2019 йил таянч докторантурага ўқиш учун талабгорларни қабул қилиш бўйича мутахассисликлар ва чет тили


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ



Download 3 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/216
Sana24.02.2022
Hajmi3 Mb.
#233328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   216
Bog'liq
2019-yil-tayanch-doktoranturaga-o‘qish-uchun-talabgorlarni-qabul-qilish-bo‘yicha-mutaxassisliklar-va-chet-tili-fanidan-kirish-imtihonlari-dasturlari

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
!>Я
«п5О0,>.„
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ
08.00.01 - “Иқтисодий назария”
ихтисослиги бўйича таянч докторантурага кириш имтиҳони
ДАСТУРИ


Дастур Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2018 йил 
”_________ даги Кенгашида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.
Дастур 
Тошкент 
давлат 
иқтисодиёт 
университети 
“Иқтисодиёт
назарияси” кафедрасининг —
___ ”_________ даги —
___ ”-сон йиғилишида
муҳокама қилинган ва тавсия этилган.
Тузувчилар:
Ш.Ш.Шодмонов - ТДИУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси профессори, 
иқтисод фанлари доктори, профессор;
Б.Д.Хажиев - ТДИУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири, иқтисод 
фанлари номзоди, доцент;
Р.А.Юсупов - ТДИУ —
Иқтисодиёт назарияси” кафедраси доценти, иқтисод 
фанлари номзоди, доцент.
Тақризчилар:
Т.Т.Жўраев - Тошкент молия институти “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси 
профессори, иқтисод фанлари доктори, профессор; 
М.Т.Яхшиева - ТДИУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси доценти, иқтисод 
фанлари номзоди, доцент.


КИРИШ
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, ҳаётнинг ўзи ва 
халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва 
янада мураккаб вазифаларни қўймоқда1. Ушбу муаммолар ва ҳаётнинг ўзи олдимизга 
қўйган муракккаб вазифаларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, кўп 
жиҳатдан 
инсонларнинг 
иқтисодиёт 
сирларини, 
айниқса, 
бозор 
иқтисодиёти 
муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари, зиддиятли хусусиятларини, қонун- 
қоидаларини, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси, мамлакатимизда иқтисодий 
тараққиётни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган стратегик дастурлар мазмунини, 
амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, 
инсон манфаатини биринчи ўринга қўйиш, иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий 
ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мақсади ва мазмунини 
чуқурроқ 
билишларига 
боғлиқдир. 
“Иқтисодиёт 
назарияси” 
фани 
иқтисодиёт 
тушунчаларини, унинг қонун-қоидаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини, турли 
инсонлар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, 
унумли меҳнат қилиш йўлларини ва шаклларини ўргатади.
Ж амиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига 
онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор 
тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган 
билимларни беришда “Иқтисодиёт назарияси” фанининг роли беқиёсдир. Айниқса, ёш 
авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, 
уларнинг илмий дунёқарашини 
кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали 
мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам 
ушбу 
масалага 
алоҳида эътибор 
қаратилган, 
яъни 
3-йўналиши 
“Иқтисодиётни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришнинг 
устувор 
йўналишлари”, 
4-йўналиши 
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да белгиланган берилган 
вазифаларни амалга ошириш зарурлиги белгилаб қўйилган2.
Бугунги кунда республикамизда олий иқтисодий таълимни янада ривожлантириш, 
айниқса, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ бўлган билимлар асосини 
ташкил этувчи “Иқтисодиёт назарияси” фанини ўқитишнинг ўқув-услубий асосларини 
янада такомиллаштириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Бу эса ушбу фанни 
ўқитиш ишлари самарадорлигини янада оширмоқда.
Мазкур дастур ҳозирги босқичда иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб 
муаммолари, республиканинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш 
муаммолари, иқтисодиёт назариясининг фан сифатида ривожланиши, иқтисодий ҳодиса 
ва жараёнларни ўрганиш, янги педагогик ва ахборот технологияларни қўллашнинг 
услубий муаммоларини ўз ичига олади. Дастур “Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича 
таянч докторантурага кирувчилар билим даражасини оширишга йўналтирилган.

Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish