2 Ўзбекистон республикаси



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Назорат саволлари 
1. Болада қайси психологик сифатларни ривожлантириш нутққа ёрдам 
беради? Уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига ўзаро таъсирини айтиб 
беринг? 
2.Ўрганилаётган тилнинг асосий бўлимларини айтинг. Уларнинг мазмуни, 
вазифаси нималардан иборат?
3.Нутқни ривожлантириш методикасининг асосий вазифасини илмий 
асослаб беринг? 
5-Маъруза: Нутқнинг товуш маданияти. 
Режа: 
5.1.Нутқнинг товуш маданияти тушунчаси
5.2.Нутқнинг товуш маданиятига доир ишлар бўлимлари 
Таянч тушунчалар

дикция, тембр, артикуляция, интонация, 
позиция 
5.1.Нутқнинг товуш маданияти тушунчаси 
Нутқ маданияти - бу тўғри сўзлай олиш, яъни нутқий мулоқот шартлари 
ва фикр билдиришдан кўзланган мақсадни хисобга олган холда хамда барча 
тил воситаларидан (тил воситаларидан, шу жумладан интонация, лексик 


78 
захира, грамматик шакллардан) фойдаланган холда баён қилинаётган 
мазмунга мос холда гапиришдан иборатдир. 
Бола сўзлашни ўрганмокда. Лекин бунинг учун у аввал ушбу тилга хос 
бўлган барча фонемаларни айтишни; товушларни ва сўзда муайян позицияда 
турган товушлар бирикмасини анъанага мувофиқ холда, яъни орфоэпия 
қоидалари 
бўйича 
талаффуз 
қилишни; 
интонацияни 
яратувчи 
просодемаларни моделлаштиришни ўзлаштириб олиши лозим. 
Болаларга она тилида нутқни ўргатиш тажрибасидан маълумки, алохида 
товушлар артикуляциясини ўзлаштириш бола учун энг қийин вазифа 
хисобланади. О.И.Соловьева нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашга доир 
ишларнинг асосий йўналишларини белгилар экан, «педагог олдида болаларга 
сўзлардаги товушларни соф, тоза талаффуз қилиш, сўзларни рус тилининг 
орфоэпия қоидаларига мувофиқ холда тўғри талаффуз қилиш, аниқ талаффуз 
этишни (яхши дикция) ўргатиш, уларда ифодали нутқни тарбиялаш 
вазифалари турганлигини» таъкидлайди
12

Баъзан тарбиячининг болаларда тўғри нутқни шакллантириш 
борасидаги фаолияти товуш талаффузи камчиликларини бартараф этувчи 
логопед мехнати билан таққосланади. Бироқ нутқнинг товуш маданиятини 
тарбиялаш фақатгина товушларни тўғри талаффуз этишни шакллантиришдан 
иборат эмас. Товушларни тўғри талаффуз этишни шакллантириш нутқдаги 
товуш маданиятини тарбиялашга оид ишларнинг бир қисмидир. Тарбиячи 
болаларга тўғри нутқий нафас олиш, она тилидаги барча товушларни 
талаффуз қилиш, сўзларни аниқ айтиш, товушдан фойдаланишни ўргатади, 
болаларни шошмасдан ифодали қилиб сўзлашга одатлантиради. 
12
Соловьева О.И. Методика развития речи и обучения родному языку в детском саду. 3-нашр. М., 1966, 50-51-бетлар.


79 
Айни пайтда нутқдаги товушни 
шакллантириш жараёнида тарбиячи 
айрим 
логопедик 
усуллардан 
фойдаланиши, яъни худди логопед 
каби нутқ камчиликларининг олдини 
олишга қаратилган ишлар билан 
шуғулланиши мумкин. 
Товуш артикуляциясини эгаллаш анча узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, у 
кўпинча беш йил, баъзан эса етти йилгача чўзилади: бу борадаги ишлар 
муваффақиятли олиб борилган тақдирда бола беш ёшдан бошлаб соф сўзлай 
бошлайди. «Мактабгача таълим муассасасида тарбиялаш дастури» бола 
хаётининг еттинчи йилига келиб - яъни, болаларга ўқиш ва ёзиш ўргатиш 
бошланадиган даврга келиб унинг барча товушлар артикуляциясини тўлиқ 
ўзлаштиришини таъминлаш вазифасини қўяди. 
Болаларга тўғри талаффузни ўзлаштириш вазифаси агарда улар 
орфоэпик талаффузли шахслар ичида ўсаётган бўлса жуда осон хал этилиши 
(бу холда уларда биринчи кундан бошлаб артикуляция базаси тўғри 
шаклланади) ва айни пайтда у катталардан шевага хос ёки халқона 
талаффуздаги сўзларларни эшитса бу жараён жуда қийин кечиши (аниқроғи - 
хеч нарсани ўзлаштира олмаслиги) мумкин. 
Тил хақидаги фанда турли тоифадаги гаплар интонацияси ва ўз-ўзидан, 
просодемалар, уларнинг артикуляция органларини модуллаштиришдаги 
иштироки масаласи жуда кам ўрганилган. 
Тажрибалар 
шундан 
далолат 
бермокдаки, 
болалар 
барча 
просодемаларни хеч бир қийинчиликсиз ўзлаштириб оладилар, айниқса 
уларга овоз оханги модуляциясини ўзлаштириш жуда осон кечади, кўпчилик 
болалар просодемаларни деярли машқсиз ўзлаштириб оладилар. Бироқ, 
ўргатувчилар (ота-оналар, тарбиячилар, ўқитувчилар) ўзлари она тили 
интонациясини аъло равишда эгаллаганлари боис буни пайқамайдилар. 
Агарда бола айрим просодемаларни «мустақил равишда» ўзлаштира олмаса, 


80 
катталар, одатда нутқдаги бу камчиликка тезда эътибор бермайдилар, бу 
борада болага ёрдам бермайдилар ва у шу камчилик билан мактабга боради. 
У ерда эса интонациядаги нуқсонни бартараф этиш нутқ товушлари 
артикуляциясидаги нуқсонларни бартараф этишга қараганда янада қийин 
кечади. 
Болалар интонациянинг айрим элементларини (просодемалар) гапнинг 
яхлит интонациясидан ажратиб олишни ўрганадилар ва буни алохида эмас, 
балки гапнинг ўзида бажарадилар. Болалар гапнинг ўзини (тугалланган 
фикрни) интонациясига қараб тушунишни ўрганадилар. Улар икки 
тугалланган интонацияни, яъни: баён ва сўроқ интонацияларини 
ўзлаштирадилар. 
Тугалланган интонациялар билан бир вақтда болаларга мантиқий 
урғулар (гапни долзарб ўқиш) кўрсатилади ва улар ёйиқ гапнинг мазмуний 
кесимларида тугалланмаган интонацияни бажаришни машқ қиладилар. 
Маълумки бундай интонациялар олтита (А.Н.Гвоздев): санаш интонацияси 
(«И к царевне наливное, молодое, золотое прямо яблоко летит»), қарама-
қарши қўйиш интонацияси («В третий раз закинул он невод, - пришел невод 
с одной рыбкою, с непростою рыбкою -золотою»), чақириқ интонацияси 
(«Чего тебе надобно, старче?», «Свет мой зеркальце, скажи, да всю правду 
расскажи..»), огохлантириш интонацияси ёки икки нуқта интонацияси 
(«Отвечает золотая рыбка: «Не печалься, ступай себе с богом!», «Удивился 
старик, испугался: рыбачил тридцат лет и три года и не слыхивал, чтоб рыба 
говорила»), кириш интонацияси («Вот пришел он к синему морю 
(помутилось синее море), стал он кликать золотую рыбку...»), алохида 
ажралиш интонацияси («Но царевна молодая, тихомолком расцветая, между 
тем росла, росла, поднялась - расцвела, черноброва, нраву кроткого такого»). 
Юқорида баён қилинганлар тилнинг фонетик ва фонологик воситалари 
равон нутқда бир вақтнинг ўзида қўлланилади. Боланинг равон нутқи услуби, 
унинг хис-хаяжонлилиги унинг нутқ товушларини қандай талаффуз этишига 
(артикуляцияларни ғайрат билан ва аниқ айтиш ёки секин ва тушунарсиз 


81 
айтиш) ва мавжуд просодемалардан қайси бирини танлашига (паст-
жарангдор, тез-секин, овоз тембри билан ижобий ёки салбий хиссиётларни 
тасвирлаш) боғлиқдир. 
Л.В.Шерба рус тилида иккита асосий талаффуз услубларининг 
мавжудлигига эътиборни қаратган. 
Тўлиқлик (ёки китобий) услуби
омма олдида нутқ сўзлашда - маърузалар 
ўқиш, йиғилишда сўзга чиқиш, радио ва телевидениеда диктор бўлиб 
ишлашда, шунингдек ўқувчи, талабалар учун ва ўзини яхши англашларини 
хохлаган хамда тингловчиларга уни тушунишларини осонлаштиришга 
интилаётган хар бир шахс учун мажбурийдир. Тўлиқ услубли нутққа аниқ 
талаффуз, ўртача суръат хос бўлиб, овоз кучи хона хажми ва овоз тембрига 
мос бўлади. Нутқда кишининг ўз қадрини яхши билиши, яъни уни 
тинглаётганларга нисбатан хурмат ва эътибори яққол ифодаланади. 
Нотўлиқ, (ёки сўзлашув) услуб
маиший мулоқотда қўлланилади. Бунда 
сўзлардаги товушларни бирмунча паст ва суст айтиш, ва тез айтиш ёки, 
аксинча, ибораларни секин айтиш ва шивирлаш мумкин; сўзлашув нутқига 
охангий (хис-хаяжонли) ишлов бериш кўринишлари турлича бўлади: барча 
хис-туйғулар сўзлашув нутқининг жаранглашида тўлиқ акс этади. 
Етарли даражада маданий нутққа эга бўлган хар бир инсон хар доим хам 
вазиятдан келиб чиққан холда иккала нутқ услубларини махсус 
тайёргарликсиз қўллай олиши мумкин. Махсус тайёрланган нутқ нотиқлик 
нутқи (публицистик чиқишларда) ёки бадиий ўқиш (актёрлик фаолиятида) 
деб аталади. 
Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш бир вақтнинг ўзида нутқнинг 
бошқа қисмларини хам, яъни луғат, боғловчи, грамматик жихатдан тўғри 
нутқни ривожлантирган холда амалга оширилади. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish