2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Касимова Гуляр Ахматовна
 ТМИ «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши» кафедраси фах.проф. 
Тиловқобилова Шохида Ӯктам қизи 
ТМИ БХН-5 гуруҳи магистранти 
 
ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИДА РИСКЛАРНИ
БОШҚАРИШ 
Маколада хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, бюджет ижросида 
ғазначиликни такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
В статье используя опыт зарубежных стран, приводятся рекомендации по 
совершенствования казначейская исполнения государственного бюджета.
The article using the experience of foreign countries, recommendations are given on 
improving treasury execution of the state budget. 


188 
Таянч сўзлар: 
Давлат бюджети, ғазначилик, давлат хариди, иқтисодий сиёсат, 
ижтимоий сиёсат, ижтимоий соҳа, давлат мақсадли жамғармалари, молиявий назорат. 
Ҳозирги шароитда молиявий хавфсизлик мамлакат иқтисодий хавфсизлигининг энг 
муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки жаҳон молия тизимининг миллий 
иқтисодиёт ва давлат молиясига таъсири ўзгармоқда. Мамлакатнинг молиявий хавфсизлиги 
– давлатнинг миллий хусусиятларига мос ҳолда, молиявий-иқтисодий сиёсатини амалга 
оширишдан иборат. Кўпгина тараққий топган мамлакатларда вазият қандай тус олишини 
олдиндан айтиб бўлмайдиган ва турли хавф-хатарлар сақланиб қолаётган бир шароитда 
давлат 
қарзлари 
ва 
давлат 
бюджети
тақчиллиги тобора ортиб бормоқда. Шу билан бирга, жаҳон захира валюталарининг 
беқарорлиги, молия-банк тизими кредит қобилиятининг кескин пасайиши ва инвестициявий 
фаолликнинг сусайиши билан боғлиқ мураккаб муаммолар кўплаб давлатлар 
иқтисодиётининг тикланиш ва ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик 
жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган 
иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-
шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига 
қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
 
Ўзбекистонда молия-бюджет, банк-
кредит тизими, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор 
ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар 
яратилгани ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканини таъкидлаш жоиз 
Иқтисодиётида рўй бераётган ўзгаришларда Давлат бюджети даромад-ларини 
шакллантириш ва харажатларини амалга ошириш, бюджет жараёнини самарали бошқариш, 
Давлат бюджети барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муҳимдир. 
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш 
механизмини такомиллаштириш иқтисодиётни модернизациялаш ва янгилаш, оилалар ва 
фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, макроиқтисодий кўрсаткичлар ёмонлашувини 
олдини олиш имконини берди, мамлакатда молиявий хавф-хатарлар бартараф этилди. 
Давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаси – давлат сиёсати ва 
молия тизими самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Давлат бюджети, молия бозори, 
давлатнинг ички ва ташқи карзи, тўлов баланси, уй хўжалиги молияси, моливий
хавфсизликннг асосий бўғинлари ҳисобланади. Давлат молиявий хавфсизлигини
таъминлашнинг асосий омилларидан бўлган бюджет барқарорлиги Давлат бюджети
ҳолати билан изоҳланади. Давлат органлари томонидан молия тизимига таҳдид солаётган
омилларни бартараф этиш, молиявий хавфсизликни таъминлаш, нафақат молия тизими,
балки у билан боғлиқ бўлган давлат бошқаруви барча бўғинларининг самарали фаолият
юритилишини таъминлаш юзасидан амалга ошириши зарур бўлган вазифалар сифатида
тавсифланади. Республикамизда давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашда давлат 
молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини беради. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан мазкур тизимни 
амалиётга жорий этилиши бюджет маблағларини самарали бошқариш йўналишларини 
белгилаб берди. Бюджет тизимида ғазначилик механизмида давлатнинг молиявий назорати 
билан боғлиқ ғазначилик рисклари самарали бошқарилади
.
Давлат молиясини бошқариш жараёнларини такомиллаштиришни амалга ошириш, 
давлат маблағларини бошқаришда рискларни камайтирадиган чора-тадбирларни 
кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Ғазначилик операцияларидаги рискларда операцияларни 
тўхтатилишига ёки бузилишига олиб борадиган рисклар тушунилади. Шунингдек, 
операцион рискларга ходимнинг ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда хато қилиш 
рискини киритиш мумкин. Операцион рискларнинг йирик гуруҳига технологик рисклар 
киради. Технологик операцияларга компьютер тизимининг бузилиши, сақлаш жойлари, 
шкафларнинг ишдан чиқиши ва электрон тизимнинг бузилиши, компьютер маълумотларини 


189 
ўзгариши (хавфсизлиги) натижасида электрон ва қоғоздаги ҳужжатларнинг йўқолиши 
киради. Таҳлил қилиш жараёнида санаб ўтилган ҳолатларни сонининг ошиши ва 
қайтарилиши ўрганилади. Ғазначиликда технологик рискларни ўрганиш услуби компьютер, 
дастурий таъминот ва ахборот технологияларини сотиб олиш ишларида иқтисод қилиш 
керак эмаслигини кўрсатмоқда. Бизнинг фикримизча, ахборотлар хавфсизлигини сақлаш 
ишларига алоҳида эътибор каратиш керак. Ғазначилик органларида кадрлар сиёсатини 
юритишда техника билан таъминлаш бўлимларидаги кадрларни жойига қўйиш, 
мутахассисларни тайёрлаш, комьпютерларнинг ишлаши ва назорати учун маъсулларни 
белгилаш жуда муҳимдир.
Хорижий мамлакатларда бугунги кунда ғазначиликнинг замонавий вазифаларига
қуйидаги вазифалар киритилди. 
1.
Ғазначиликда давлат хариди тизимини самарали бошқариш ва рискларни 
камайтириш.
2.
Ғазначиликда бюджет харажатлари ва даромадларини ахборот тизимида тўлиқ ижро 
этиш.
3.
Ғазначилик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиш ва бюджет 
ижросини баҳолаш. 
4.
Бюджет ижросини молиявий назорат қилиш ва ғазначилик рискларини бошқариш. 
Бюджетнинг ғазна ижросини таъминлаш жараёни ва маблағлардан самарали 
фойдаланиш тамойилларини белгилаб берувчи шартномаларни бошқариш чора-тадбирлари
амалиётга тадбиқ этилди. Нархлар мониторингини юритиш мақсадида маҳсулот ва 
товарлар етказиб берувчи ташкилот ва муассасаларнинг нархлари тўғрисидаги
маълумотларни ғазначиликнинг тегишли нархлар мониторинги тўғрисидаги катологи
орқали солиштириш, бюджет маблағларининг манзиллигини ҳамда товар етказиб
берувчи ташкилотларнинг шартномани бажариши ва тўлов қобилияти билан юзага
келадиган хавф-хатарнинг олдини олиш ва унинг назоратини амалга ошириш имконини 
яратади. Савдо-харид фаолияти бўйича бюджет ташкилотларига ишончли товар
етказувчиларни таклиф қилиш ва нархлар бўйича маълумотларни етказиш йўли билан
бюджет маблағларини хавф-хатардан асраш бўйича ижобий таъсир этиш имконияти 
яратилди. 
Риск назариясини ўрганишни бизнинг узоқ ўтмишимиздаги аждодларимизнинг олиб 
борган амалий фаолияти билан боғлаш мумкин. Ўша даврда ғазначиликда “риск” аниқ
бир категория сифатида ишлатилмасада, унинг моҳиятини очиб берувчи синонимлар 
билан шакллантирилган. Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришда ғазначилик доимо 
асосий рол ўйнаган. Буюк Соҳибқирон Амир Темур тузуклари»да «амр этдимки, раиятдан 
мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб 
қўйишдан сақланиш кераклигини таъкидлайди. Давлат тақдирини подшо, ғазна, аскар ҳал 
қилади, 
дейилган. 
Негаки, 
раиятни 
хонавайрон 
қилиш 
давлат 
ғазнасининг
камбағаллашувига олиб келади. Ғазнанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб 
кетишига сабаб бўлади. Сипоҳнинг тарқоқлиги эса салтанатнинг кучсизланишига олиб 
боради», дея молиянинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтган. 
«Амр қилдимки,.. салтанатнинг ҳар бир идорасида кирим-чиқимларни, кундалик 
харажатларни ёзиб бориш учун бир китоб тайинланган». Тўртинчи вазир салтанат
ишларини юритувчи вазир бўлиб, у салтанатдаги жами идораларнинг кирим-чиқим, 
ғазнадан сарф қилинган харажат, ҳатто отхона ва саройдаги барча жонзотларга қилинган
харажатлардан огоҳ бўлган. Кўриниб турибдики, ҳозирги давр тили билан айтганда, ҳисоб-
китоб ишлари тўғри йўлга қўйилиши талаб этилган. Буюк саркарда кўрсатилган 
кўрсатмалар асосида тўғри иш олиб борилмас экан, унга қарши иккинчи бир ҳодисанинг
юз бериши муқаррар эканини таъкидланган. Демак бу ходисалар “риск” назариясининг
категориялари бўлиб, бутун бир давлатнинг хонавайрон бўлишига олиб келиши
мумкинлиги ўша даврда ҳам ўз аксини топади. Бу борада Амир Темур “хонавайрон”, 
“камайиш”, “кучсизланиш” категориялари билан “риск” назариясининг илк куртакларини 


190 
кўрсатиб берган. Ўша даврда давлатчиликни бошқариш ва давлат молияси соҳасида
ишларни амалга оширишда “риск” назариясидаги категорияларга жуда катта эътибор 
берилган. 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат молиявий хавфсизлигини
таъминлащда бюджет жараёнларини самарали бошқариш янада мураккаблашади. Давлат 
бюджетини бошқаришда қаратилган ғазначилик хизматини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш 
бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширади. Бюджет ижроси 
жараёнида ғазначилик операцияларини назорат қилиш ва ғазначилик рискларини 
камайтириш масалаларига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнинг 
фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги фаолиятида 
рискларини бошқариш механизмининг меъёрий- ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бизнинг фикримизча, ғазначилик тизимида рискларини бошқариш механизмини 
жорий этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак: 

бюджет ташкилотларининг эҳтиёжи учун маҳсулотлар, хизматлар ва ишлар харид 
қилишдаги самарасиз ишлатиш оқибатида молиявий ресурсларни йўқотиш рискларини 
минималлаштириш; 

давлат хариди процедураларида рискларни минималлаштиришга қаратилган доимий 
мониторинг ўтказиш. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish