оламининг бир фуқаросидир. Чунончи, мана 20 йилдан ортиқ
Ўзбекистон дунё илм ҳамжамияти билан яқин хамкорликда яшамоқда. Чет тилини билиш
эса хозирги даврнинг табиий эҳтиёжига айланмоқда. Шу боисдан “Чет тили” фанидан
кириш имтиҳони
фалсафа фанлари доктори (Р Ш ) илмий
даражаси изланувчиларини
танлаб олиш ва докторантурага қабул қилиш тизимининг ажралмас қисмидир.
“Чет тили” фанидан кириш имтиҳонларини қабул қилиш хайъатига чуқур билимга
эга бўлган энг талабчан мутахасислар танланиши керак. Хайъат аъзоларининг камида
учдан бирини (30%) илмий даражага эга бўлган мутахасислар ташкил қилиши керак,
имтиҳон хайъати раиси этилиб университетнинг
илмий ишлар бўйича проректори
тайинланади.
Хайъат таркибиги бошқа олий таълим муассасаларидан мутахасислик бўйича
илмий
даражага эга бўлган тилшунос олимлар жалб этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Хайъат
ўз мажлисларида хайъат рахбаридан ташқари бири илмий даражага эга бўлган камида яна
иккита аъзо қатнашган холдагина ваколатли деб тан олинади.
Кириш имтиҳонларида
(хайъат таркибига киритилмаган холда) чет тиллар
кафедраси мудири,
кафедра мудири муовини, ректорат ва жамоат ташкилотлари, ОАК ва
бошқа
маъсул ташкилотлар (масалан
докторантура бошлиғи) вакиллари иштирок
этишлари мумкин.
Кириш имтиҳонлари университет ректори буйруғи
асосида
буйруқда аниқ
белгиланган муддатда тўғри ташкил қилиб ўтказилади. Имтиҳонга
асосланган сабабга
кўра кела олмаган абитуриенлар фақатгина ректорнинг қўшимча буйруғи асосида
имтиҳонга киритиладилар.
Кириш имтиҳонлари университет ректори буйруғи
асосида
буйруқда аниқ
белгиланган муддатда тўғри ташкил қилиб ўтказилади. Имтиҳон топширувчиларнинг
имтиҳонга киритилишига университет ректорининг кириш имтиҳонларига киритилиш
хақидаги буйруғи асос бўлади.
Имтиҳонга асосланган сабабга кўра
кела олмаган
талабгорлар ректорнинг қўшимча буйруғи асосида имтиҳонга киритиладилар.
Кириш
имтиҳонларга тайёргарлик кўраётган талабгорлар
учун
кириш
имтиҳонларини ўтказишга маъсул кафедра фан бўйича маслаҳатлар ташкил қилиши
керак.
Имтиҳон топширувчилар қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олувчи чет тили
коммуникатив компетенциясига эга бўлиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: