2 Ўзбекистон республикаси


-амалий машғулот: География дарсларини кузатиш ва таҳлил



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4-амалий машғулот: География дарсларини кузатиш ва таҳлил 
қилиш (2 соат) 
Режа:  
1. Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш.
2. Дарс таҳлилининг мақсад ва вазифалари
3. Дарсни кузатишдан олдинги тайѐргарлик.
4. Дарс таҳлилининг хиллари
5. Дарс таҳлилига қўйилган талаблар
Таянч тушунчалар: Дарс таҳлили, дарсни кузатиш, махсус тайѐргарлик, 
дарс таҳлилига қўйилган талаблар, илмий таҳлил, методик таҳлил, дидактик 
таҳлил, умумпедагогик таҳлил, умумпсихологик таҳлил.
1.Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш.  
Ҳар бир дарс ташкилий қисмдан бошланади: бу даврда ўқувчилар синф 
хонаси, таълим воситалари дарсга тайѐрланади. Айниқса ўқувчини психологик 
жиҳатдан дарсга тайѐрлаш муҳим рол ўйнайди. Ўқувчилар аввалги дарс ѐки 
танаффусда бўлган бирор воқеа – ҳодиса таъсирида бўладилар. Шунинг учун 
ҳам ўқитувчи ўқувчиларни эътиборини, диққатини, хаѐлини, фикрий 
фаоллигини ўз дарсига буриши лозим.
Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий 
тайѐргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанига бўлган қизиқиши, 
диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай 
билиши, ўқувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга 
ўқитувчининг фаолияти ҳам таҳлил қилинади. Чунончи, ўқитувчининг ўқув 
дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш 
жараѐнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик, 
кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши, 
дарс жараѐнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, 
билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, ўқувчилар билан якка 
ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида вақтдан унумли 


172 
фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби 
жиҳатлар инобатга олинади.
Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш, унинг 
педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим 
даражаси каби соҳавий ва касбий лаѐқати юзасидан хулоса чиқариш имконини 
беради.
Таъкидлаш жоизки, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг 
дарсларини таҳлил қилишда кўпинча кузатувчилар дарсга яхлит тизим 
сифатида қарамай кўпроқ ташқи жиҳатларига баҳо берадилар, дарснинг 
мазмун-моҳияти хусусида юзаки мулоҳаза юритадилар. Шунингдек, дарс 
таҳлилида ўқитувчининг кўрсатмали қўлланмадан фойдаланиши, дидактик 
карточкалар билаи ишлаши ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан нима 
мақсадда, қайси вазиятда фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги, вақт 
тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини 
ҳисобга олган-олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди. 
Бундан ташқари яна бир жиддий камчилик ўқитувчининг ўзини ўзи таҳлил 
қилишига эътибор қаратмасликдир. Ўзини-ўзи таҳлил қилиш тамойили 
ўқитувчининг ўз фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ва бартараф 
этишга оид мақсадли йўлни белгилаб олишига асос бўлади. Ўқитувчилар 
аксарият ҳолларда дарс жараѐнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл 
қўядилар. Жумладан, бу:
-дарс мақсади билан ўқувчиларни таништирмаслик;
-интерфаол методлардан самарасиз фойдаланиш;
-дарс жараѐнида барча ўқувчиларнинг иштирокини таъминлай олмаслик;
-ўқувчилар билан якка ва жамоа тартибда ишлашга эриша олмаслик;
-ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминламаслик;
-ўқувчилар бажарган ишларини вақтида баҳоламаслик;
-ўқитувчи нутқининг равон, таъсирчан эмаслиги;
-мавзуни амалиѐт билан боғлаб тушунтирмаслик;
-мавзуни илмий ва амалий нуқтаи назардан тушунтиршга эътибор 
бермаслик;
-синф доскаси, дарслик, ўқувчи дафтари, қўшимча адабиѐтлардан 
фойдаланишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги;
-ўқувчиларга 
бериладиган 
саволларнинг 
муаммоли 
тарзда 
тузилмаганлиги кабилар.
Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши лозим. 
Шундагина натижаси самарали бўлади ва ўқув жараѐни юзасидан аниқ хулоса 
чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида изчилликнинг аниқ бир 


173 
мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур таҳлил қила 
олмаслик, ўқитувчига амалий ѐрдам кўрсата олмаслик каби жиҳатлар дарслар 
сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади.
Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай, 
балки мактабда ўқув-тарбия жараѐнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим 
шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш 
амалиѐтининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиѐслаш ва йўл қўйилган 
хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради. 
Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараѐни бўлиб, 
дарс ўтаѐтган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан 
фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш 
орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади.
Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб 
борилади. Шу ўринда савол туғилади. Ўқитувчининг дарси ким томонидан 
кузатилиши лозим? Қандай мақсад билан кузатилади ва таҳлил қилинади? 
Ўқитувчининг дарси вилоят ХТБ, туман халқ таълими бўлими, таълим 
муассасалари раҳбарлари, ходимлари, методистлар ва ўқитувчилар томонидан 
кузатилади ва таҳлил қилинади.
Бунинг учун, энг аввало, дарсга киришдан мақсад нимадан иборат 
эканлигини аниқлаб олиш зарур.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish