18.Ўзбекистон Республикасида товарларни олиб киришда қўлланиладиган бож турлари ва уларнинг ички ишлаб чиқаришга таъсири? Ташқи савдо жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг кучли омили бўлиб ҳисобланади ва улар бу тараққиётни тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин.
Миллий иқтисодиётнинг ҳолати ва унинг самарадорлигига қуйидаги шароитларда тариф сиёсати ижобий таъсир кўрсатади:
- маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни рағбатлантириш, агар улар учун ишлаб чиқариш ва миллий маҳсулотлар ини ҳамда хом ашёни чуқур қайта ишлайдиган замонавий технологиялар қўлланилиши билан олинадиган маҳсулотлар ривожланишини тартибга солса;
- давлат ва унинг аҳолисини ҳаёт учун муҳим эҳтиёжларини биринчи навбатда қондирса;
- инсон соғлиғи учун экологик хавфли ва зарарли бўлган товарлар, эскирган техникалар импортини чеклаш.
Тарифларнинг ўзгариши ички ишлаб чиқаришга таъсир этади. Чунки тариф товарларнинг импортини тартибга солади. Тарифнинг пасайиши чет эл рақобатчиларини миллий ишлаб чиқарувчиларга босимини кўпайтиради, уларни ички бозордан сиқиб чиқаради. Шу вақтнинг ўзида бу миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириб, чиқараётган товарлар сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқарувчилардаги сарф-харажатларни камайтиришга мажбур қилади.
Республиканинг бутун дунё савдо ташкилотига аъзо бўлиши билан импорт божи пасайиши ушбу халқаро ташкилот талаблари асосида белгиланади.
Лекин ушбу пасайтиришни босқичма-босқич, миллий ишлаб чиқарувчиларни паст импорт божларига ва чет эл фирмалари томонидан юқори рақобатнинг амалга ошаётганига кўниктирган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг техник ва ташкилий қолоқлигининг консервация бўлиши мумкинлигига йўл қўймаслик керак.
Уларнинг ривожланишига йўл очиб бериш керак. Ушбу ёндашишга миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида, баъзи бир товарларга импорт божлари вақтинча кўтарилиши керак бўлганда ҳам амал қилиш керак. Бундай ҳимояни доимий қилиб бўлмайди. Божхона божларини қайтадан кўриб чиқиш ташқи иқтисодий фаолиятдан давлатга келадиган даромадни ўзгартиради.
Олиб киришга қўлланиладиган божхона божларининг вақтинча характерга эга эканини ва унинг муддати қанча эканлигини кўрсатиш керак. Божларни ўзгартиришни фискал баҳолаш керак. Давлат қўлланиладиган божларни ўзгартириш давлатнинг даромадига қандай таъсир қилишини билиши керак. Афсуски, фискал ёндашиш божхона иши сифатининг баҳосида муҳим аҳамият касб этади.
Тарифнинг ўзгариши импорт ҳажми ва миллий ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, талаб ҳамда таклиф балансига таъсир қилади. Бу таъсирлар бир неча омиллар ва қийин шакллар, яъни ихтисослашган ишлаб чиқариш ва товарлар сотилиши билан боғлиқ.
Божхона божлари импорт миқдорини тартибга солиб туради, шу билан бир қаторда ички ишлаб чиқариш динамикасига таъсир қилади.
Импорт божларининг ички нархларга таъсири сифатида бу икки омилни инобатга олиш керак.
Божларнинг бекор қилиниши нархнинг барча элементларини 10% га пасайишига олиб келади. Чунки импорт божлари базадан ҳисобланади ва умумий нархнинг нисбий вазн элементларига пропорционал тарзда камаяди.
Юқори сифатли, рақобатбардош истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришни рағбатлантириш, шундай товарлар билан ички истеъмол бозорини юқори даражада тўлдириш, шунингдек, республикадаги ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Респубдикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида” 10.09.2012 й № 1816-сонли Қарори тасдиқланди. Шу билан бирга, юқорида қайд этилган қарорларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида импортни тартибга солиш борасида мавжуд бўлган бир қатор муаммолар ҳал этилди. Бу борада импорт қилинаётган товарларнинг қўлдан-қўлга ўтиб, нархларнинг сунъий равишда ортиб кетиши ҳамда мамлакатга сифатсиз товарларнинг кириб келиши сингари салбий ҳолатларнинг олдини олиш имкони яратилди.