100
Буюмни ҳажмдор тарзда тасвирлаш, унинг қандай шаклга эга эканлигига
ва уни тўғри туслаш орқали бажарилади.
Қиррали буюмларда, масалан, куб ҳажмини
тўғри
тасвирлашда
кўпинча
талабалар
хатоликка йўл қўядилар.
Кубнинг
ҳажмини
ѐруғ
соялар
воситасида бажариш жараѐнида уни янада
ѐрқинроқ
акс
эттириш
учун
унинг
қирраларини контур чизиқ билан алоҳида
бўрттириб кўрсатадилар. Бу эса мутлақо
нотўғри. Табиатда эса қиррали
буюмлар
юзаларининг бир-биридан тус жиҳатидан оч ва тўқлиги билан белгиланади.
Фақат (куб ѐки бошқа қиррали буюмларда) соя қисмидаги қирраси ѐруғ
қисмидаги юзага яқинроқ ерида тус жиҳатдан кучлироқ эканлиги билан
ҳарактерлидир.
Думалоқ шаклли буюмларни ҳажмларини эллипс, айлана чизиқлар
орқали бажарилади. Тасвирлашда думалоқ ҳажмга эга буюмларнинг экватор
қисми тус жиҳатдан кучлироқдир. Јиррали буюмларда бўлгани каби
шарсимон буюмларни тасвирлашда ҳам унинг четлари қуюқ контур чизиқ
билан амалга оширилмайди. Фақатгина унинг турган ҳолатига қараб ѐруғ ва
орқа фондаги соялар чегараси бор холос.
Лекин европа реалистик тасвирий
санъатдан
фарқли
равишда
шарқ
тасвирий
санъати
ҳам
ўзининг
бетакрорлиги билан маълум ва машҳур.
Чунончи, устоз Камолиддин Беҳзод
томонидан ишланган Султон Ҳусайн
Мирзо портретини олайлик. Ушбу
портретнинг ҳажмдорлиги гарчи ѐруғ
соя қонуниятларига ва
перспектива
қоидаларига риоя қилиниб яратилмаган
бўлсада, ундаги локал чизиқ ва
контурлар орқали рассом асар
қаҳрамонини моҳирона тасвирлаган.
Қаламтасвирда
натюрморт ишлаш
босқичлари
Буюмларни тасвирлаш бошқа аниқ
фанлар каби фикрлаб, чизилаѐтган
нарсани чуқур таҳлил этиб, уни кўз
101
орқали эмас, турли тасвирлаш воситалари билан, образли қилиб
яратишни
тақозо этади.
«Тасвирлаш фикрлаш демакдир» - деган эди П.П.Чистяков. У
ўқувчиларга «Ҳеч қачон индамай расм чизиш керак эмас, ҳар доим
олдингизга мақсад қўйган ҳолда гапириб тасвирланг, бу эрдан у эргача»- деб
доимо таъкидлаб эди. Сўз – тасвирланаѐтган буюмни таҳлил қилиб тўғри
бажаришда энг асосий воситалардан биридир. У чизувчиларда фикр юритиб
тасвирлаг «одати»ни шакллантиради.
Маълумки, тасвирий санъат ижтимоий онгнинг бир шакли сифатида
атроф муҳитни кенг ва атрофлича ўрганиш натижасида, аниқ фикрлаб каби,
табиатни илмий жиҳатдан таҳлил этиш орқали ривожлантиради.
Шунинг
учун бўлажак тасвирий санъат, ўқитувчини табиатни қанчалик кўп севса ва
кузатиб ўрганса, у шунчалик тасвирлаш соҳасида
юксак натижаларга
эришиши мумкин.
Бу борада айтиб ўтиш керакки, Уйғониш даврининг рассомлари
табиатни илмий таҳлил қилиб, уни асосли ўрганганлар ва ўз асарларида
ишонарли тасвирлаганлар.
Жумладан, Леонардо да Винчи, Алъбрехт
Дюрерлар инсон танаси аъзоларининг ҳар бир бўлагини математик жиҳатдан
аниқ ўлчамларда ўрганиб ўз тасвирларида амалий қўлланганлар.
Инсон
қомати ѐки портретини тасвирлашдан олдин унинг тузилиши хусусиятлари
худи анатом-тадқиқотчидек асосли ўрганганлар ва ўзларининг бутун жаҳонга
машҳур санъат асарларини яратганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: