2.4 Гидрогеологик шароити.
Худуднинг гидрогеологик шароити, ерларнинг геологик тузилиши ва иқлим шароитига боғлиқдир. Тоғли жойларда ернинг ёриқларидан ёмғир сувларининг шимилишидан пайдо бўлган чучук ер ости сувларининг тошлоқ, қумлоқ, қумли қатламларда жойлашган бўлиб, чуқурлиги 0.5-2.0 м ни минерализацияси 0.5 гр/л, яъни чучук сувлар.
Мелиоратив шароитига кўра ер ости сувлари табиий оқимга эга. Худуднинг инженерлик – геологик шароити гидротехника қурилиш учун қулай хисобланади. Соз қумли тупроқ ерларида иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда бундай тупроқларнинг чўкишини (1.5 ÷2 м) ҳисобга олиш зарур.
2.6 Хулоса
“Файзли Турон замини” фермер хўжалиги жойлашган худудининг табиий, иқлим, гидрогеологик ва тупроқ – мелиоратив шароитларини тахлил қилиш шуни кўрсатадики, худуднинг иқлими континентал, фойдали хароратлар йиғиндиси юқори вегетация даври узоқ давом этади, суғориш суви билан етарлича таъминланганлиги фермер хўжалиги ерларида қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан пахта, буғдой, сабзавот экинлари, боғ – узумзорлар ва мевали дарахтлар етиштиришга тўлиқ имкон беради. Лекин мавжуд холатда фермер хўжалиги экин далаларишакли тўғри тўртбурчак бўлмаган майдонлари катта (35-40 га) далалардан иборат. Бундай майдонларни талаб даражасида текислаш ишлари қийинлиги сабабли тупроқни бир текисда намлаштириш таъминланмайди. Катта майдонга эга бўлган суғориш участкаларида сувни тежайдиган технологияларни тадбиқ этиш, ердан ва сувдан фойдаланишда юқори самарадорликка эришиш, тупоқнинг сув режимини бошқариш амалий жихатидан жуда қийин хўжаликда экин далаларига сувни етказиб тарқатиб берадиган хўжаликички суғориш тармоқлари йўналишлари эгри–бугри бўлган ер ўзанли ариқлардан иборат бўлиб, уларнинг ён томонлари емирилган, асосига лойқа чўкинди, сув ўтказувчанлик қобилияти камайган. Хўжаликдаги бундай холатлар ердан фойдаланиш коэффициетини, хўжаликички тизимининг ФИК-нинг камайиб кетишига олиб келади. Хўжаликички суғориш тармоқларининг мавжудхолатида манбадан олинган суғориш суви хажмининг кўп миқдори ариқ ўзанларидан фильтрацияга сарфланади, натижада ер ости сувлари оқимининг чиқиб кетиши таъминланмаган худуд ерларининг ботқоқланишига олиб келади. Бундай холатларнинг олдини олиш учун бил лойиҳалаётган “Файзли Турон замини” фермер хўжалиги ерларида мелиоратив тадбирларни ишлаб чиқишни, яъни хўжаликга бириктирилган умумий ер захирасини лойиҳа асосида қайта хисоблаш экин турларининг таркиби бўйича уларнинг майдонларини аниқлаш, суғориш майдонларини тўғри тўртбурчак шакилда ташкиллашириб, суғориш тармоқларига бириктириш, экинларни суғоришда мақбул суғориш режимини қуллаш, суғориш тармоқлари сув сарфлари ва унга мос келувчи кўндаланг кесим ўлчовларини гидравлик хисоблар натижасига асосан қабул қилиш, хўжаликички суғориш тизимининг ФИК-ни ошириш ҳамда ЕФК-ни юқори даражага етказиш мақсадида шунингдек қишлоқ хўжалик ишларини максимал даражада механизациялаш ва юқори иш унумдорлиги шароитига эришиш учун хўжалик суғориш тармоқларини такомиллаштиришни ва ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашни мақсад қилиб қўйдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |