25.Ўзбекистон Республикасида махсус иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши тартиби?
махсус иқтисодий зона — тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд;
(O’RQ-604) Махсус иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ўттиз йил муддатга ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни ташкил этиш масаласи юзасидан қарор қабул қилади.
Махсус иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига махсус иқтисодий зонани ташкил этиш, фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни муддатидан олдин тугатиш тўғрисида таклиф киритишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритилган таклифни у келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади
26.ТИФни либераллаштириш жараёнларида тариф преференцияларни қўллашнинг ўзага хос хусусиятлари?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва префренциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3756-сон Қарори қабул қилинди.(ДБКнинг 2018 йил 2 июндаги буйруғи).
Шу билан бирга, айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар бериш юзасидан шаклланган амалиёт қуйидагилар каби қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда:
биринчидан, муайян тармоқ ёки ҳудуддаги алоҳида ташкилотларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар аниқ мезонларсиз ҳамда уларни асословчи шаффоф механизмларсиз танлаб берилиши оқибатида мазкур ташкилотлар учун асоссиз устувор шарт-шароитлар яратилмоқда;
иккинчидан, кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат бошқаруви функциялари қўшиб амалга оширилмоқда, бу эса бозорда имтиёзли мақомга эга бўлиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланишга ва инсофли рақобат принциплари бузилишига олиб келмоқда;
учинчидан, индивидуал имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларда боқимандалик кайфияти шаклланмоқда, бундай субъектларнинг ташаббускорлиги йўқ ва ишчанлик фаоллиги паст, шунингдек, улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар рақобатбардош эмас;
тўртинчидан, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини, жумладан уларнинг муайян тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига амалий таъсирини баҳолашда тизимлилик мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |