Мустақил таълим
олиш
– олий таълим тизимида талабаларнинг
мақсадга йўналтирилган ўқув фаолиятидирки, бунда талабаларнинг ўқув
фаолияти жараѐнида ўқитувчи томонидан мустақил билим олишга
йўналтирилади (мустақил ўрганиш учун мавзулар ва адабиѐтлар тавсия
этилади, мустақил иш топшириқлари берилади, ўқув-услубий қўлланмалар
тавсия этилади, маслаҳатлар уюштирилади ва бажарилиши назорат
қилинади) ва бошқарилади.
Мустақил таълимнинг асосий мақсади - “кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури”нинг якуний босқичи талаблари асосида таълим олувчиларнинг
мустақиллиги ва фаоллигини ошириш, тафаккурини ривожлантириш,
ўзлаштирилган билимларнинг амалиѐтга татбиқ этилишини кучайтиришдан
иборатдир. замонавий мутахассиснинг ўз билими ва ҳаѐтий тажрибаларини
ошириб бориши унда шахсий хислатларнинг шаклланганлик даражасига
боғлиқ. ана шундай хислатларни шакллантиришда мустақил ишлар муҳим
аҳамият касб этади. мустақил ишлардан кўзланган асосий мақсад аудитория
машғулотларида ўзлаштирилган билим ва малакаларни мустаҳкамлаш,
янгиларини ўзлаштириш ва ижодий ишлаш малакасини таркиб топтиришдан
иборатдир.
В.А.Сластениннинг фикрича, “мустақил таълим – талабанинг шундай
билим олиш фаолиятики, бунда унинг изчил фикр юритиши, ақлий ва амалий
операциялари ҳамда ҳаракатларининг изчиллиги ўзига боғлиқ бўлади” [25, -
48 б].
Мустақил таълим – бу таълим олишнинг алоҳида тизимли ѐндашишга
асосланган мустақил ишлар йиғиндисидир - деб таъриф беради, [30, -16 б.].
Педагогика
фанлари доктори Н.А.Муслимов таъкидлайдики,
“мустақил
таълим
(автодидактика)
-
билимларни
ўзлаштириш,
тасаввурларини ривожлантириш, тушунчалари, кўникма ва малакаларни
ҳосил қилиш бўйича ўқув жараѐнининг субъектив мақсадига мувофиқ
мунтазам, мустақил ҳамда автоном фаолиятни ташкил этиш демакдир.
121
мустақил билим олишда автономлик - ўқитиш мақсадлари, тамойиллари,
мазмуни, методи ва воситаларини аниқлаш, танлаш, уларни қийналмасдан
ҳамда ташқаридан ѐрдамсиз амалга ошириш қобилиятидир. мустақиллик –
шахснинг алоҳида хусусияти, лаѐқати, фаоллиги, эътиборини жамлашга
қобилиятлилиги, қўйилган мақсадга эришиш учун бор кучини жалб этиши
кабиларда амалга ошади [31, 46 б].
Муаллиф мустақил билим олишнинг муҳим хусусиятлари сифатида
қуйидагиларни кўрсатади: автономлик - ўқитиш мақсадлари, тамойиллари,
мазмуни, метод ва воситаларини аниқлаш ҳамда танлаш, уларни
қийналмасдан ва ташқаридан ѐрдамсиз амалга ошира олиш қобилияти.
автономлик мустақил билим олиш ҳисобланади, унга муаммоли ўқитиш,
тадқиқотчилик методи асосида иш кўриш сифатида қараш мумкин.
Мустақил билим олиш технологияси ва мустақил билим олиш
сабаблари бир-бири билан боғлиқдир: аниқ натижага эриша олишига
ишонмаслик талабанинг мустақил билим олишдан бошқа ҳар қандай
сабабдан кўра кўпроқ кўнглини совутади [71, -34 б].
Мустақил таълим олиш талабаларга жиддий талабларни қўяди.
ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигидаги фаолиятнинг якуни олдиндан аниқ
бўлган ўқитиш жараѐнидан фарқли равишда мустақил билим олишда субъект
аниқ бўлмаган ва олдиндан режалаштирилмаган натижани қайд этиши, яъни
билим, кўникма ва малакаларнинг аниқ ҳажмини ўзлаштириши зарур.
ўқитувчининг кўпроқ ѐки камроқ иштирокида ўқув топшириғининг мустақил
бажарилишидан иборат бу жараѐн талабалар шахсини камол топтириш
тизимидаги зарур бўғиндир.
Мустақил таълим олиш тизими (2.1-расм)да
ўқитувчи ва таълим олувчи
фаолияти
мустақил таълим тизимини ҳосил қилувчи омил ҳисобланади.
Индивидуал
таълим
бериш
ва
мустақил
таълим
олишда
фойдаланиладиган ўқув материаллари (мустақил таълим материаллари)
ўқитувчи ва таълим олувчи ўзаро мулоқатининг асосини ташкил этади.
мустақил таълим материалларини ишлаб чиқиш ва уни педагогик амалиѐтга
татбиқ этиш муҳим педагогик муаммодир.
Талабаларнинг мустақил таълим олиш тизимида
мустақил
таълим мазмуни
унинг асосини ташкил этади. мустақил таълим мазмунини
мустақил таълим материаллари, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолияти
ташкил этади. бунда ўқитувчи ва талаба мулоқати асосий рол ўйнайди.
122
2.1 - расм. Мустақил таълим тизими
Мустақил таълим олишнинг асосий воситаси -
бу мустақил таълим
материалларидир
. улар узвий боғланган тизим бўлиб, дарсликлар, ўқув-
методик қўлланмалар ва маъруза матнларидан фарқ қилади. уларда теран ва
Do'stlaringiz bilan baham: |