2 Ўзбекистон республикаси



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

 
Назорат саволлари 
1. Ривожланган давлатлар таълим тизимининг ўзига хосликларини 
тушунтириб беринг? 
2. Японияда мактабгача таълим тизимиҳақида маълумот беринг? 
3. Германия Федерал Ерларида таълим тизимининг умумий ва 
фарқлижиҳатларини кўрсатиб беринг? 
5. Германияда мактабгача таълим тизими босқичлари ҳақида гапириб 
беринг? 


39 
2-Маъруза: Мактабгача таълимда иккинчи тилга ўргатишнинг 
дидактик асослари 
Режа: 
2.1.Болаларга ўзга тилгаўргатиш услубияти моҳияти ва вазифалари. 
2.2.Болаларга ўзга тилгаўргатиш услубияти мазмуни илмий фан 
сифатида. 
2.3.Мактабгача ёшдаги болаларга ўзга тилгаўргатишнинг педагогик ва 
психологик асослари. 
Таянч тушунчалар: 
мулоқот, нутқий кўникма, диалектик, 
лингвистика, грамматика
 
2.1.Болаларга ўзга тилгаўргатиш услубияти моҳияти ва вазифалари 
Ўзбекистондаги миллий болалар боғчалари ва мактабларида болаларга 
рус тилини ўқитишнинг вазифаси, энг аввало, амалий аҳамиятга эга, яъни она 
тилидан бошқа тилдаги нутқ фаолиятида иштирок этиш кўникмаларини 
шакллантиришдан иборат. Шу туфайли тарбиячилар ва ўқитувчилар учун 
нутқ фаолият тури сифатида нималардан иборатлигини, фикрлар туғилиши 
ва қабул қилиниши қандай рўй беришини, “одамлар ўртасида мулоқот”

ўрнатиш “жараёни” қандай рўй беришини ва айнан қандай сабаблар 
инсоннинг фикр билдиришини, хусусан, унинг рус тилида фикр 
билдиришини келтириб чиқаришини билиш жуда муҳимдир.Психологияда 
тил инсоний мулоқотда қўлланиладиган белгиларнинг (товушлар, сўзлар, 
иборалар, айрим элементларни бирлаштириш ва ўзгартириш қоидалари) энг 
муҳим табиий тизими сифатида тушунилади. Нутқ эса – инсонларнинг 
тилдан таълим олиш, яъни ахборотни қабул қилиш ва узатишда фойдаланиш 
жараёни сифатида тушунилади. 
Нутқни ривожлантириш методикаси – мактабгача ёшдаги болаларда 
нутқни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик фаолият қонуниятларини 
ўрганувчи фандир. 


40 
Илк ёшдаги ва мактабгача ёшдаги болалар тарбиячисининг болаларга 
уларнинг ўз она тилини ўргата олиш қобилияти унинг касбий 
тайёргарлигининг мухим кўрсаткичи хисобланади. Болага табиат ато қилган 
барча ақлий қобилиятлар она тилини ўзлаштириш, айниқса уни мактабгача 
ёшда ўрганиб олиш туфайли юзага чиқади хамда ривожланади. 
Болаларнинг она тилида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган халқ маънавий 
бойликларини қанчалик мерос қилиб олишлари, тарбияланувчиларнинг 
келгусида ўз даврининг илмий ютуқларини ўзлаштира олишлари, уларнинг 
инсониятнинг илғор шерий ва эстетик идеалларига содиқлиги, яъни мустақил 
Ўзбекистонда демократик жамиятнинг тўлақонли қурувчилари бўла 
олишлари тарбиячига боғлиқдир. 
Болаларга она тилини ўргатиш 
учун 
бўлажак 
тарбиячи 
нутқни 
ривожлантириш 
методикаси 
назариясини чуқур ўрганиши ва ушбу 
соханинг 
фанга 
маълум 
бўлган 
методларини ўзлаштириши, боланинг 
она 
тилини 
ўзлаштириш 
қонуниятларини 
тушуниб 
етиши 
лозим. 
Она тилини ўқитиш методикаси педагогик фаннинг бир тармоғи 
хисобланади. Унда мактабгача таълим муассасасида нутқни ривожлантириш 
методикаси хамда бошланғич ва ўрта мактабда ўзбек (рус) тилини ўқитиш 
методикаси ажратилган. Уларнинг хар бири ўз мақсади, вазифалари ва 
мазмунига эга. 
Нутқни ривожлантириш методикаси – мактабгача ёшдаги болаларда 
нутқни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик фаолият қонуниятларини 
ўрганувчи фандир. 
Методиканинг асосий вазифаси – илмий-педагогик асосда нутқни 
ривожлантиришнинг энг самарали воситалари, методлари ва усулларини 


41 
ишлаб чиқиш хамда болаларда зарур нутқий кўникмаларни муваффақиятли 
равишда ривожлантиришлари учун болалар боғчалари тарбиячиларини улар 
билан қуроллантиришдан иборатдир. 
Нутқни ривожлантириш методикасининг асосий мазмуни – болаларда 
оғзаки нутқни, унинг атрофдагилар билан нутқий мулоқоти кўникмаларини 
шакллантиришдир. Нутқни ривожлантириш методикаси қуйидаги асосий 
саволларга жавоб топиш имконини беради: нимани ўқитиш (болаларда 
қандай нутқий кўникмани тарбиялаш), қандай ўқитиш (болалар нутқини 
шакллантиришда қандай шароитларда қайси метод ва усуллардан 
фойдаланиш лозим), нега айнан шундай ўқитиш зарур (нутқни 
ривожлантиришнинг таклиф этилаётган усуллари назария ва амалиётнинг 
қайси маълумотларига асосланмоқда). 
Нутқни ривожлантириш методикаси назариясида болаларга она тилини 
ўргатишнинг объектив хусусиятлари акс эттирилган, нутқни ривожлантириш 
методикаси сохасида Ўзбекистон Республикасида ва хорижда яратилган ва 
хозирда мавжуд бўлган барча ижобий натижалар умумлаштирилган. 
Нутқни ривожлантириш методикаси назарияси методик амалиёт билан 
биргаликда ривожланмоқда. Айрим методик қоидаларнинг яшовчанлиги 
амалиётда текшириб кўрилмоқда, амалиётнинг ўзи фан олдига хали ўз 
ечимини топмаган мухим масалаларни қўймоқда. 
Методик назарияни билмайдиган тарбиячи фақат ўз фаразларидан келиб 
чиқиб ёки бошқаларнинг тажрибаларидан нусха кўчирган холда болаларни 
кўр-кўрона тарбиялайди. У кўп нарсани назардан қочиради, чунки ранг-
баранг методлар ва усулларни билмайди. 
Нутқни ривожлантириш методикаси мактабгача таълимдаги бошқа 
хусусий методикалар билан узвий боғлиқ бўлади, чунки нутқ – бола шахсини 
тўла-тўкис ривожлантиришнинг энг мухим воситаларидан биридир. 
Атрофдагилар нутқини тушуниш ва боланинг ўз фаол нутқи хар қандай 
педагогик жараёнда зарур. Нутқ боланинг бутун фаолиятида унга йўлдош 
бўлади. 


42 
Е.И.Тихееванинг кўрсатишича: «Она тили, уни хеч қандай тўсиқсиз ва 
хар томонлама ривожлантириш тарбиянинг асосини ташкил этмоғи лозим». 
Нутқни ўз вақтида эгаллаш болада тўлақонли психика пайдо бўлиши хамда 
уни кейинчалик тўғри ривожлантиришнинг энг мухим ва биринчи шартидир.
Ўз вақтида дегани – демакки, бола туғилганидан кейинги дастлабки кунларда 
бошланадиган, тўлақонли дегани – тил материали бўйича етарли бўлган ва 
боланинг хар бир ёш босқичида ўз имкониятларини тўлиқ ишга солган холда 
нутқни эгаллашга ундовчи машғулотлар демакдир. 
Дастлабки 
ёш 
босқичларида бола нутқини 
ривожлантиришга эътибор 
бериш шунинг учун хам 
мухимки, ушбу даврда бола 
мияси жадал суръатда ўсиб 
боради 
ва 
унинг 
вазифалари 
шаклланади. 
Физиологларга маълумки, 
марказий 
асаб 
тизими 
вазифаларини айнан уларнинг табиий шаклланиш даврида осонгина машқ 
қилдириш мумкин. Машқларсиз ушбу вазифаларнинг ривожланиши 
секинлашади ва хатто умуман тўхтаб хам қолиши мумкин. 
«Нутқ учун ривожланишнинг бундай «хал қилувчи» даври бола 
хаётининг дастлабки уч йили хисобланади: бу муддатга келиб мия нутқий 
сохаларининг анатомик ўсиб етилиши асосан нихоясига етади, бола она 
тилининг асосий грамматик шаклларини ўзлаштириб олади, катта сўз 
захираси шаклланади. Агарда дастлабки уч йилда кичкинтой нутқига 
етарлича эътибор берилмаган бўлса, бу холда келгусида унинг ўрнини 
тўлдириш учун жуда кўп мехнат қилишга тўғри келади»
1

1
Кольцова М.М. Ребёнок учится говорить. М., 1973, 5-бет.


43 
Нутқни ривожлантириш методикаси бошқа хар қандай педагогика фани 
сифатида ижтимоий фанлар сирасига киради. Тил ва фикрлаш хақидаги 
таълимотлар унинг методологик асоси хисобланади. 
Худди тил каби инсоннинг биргаликдаги мехнат фаолияти мобайнида 
пайдо бўладиган ва ривожланадиган фикрлаш уни ўраб турган борлиқ акси 
хисобланади. Тилнинг фикрлаш билан мустахкам узвий боғлиқлиги 
кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, фикр алмашиш ва биргаликда 
харакат қилиш зарурати туфайли юз беради. Гарчи тил ва фикрлаш бир-
бирисиз мавжуд бўлолмаса-да, улар айнан бир ходисага тааллуқли эмас. 
Фикрлаш – объектиб борлиқ акси, тил эса – фикрни ифодалаш, 
мустахкамлаш ва уни бошқа кишиларга етказиш усули хисобланади. Сўз ва 
тушунча диалектик жихатдан ўзаро бир-бирига боғлиқдир. 
Тил билан фикрлашнинг ўзаро узвий боғлиқлиги хақидаги қоида 
болаларга она тилини ўкитиш тизимини ишлаб чиқиш, таълим ва тарбия 
ишларининг ўзаро боғлиқ бўлиши хақидаги талабни асослаш учун хал 
қилувчи ахамиятга эгадир. 
Интеллект, яъни ташқи дунёни хотира, тасаввур, хаёл, фикрлаш 
шунингдек нутқ ёрдамида англаш қобилияти – бу инсонни хайвондан 
ажратиб турувчи мухим хусусиятлардир. Интеллект хам, нутқ хам инсонда 
илк болалик ёшида пайдо бўлади хамда у ўсмирларда ва ёшларда фақатгина 
уларнинг организми ривожланаётгани учун эмас, балки улар нутқни хам 
ўзлаштириб олган тақдирдагина жадал такомиллашиб боради. 
Агарда бола атрофидаги катталар уни бешикдан бошлаб тўғри сўзлашга 
ўргатсалар, бу холда бундай бола интеллектуал жихатдан нормал 
ривожланади: унда тасаввур қилиш, сўнгра фикрлаш ва хаёл суриш 
қобилияти пайдо бўлади; хар бир ёш босқичда бу қобилият такомиллашиб 
боради. Бола интеллектининг ривожланиши билан бир вақтда унинг 
эмоционал-ирода сохаси хам такомиллашиб боради. 


44 
Нутқни ривожлантириш методикаси хар қандай ривожланишнинг 
умумий шакллари, томонлари ва ўзаро боғлиқлигини акс эттирадиган 
диалектика қонунлари ва тоифаларига таянади. 
Тил – тарихий ва ўзгарувчан ходиса. Хар бир халқ, миллат, элат ва 
одамлар қабиласи ўз тилига эгадир. Хар бир халқнинг тилида мазкур 
жамиятнинг тарихий ривожланиш жараёни, унинг турмуш шароити, 
ижтимоий хаётидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар, ижтимоий-мехнат 
фаолиятидаги янги кашфиётлар ва эришилган натижалари акс этган. 
Хар бир тил ўзининг асосий қисмларига эга – бу луғат бойлиги 
(лексика), 
товуш 
тизими 
(фонетика) 
ва 
грамматик 
тузилиши 
(грамматика)дир. 
Луғат бойлиги (лексика) гўё ўзида бизнинг атроф-олам хақида, бир 
одамнинг психик хаёти хақидаги турли хил билимларимизни сақлайди. 
Сўздаги асосий нарса – унинг мазмуни ва семантик таркибидир. Лексика 
тилнинг қурилиш материали, унинг мазмун томони хисобланади. Тил 
қанчалик ривожланган бўлса, унинг луғат таркиби хам шунчалик бой бўлади. 
Хар бир тилдаги кўп сонли сўзлар ичидан тилнинг асосий луғат 
жамғармасини ташкил қиладиган асосий ўзак сўзларнинг муайян гурухини 
ажратиш мумкин. Тилнинг луғат жамғармаси – бу лексиканинг жуда 
барқарор, асрлардан буён яшаб келаётган қисми бўлиб, у барча ёки деярли 
барча янги сўзлар ва сўз бирикмаларининг вужудга келиши учун асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Товуш тизими лексика ва грамматика билан узвий боғлиқдир. 
Жаранглаётган нутқ ёрдамида инсон бошқа кишилар билан мулоқотда 
бўлади хамда ўз фикрлари ва хис-туйғуларини ифода қилади. Бир тил 
фонетикаси одатда, бошқа тил фонетикасига ўхшаш эмас, яъни 
жаранглаётган нутқ гўё бир тилни бошқасидан узоқлаштиради. Бир тил 
доирасида талаффуз меъёрлари ягона бўлади (шевалар адабий тилдан катта 
бўлиб, улар ундан фарқ қиладилар). 


45 
Тилнинг грамматик қурилиши гапда сўзлар ва сўз бирикмаларини 
ўзгартиришга оид қонунлар хамда қоидаларнинг умумийлиги хисобланади. 
Грамматика ёрдамида гапдаги сўзлар жойлаштирилади ва бир-бирлари билан 
қўшиладилар. Сўзлар фақат гаплар орқалигина мулоқот воситасига 
айланадилар. Гапдан ташқарида хар қандай сўз, хох у она тилидаги, хох чет 
тилидаги сўз бўлсин, муайян маънога эга бўлмайди. Шунинг учун тилни 
ўрганишда унинг грамматик тузилишини ўзлаштириш улкан ахамият касб 
этади. Болаларга таълим беришда орфоэпия, грамматика ва лексиканинг 
замонавий меъёрларини хисобга олиш зарур. 
Нутқни ривожлантириш методикаси психолингвистиканинг асосий 
қоидалари асосида қурилади. Унинг «тил инсон фаолиятининг барча 
сохаларида мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади» деган асосий қоидаси 
нутқни ривожлантириш методикасида дастуриламал бўлиб хисобланади. Шу 
боис нутқни ривожлантириш методикаси тарбиячини мулоқот воситаси 
сифатида болалар нутқини ривожлантиришга оид билимлар ва қобилиятлар 
билан қуроллантиришга қаратилгандир. 
Тилнинг асосини она тилининг лексикаси, товуш тизими ва грамматик 
тузилиши ташкил қилади. Мактабгача таълим муассасасининг нутқни 
ривожлантиришга доир дастури лингвистикада эришилган ютуқлар асосида 
ишлаб чиқилди ва у болалар луғатини бойитиш, она тилининг фонетик 
жихатларини, грамматик қурилишини ривожлантиришни кўзда тутади. 
Болаларнинг турли нутқий қобилиятларини шакллантиришда уларга 
ўзларининг она тили бўлмиш ўзбек тили ўқитилади, яъни улар ўзбек 
лексикаси, ўзбек тилининг ўзига хос фонетикаси ва ўзбек тили 
грамматикасининг ўзига хос хусусиятларини ўрганадилар. 
Болаларга она тилини ўқитишда профессионал махоратга эга бўлиш учун 
педагог нутқни ривожлантириш методикаси назариясини чуқур ўрганиши, 
ушбу ривожланишнинг илмий усулларини ўзлаштириши хамда боланинг 
нутқини ўзлаштириш қонуниятларини билиши шарт. 


46 
Шоир асарларининг педагогик хусусиятларидан бири шуки, у болаларнинг 
ички дунёсини, уларнинг кайфиятини, кечинмаларини ва шахсий 
интилишларини хис қила олган. У яратган қахрамонлар образлари хаётдан 
олинган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ғафур Ғулом асарлари нафақат 
юқори савияли бадиий проза намунаси хисобланади, балки улар тарбиявий 
ахамиятга хам эгадир. 
Ғ.Ғулом болаларни оилада тарбиялаш масаласига катта ахамият берган. 
У боланинг қандай вояга етиши, унинг жамиятда қанчалик муносиб ўрин 
эгаллаши бевосита ота-оналарга боғлиқ деб хисобларди. Оилавий тарбияда у 
ота-оналарга асрлар синовидан ўтган халқ педагогикасини қўллашни тавсия 
қилган. 
Ойбек (Мусо Тошмухаммедов – 1905-1968) ўзбек адабиётига асос солган 
ёзувчилар қаторига киради. 
Ойбекнинг бадиий ва публицистик асарларида унинг педагогик ғоялари ва 
қарашлари яққол ифодаланган. Ойбек ёзувчи сифатидаги ўз вазифасини халққа, 
Ватанга хизмат қилишдан иборат деб билган, сўзни тарбиянинг қудратли ва 
ишончли воситаси деб хисоблаган. 
Болада зиё ва маънавият уруғини экмай туриб, уни хақиқий фуқаро қилиб 
вояга етказиш мумкин эмас, деган фикр Ойбек ижодининг мухим жихатларидан 
бири эди. Шунинг учун у ёшларни билим олишга, халқнинг бой тарихий 
тажрибасини, бутун инсониятнинг маънавий бойликларини ўзлаштиришга 
чақирган. У ёш авлодни тарбиялашда мехнатнинг тутган ўрнига катта ахамият 
берган, фақатгина мехнат ёрдамида хар томонлама ривожланган баркамол 
авлодни вояга етказиш мумкин, деб хисоблаган. Бу ёзувчининг асосий 
педагогик фикри эди. 
Хамид Олимжон (1899-1944) –адабиётнинг йирик вакилларидан 
биридир. 1923 йилда у Жиззахдаги нотўлиқ ўрта мактабни тугатган, сўнгра 
Самарқанддаги педагогика билим юртида ўқиди, уни тугатганидан сўнг 
Самарқанд педагогика академиясининг ижтимоий-иқтисодий факультетига 
ўқишга кирган. 


47 
Хамид Олимжон ўз асарларида инсониятнинг юқори идеалларига содиқ 
қолган холда хаётни хаққоний акс эттирган. Бу асарлар ёш авлодни бадиий-
эстетик тарбиялашда катта ахамиятга эгадир. 
Унинг кўплаб асарлари 20-асрнинг нихоясидан бошлаб то бугунги 
кунгача Ўзбекистондаги мактаблар, ўрта-махсус билим юртлари ва 
педагогика олий ўқув юртларининг ўқув режаларига киритиб келинмоқда. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish