2 Ўзбекистон республикаси



Download 5,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/72
Sana03.07.2022
Hajmi5,09 Kb.
#733838
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
6.1.-Тасвирий-санъат-орг

Фазовий перспектива 
деб буюмларнинг фазо (бўшлиқ) таъсирида 
ўзгариб (қисқариб) кўринишига айтилади. Фазо – тиниқ муҳитдир. Лекин, 
унинг тиниқлиги табиатнинг турли ҳодисалари таъсирида ўзгариб туриши 
мумкин. Масалан: ҳаво намлиги, атмосфера босимининг ўзгариши, ҳаводаги 
чанг-тўзоннинг таъсирида ҳаво булутлиги ва бошқалар. Шунинг учун 
тасвирланаѐтган объектнинг фазо бўшлиғида қай даражада чуқур 
жойлашганига қараб ранг, нисбат, тус ва ундаги алоҳида бўлакларнинг 
(яққол ѐки хира) кўринишларига кескин таъсир этади. 
Фазо 
перспективаси 
объектнинг 
куннинг 
қайси 
вақтида 
тасвирланаѐтганлигига (эрталаб, кундузи, кечқурун) йил фасллари (баҳор, 
ѐз, куз,) ҳамда атмосфера ўзгаришига (қуѐш ѐки булут) қараб ҳам ўзгаради. 
Фазовий перспективанинг бир неча асосий қоидалари мавжуд бўлиб, 
улар қуйидагилардан иборат: 
1. Бажарилаѐтган тасвир рассомга яқин бўлган буюмлар яққол, 
узоқдагилар эса умумий кўринади. тасвирда фазони сездириш учун яқин 
масофада жойлашган буюмларни яққол, узоқдагиларни эса умумий тарзда 
тасвирлаш керак. 


98 
2. Фазо бўшлиғида (кенглигида) жойлашган буюмлар чизувчидан 
қанчалик узоқда жойлашган бўлса, хира тусда кўринади. Тасвирда фазовий 
перспективани тўғри кўратиш учун узоқда жойлашган буюмларни озроқ 
енгил олдинги қатордаги буюмларни эса яққол тасвирлаш керак. 
3. Яқин масофада жойлашган буюмлар фазода яққол ҳажмли бўлиб 
кўринади, узоқдагилари эса хирароқ кўринади. тасвирлашда ҳам ушбу 
тартибга риоя қилмоқ зарур. 
4. Чизувчидан узоқроқ жойлашган буюмлар, атмосфера босими 
таъсирида сиѐҳранг, ҳаворанг ва оч тусда кўринади. фазовий перспективани 
янада кучлироқ кўрсатиш учун яқин масофадаги яққол кўриниб турган 
буюмларни аниқроқ чизгилар билан, узоқдагиларни эса очроқ тусда 
тасвирлаш мумкин. 
5. Олдинги қаторда жойлашган буюмлар ҳақиқий ўз тусида (рангида), 
узоқдагилари бир хил бўлиб кўринади. Фазовий перспективанинг бу қонуни 
рассомдан олдинги масофада жойлашган буюмларни яққол, узоқдагиларни
эса умумий тарзда хирароқ қилиб тасвирлашни талаб этади. 
Фазовий перспективанинг ушбу қонуни-қоидаларига риоя қилиш талаба 
учун муҳимдир. Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидалар талабанинг қандай 
вазифа бажаришидан қатъий назар (портрет, натюрморт, манзара ва ҳоказо) 
кузатилади.

Download 5,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish