30.Валюта курси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар?
Валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг олди-сотди битимида қатнашишида бошқа бир мамлакат пул бирлигида намоён бўлишини кўрсатувчи қиймат ҳисобланади. Бу баҳо эркин бозор шароитида маълум бир валютага бўлган талаб ва таклифга нисбатан келиб чиқиб ўрнатилади ёки Давлат банки ҳисобланган Марказий банк томонидан ўрнатилади. Бироқ, одатда, валюталар қийматини етакчи бошқараётган молия-кредит органларининг ўзаро таъсири натижаси эркин бозорда курсларнинг кўтарилиши ёки тушиб кетишидан қочишга интилишига асосланади. Курсларнинг бундай ташкил топиш шаклини баъзи вақтларда «қора сўзиш», деб номлашади. Бунга сабаб, агар етакчи бошқарувчи молия-кредит
Институтлари курсларнинг кескин тебраниши олдини олмасалар, улар узларининг мажбуриятларини бажара олмаслик хавфига эга бўлар эди. Айнан шунинг учун уларга белгиланган тарздаги ваколат берилган.
Иқтисодий жихатдан нисбатан эркин мамлакатларда курс, асосан, йирик банклар ва йирик миллий ҳамда трансмиллий компания ва корпорацияларнинг маркет-маклерлари томонидан кутилаётган талаб ва таклиф ўртасидаги фарқга боғлиқ ҳолда ўрнатилади.
Амалдаги валюта сиёсати доирасида валюта курсининг динамикаси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф нисбатига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар ҳисобига шаклланади.
Валюта курсига таъсир кўрсатувчи ички омилларга мамлакатда амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгариши ва инфляция бўйича кутилмалари киради.
Хусусан, Марказий банк тегишли пул-кредит сиёсатини амалга ошириш орқали пул массаси юқори суръатларда ўсишининг олдини олиш ҳамда миллий валютадаги активларнинг жозибадорлигини ошириш йўли билан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф даражасига таъсир кўрсатиши мумкин.
Бунда амалдаги қайта молиялаш ставкаси бўйича банк тизимига ликвидлилик бериш ёки уни жалб қилиш, тижорат банклари учун мажбурий резерв талабларини ўзгартириш ва бошқа чораларни қўллаган ҳолда пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланилади.
Монетар сиёсат, шу жумладан, валюта курси сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг бу сиёсатлардан кутаётган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида Марказий банк жамоатчилик билан алоқаларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун даврий равишда пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган чора-тадбирларни тавсифловчи таҳлилий маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
Хорижий валютага бўлган талаб ва таклифга ҳамда валюта курси ўзгаришига таъсир этувчи ташқи омилларга Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлардаги иқтисодий вазият ва уларда амалга оширилаётган пул-кредит, шу жумладан курс сиёсати, ташқи бозорлардаги конъюнктура ҳамда республикага жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ва кредитлар, ташқи қарзнинг қайтарилиши борасида бўлаётган ўзгаришлар ва уларнинг динамикаси киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |