2. Таффакурли агентларни тавсифлаш. Рационаллик конcепсияси. Режа Маълумотларни қайта ишлаш асослари


Маълумотлар омборига реляцион ёндашиш муаммолари



Download 0,63 Mb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#312006
1   2   3   4
Bog'liq
2-Мавзу

Маълумотлар омборига реляцион ёндашиш муаммолари
Олдинги параграфларда танишиб чикилган маълумотлар омборини яратиш хусусиятларидан фойдаланиб, ахборот тизимларини тузишга киришамиз. Масалан, олдинги параграфда курилган маълумотлар омбори «Талабнома» топшириги билан боглик, учта жадвал «Талабнома», «Талабгорлар луғати» ва «Махсулотлар лугати»ни уз ичига олади.
Маълумотлар омборини яратувчилар маълум доирада жадвал тузиш ва уларнинг сонини танлашни амалиётда мустакил хал килишади (тизимни турли хил усулларда лойихалаш мумкин). Бунда кузланган асосий максад — жадваллар микдорининг мумкин кадар минимал булиши ва турли холатларни хисобга олган холда жадвалларни нормаллаштиришга эришишдир.
Бунинг мохияти нимада? Маълумотлар омборидан унумли фойдаланиш учун ундаги ахборотларни излаш ва улардан фойдаланиш кулай булиши керак. Акс холда кузланган максадга эришиш урнига маълумотлар урнини топиш учун вакт сарфлашга тугри келади. Иерархик ёки тармокли тузилишга эга булган маълумотларни реляцион куринишга утказиш жараёни нормаллаштириш дейилади.
Сиртдан караганда бу жараён жуда содда куринсада, уни амалга ошириш анчагина мураккаб вазифадир. Нормаллаштириш жараёнини «Талабнома» жадвалини яратиш мисолида куриб чикамиз.
Маълумки, маълумотлар омборини яратишда жадвалнинг асосий калити булиши керак. Керакли ахборот ана шу асосий калитга кура изланади. Юкорида курсатилган жадвалга «Талабгорнинг реквизитлари» деб аталадиган сатр киритилиб, унинг киймати талаб гoр кодининг киймати билан анишпанади. Лекин талаб номери жадвал калитига боглик, эмас. Бундай холларда ахборотнинг йуколиши руй беради, чунки бирор талабгор номери йуқотилса, у билан бирга талабгорнинг реквизитлари хам йукотилади. Яна бир муаммо шундаки, бир хил реквизитларни унлаб (балки юзлаб) марта киритиш натижасида нафакат ортикча ишни бажаришингиз, балки куплаб хатоликларга йул куйишингиз мумкин.
Шунинг учун, «Талабнома» жадвалидан «Реквизитлар» устунини олиб, уни талабгор номи билан Ltaklif лугатига киритамиз.
Бу лугатда муайян талабгорнинг реквизитлари бир марта курсатилади. Келгусида бу реквизитлар нафақат «Талабнома» файлида, балки талабгорнинг коди булган бошқа файлларда хам ишлатилиши мумкин.
Етарли кўникмага эга бўлган одам маълумотларни нормаллаштиришни амалга ошира олади. Бунда энг асосийси, бош калит билан бевосита боғланмаган устунларни йўқотишдир.
Фойдаланувчилар маълумотларни нормаллаштиришда, жадвалдаги устунлар сонини белгилашда қийинчиликларга дуч келишади.
Мисол тарикасида тузилиши бўйича реляцион тизимга эга бўлган ходимлар туғрисидаги маълумотлар омборини кўриб чикамиз.
2-жадвал

Бу файлдаги хар бир ёзув аник ишчига тегишли маълумотлардан иборат.
Маълумотлар омборида имкони борича купрок, маълумотлар берилиши лозим. Лекин маълумотлар турли ходимлар учун турлича булади. Масалан, олдинги иш жойи, хизмат вазифасида силжиши, хизмат сафарлари, илмий унвонлари, касалликка чалиниши ва бошкалар. Умуман олганда, сатрлар сонини максимал килиб олганда, барча курсатилган кисмларни жадвалга («Ходимлар» файлига) киритиш мумкин. Масалан, бирор олим 30 тача мукофотга эга булсин. У холда «Ходимлар» ra 60 устун киритиш керак: САНА 1, КОД 1, САНА 2, КОД 2, ... бу ерда сана — мос холда мукофот берилган санани, код — мукофот кодини англатади. Лекин бу сатр купчилик ёзувларда буш колиб кетади.
Объектнинг хар хил хажмдаги ахборотга эга элементлари тцкрорланадиган гурухлар дейилади. Агар хар бир такрорланадиган гурух учун уз калитига эга булган алохида жадвал хосил килинса, масалани ечиш осонлашади. Масалан, учта устундан иборат MUKOFOT жадвалини тузиш мумкин:
3-жадвал

Бу жадвалда Номер + Сана жадвалнинг бош калити хизматини ўтайди
Маълумотлар омборига бир вақтнинг ўзида мукофотлар номлари ва кодлари берилган LMUKOFOT луғати киритилади. Унда мукофотларни куйидагича кодлаш мумкин:
01 — Нобель мукофоти, 02 — Беруний мукофоти, 03 — Зулфия мукофоти, 04 — Хамза мукофоти,....
Маълумотлар омборини бошкариш дастурида «Ходимлар» ва (LMUKOFOT ни уз ичига олган) MUKOFOT файлини бирлаштириш мумкин.
dbf файлларидаги маълумотларни шартли равишда икки rypyx;— га ажратиш мумкин: узгарувчан ва доимий маълумотлар. Бу гурухлар факат маълумотларни кайта ишлаш ва уларнинг янгиланиш частотаси билангина бир-биридан фарк килади.
Миьлумотлар омборидаги узгарувчан маьлумотлар энг куп кулланиладиган маълумотлар хисобланади. Чунки улар тез-тез узгартириб турилади (баъзан хар куни ёки хафтада бир марта). Масалан, металларни кайта ишлаш махсулотларига булган талаблар файлида доимий узгариш бўлиб туради. Бундай ахборот тизимларида қотишма турлари кам ўзгаради, лекин унинг металлдаги ташкил этган қисми (фоизи) ўзгариб туради.
Баъзи параметрлар — номланиши, ўртача оғирлиги, иссиклик сиғими ва бошқалар узок муддат ўзгармай колади. Улар маьлумотлар омборидаги доимий маьлумотлар деб аталади.
Реляцион жадвалга катта хажмга эга булган маълумотларни киритишда баъзи сатр кийматларини бир неча бор карта ишлатиш холлари учраб туради. (Масалан, фирмаларнинг кодлари, талабгорнинг реквизитлари ва х,.к.)
Купгина дастурларда такрорланадиган гурухларни киритиш технологиялари мавжуд ва,улар оркали берилган ахборотларнинг бирортаси йукотилмасдан сатрларга ўтказилади.
Масалан, MS Office пакетидаги Excel дастуридан фойдаланиб, маълумотлар омбори тузишда берилган сатр ёки устундаги қийматларни карта киритишда «Копировать» буйругидан фойдаланиш мумкин. Бу буйруқ, орқали бирор катакчадаги кийматлар буферга (вактинчалик сақлаш учун)ўутказилади. Буферда сакланаётган маълумотни эса куп марта ишлатиш мумкин. Бунинг учун киймат киритиладиган катакча танланиб, «Вставить» буйругининг берилиши етарли.
Худди шунингдек, «Копировать» буйруғи ёрдамида маълумотлар гурухи нусхаланиши мумкин.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish