2018 йил “21” mart
221-сон
|
|
Тошкент туманлараро иқтисодий судига
Тошкент шаҳар, Чўпон ота кўчаси, 6-уй
|
Даъвогар:
Жавобгар:
|
|
“Family Group” МЧЖ
Тошкент шаҳри, Шокирарик кўчаси, 35-уй.
х/р 0001 2512 2333.
БММ 555410, СТИР ЙРП1210ЛОР
“Мубеенс” ХК
Сергели тумани,
Навбаҳор кўчаси, 33-уй.
х/р 0001 2512 1010
БММ 451230, СТИР.
|
ДАЪВО АРИЗАСИ
(лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни ундириш ҳамда лизинг объектини қайтариш тўғрисида)
“Family Group” МЧЖ ва “Мубеенс” ХК ўртасида
2018 йил 10 январда 12-450-сонли лизинг шартномаси имзоланган.
Мазкур лизинг шартномасининг 1.1-бандига кўра, лизингга берувчи лизинг объектини шартномада кўрсатилган муддатда топшириши, лизингга олувчи эса лизинг объекти тўловларини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш мажбуриятини олган.
Лизингга берувчи 2018 йил 30 январда лизинг объектини лизинг олувчига топширган ва бу ҳақда тегишли тартибда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган.
Аммо, лизинг олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан келмоқда.
Жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра, 2018 йил 10 март ҳолатига “Мубеенс” ХКнинг “Family Group” МЧЖ олдида (2018 йил январ ойидан
2018 йил март ойигача 3 ойлик давр учун) жами 21 400 000 сўм қарздорлиги мавжуд.
Шартноманинг 3.3-боби, “б” бандига кўра, мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганда, лизингга берувчи лизинг объекти суммасининг 3/2 қисми тўлангунга қадар, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда лизинг объектини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳамда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва лизинг объектини қайтариш юзасидан юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
Шунга кўра, асосий қарз, яъни 21 400 000 сўмнинг 0,5%=107 000 сўм бўлади. Мазкур суммани кечиктирилган кунга, яъни 90 кунга кўпайтирсак, 90*107 000=19 260 000 сўмни ташкил этади. Демак, бунда 21 400 000 сўмнинг 50%ни пеня сифтида ҳисоблаймиз. 21 400 000/50%=10 700 000 сўм пеня бўлади.
Юқоридагиларга асосан, қарздор “Mубеенс” ХК кредитор “Family Group” МЧЖга 21 400 000 сўм асосий қарз, 10 700 000 сўм пеня тўлаши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 25, 26, 149, 152 моддаларига асосан, суддан
С Ў Р А Й М И З:
Мазкур даъво аризасини иш юритувига қабул қилишни;
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва лизинг объектини қайтаришни;
Жавобгар “Мубеенс” ХК ҳисобидан даъвогар “Family Group” МЧЖ фойдасига 21 400 000 сўм асосий қарз, 10 700 000 сўм пеня, жами 32 100 000 сўм ундиришни.
Даъвогар фойдасига давлат божи ва почта харажатлари жавобгардан ундириш юклатилсин.
Илова: 5 варақда.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси;
Тўлов жадвали;
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
Жавобгарга юборилган талабнома;
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;
Почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;
Даъво аризасини жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи хужжат;
“Family Group” МЧЖ
Директори G`apporov Akmal Qahhorovich
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс, 1998 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун.
Do'stlaringiz bilan baham: |