2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


Жаҳонда савдони енгиллаштириш ва хавфсизлик стандартларининг мазмуни ва талаблари?



Download 84,22 Kb.
bet13/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

21.Жаҳонда савдони енгиллаштириш ва хавфсизлик стандартларининг мазмуни ва талаблари?
Узбекистон Республикаси божхона хизмати, мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, ташқи савдони эркинлаштириш борасида ўзининг меъёрий ҳуқуқий базасини яратишга киришди ва Ўзбекистон Республикасининг “Божхона кодекси”, “Божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 1992 йил божхона соҳасида халқаро тажрибаларга эга бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Бутунжаҳон божхона ташкилотига аъзо бўлиб кирди.
Божхона хизмати бу ташкилотнинг сессияларида фаол қатнашиб, ривожланган давлатлар, яъни АҚШ, Япония, Европа иттифоқи давлатлари, Хитой, Россия қаторида Ўзбекистон 1995-1997 йилларда бу ташкилотнинг сиёсий қўмитасига аъзо бўлди. Халқаро ташкилот тажрибалари асосида “Божхона юк баённомаси” божхона амалиётига киритилди. Бу эса, ташқи иқтисодий фаолиятни олиб боришда божхона статистикасидан фойдаланиш бўйича кенг имкониятларни очиб берди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси божхона масалалари бўйича 15 та халқаро конвенцияларга аъзо.
Ўзбекистон божхона органи ББТ, БМТ, Европа Комиссияси, ОЭС, Япон халқаро хамкорлик агентлиги, Корея халқаро хамкорлик агентлиги ва Халқаро йўллар иттифоқи ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Божхона иши соҳасида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Бельгия, Дания, Испания, Туркия, Венгрия, Эрон, Ҳиндистон каби ўнлаб мамлакатлар билан иккитомонлама ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, халқаро битим ва шартномалар имзоланмоқда.
Шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Болтиқбўйи ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Жаҳонда савдони енгиллаштириш ва хавфсизлик стандартларини қўллаш йўналишларидан бири - юкларни ишончли халқаро тармоқлар бўйича узлуксиз олиб ўтилишини амалга ошириш мақсадида, божхона идоралари ўртасида битимлар тизимини яратишдир. Бу каби битимлар божхона идораларига аниқ маълумотларни ўз вақтида айирбошлаш ҳамда хавф-хатарни самарали бартараф этиш имконини беради. Бу, божхона идораларига хатарли юкларни тезликда аниқлаш билан бир вақтда, халқаро юк ташиш йўналишлари назоратини кучайтириш ва божхона заҳираларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш учун ёрдам беради.
Битимлар тизими божхона маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва халқаро тармоқдаги юкларни эртароқ босқичда назорат қилиш имкониятини беради. Масалан, импорт қилувчи давлатнинг божхона маъмурияти ўз номидан қилувчи давлат божхона маъмуриятидан юкларни назоратдан ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, стандартлар маълум шароитларда назоратнинг ўзаро эътироф этилишини ҳам назарда тутади. Стандартлардан фойдаланиш божхона маъмуриятига халқаро юкларнинг ҳаракати бўйича аниқ ва тўлиқ маълумотларни олиш имконини беради ва ҳисобот учун зарур бўлган кўпсонли талабларни бекор қилиш ҳамда фаолиятдаги бир-бирини такрорловчи ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади. Юқорида таъкидлангани каби, стандартлар божхона маъмуриятларига халқаро савдо соҳасида вужудга келаётган янги муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради ва божхона хизматларини ислоҳ этиш ҳамда замонавийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
1. Товарларни террористлар, халқаро жиноий гуруҳларнинг эҳтимолий тажовузлари ва бошқа шу каби хатарлардан ҳимоя қилишни таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун замин яратилади.
2. Товарларни га жўнатаётганда, ўша давлатнинг божхона маъмурияти томонидан божхона назорати ўтказилиши, транзит ва импорт қилувчи давлатнинг божхона маъмуриятлари томонидан унинг тан олиниши божхона назоратини енгиллаштириб, божхона ишида бир қанча қулайликларга олиб келади, натижада товарларнинг божхона назорати ва бошқа тадбирлар учун сарфланадиган маблағ тежаб қолинади. 3. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтувчи товар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан маълумотлар базаси яратилади.
4. Маълумотлар базасига асосан божхонада расмийлаштириш учун мўлжалланган товарлар юзасидан ундириладиган божхона тўловларининг истиқбол режасини ишлаб чиқиш учун замин яратилади.
5. Маълумотлар базасига кўра товарларнинг божхона қийматини аниқлашда маълум бир қулайликларга олиб келади.
6. Маълумотлар базаси асосида божхона маъмуриятларининг ўзаро ахборот алмашиши тезлашади, бунинг натижасида Республикамиз ҳудудига контрабанда товарларининг кириб келиши камаяди ва юкларнинг манзилларига ўз вақтида етиб бориши учун замин яратилади..
7. Товарлар тўғрисида аниқ маълумотлар олиниши асосида божхона масканларида иш ҳажмидан келиб чиқиб, таркибий тузилмани қайта кўриб чиқиш имконияти пайдо бўлади.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish