2. Таффакурли агентларни тавсифлаш. Рационаллик конcепсияси. Режа Маълумотларни қайта ишлаш асослари



Download 0,63 Mb.
bet3/4
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#312006
1   2   3   4
Bog'liq
2-Мавзу

Савол вa топшириқлар
1. Маълумотлар омборига реляцион ёндашиш муаммосининг мохияти нимада?
2. Узгарувчан ва доимий маълумотлар нима? Уларнинг ухшашлик ва фаркли томонларини тушунтиринг.
3. Маълумотларни нормаллаштириш нима? Унинг ахамиятини тушунтиринг.
4. Маълумотларнинг такрорланадиган гурухи хакида гапириб беринг.


Мавзу -3. Муаммовий муҳитни тавсифлаш ва унинг ҳусусиятларини ўрганиш


Режа
Ахборот тизими тушунчаси
Ахборот тизимларини тузиш ва улардан фойдаланиш
Омбордаги маълумотларии тартиблаш


Ахборот тизими тушунчаси
Ахборот тизимидан олдин «Тизим нима?» деган саволга жавоб берайлик. Тизим (система) деганда, ягона максад йулида бир вактнинг узида хам яхлит, хам узаро богланган тарзда фаолият курсатадиган бир неча турдаги элементлар мажмуи тушунилади.
Турли элементлардан ташкил топган ва турли мақсадларга хизмат қилувчи тизимларга мисоллар келтирамиз.
Информатикада «тизим» тушунчаси купрок техник воситалар ва дастурлар тупламига нисбатан ишлатилади.
Компьютернинг техник кисмини «тизим» деб тасаввур этиш мумкин. Шунингдек, хисоботларни тайёрлаш ва электрон хужжатлар окимини бошкариш каби амалий вазифаларни хал килишга мулжалланган дастурлар тупламини хам «тизим» деб хисоблаш мумкин.
Хўш, бундай вазиятда «Бу ахборотлардан кандай фойдаланиш керак?» деган табиий савол туради.
Бундай саволга жавоб беришда маълум кетма-кетликда иш юритишимиз лозим булади. Шунинг учун ишни ахборотни олиш, уни сақлаш ва бир жойдан бошка жойга узатишдан, яъни ахборот тизимларидан бошлаймиз. Белгиланган максадга эришиш учун ах- боротларни шакли ва мазмунига кура турларга ажратиш, уларни сакдаш, излаш ва кайта ишлаш принципларига, кайта ишлашда кулланиладиган усуллар, шахслар хамда воситаларнинг узаро боғланган мажмуига ахборот тизими (АТ) дейилади.

4-жадвал


Ахборот тизимининг асосий вазифасига берилган турдаги ахборотни излаш, уни карта ишлаш ва киска вакт ичида керакли жойга узатиш масалаларини хал килиш киради. Компьютер ахборот тизими билан самарали ишлайдиган электрон курилмадир. Шахсий компьютерлар хисоблаш техникасининг янги турдаги воситаси хисобланади. Улар юкори даражада пишиклиги, ихчам куриниши, кам энергия сарфлаши ва мобиллиги билан ажралиб туради. Ахборот тизимида кулланиладиган воситалар намуналари а) CD — ROM, б) Видео адаптер) 1- расмда келтирилган.
Уларнинг бу хусусияти автоматлаштирилган ишчи жойлари яратиш имконини беради. Бундай автоматлаштирилган ишчи жойлари давлат бошкарув рганлари,лойиха - конструкторлик бюролари, саноат ва кишлок хужалиги ташкилотлари, тиббиёт ва укув муассасаларида кенг кулланилади.

Расм – 1. Ахборот тизимида кулланиладиган воситалар намуналари


ХХ асрнинг иккинчи ярми, хусусан 60-йидларда фантехника тараккиёти мисли кўрилмаган даражада тезлашиб кетди. Бу эса, уз урнида ахборот окимининг купайишига олиб келди. Масалан, ХХ асрнинг охирги йилларига келиб, дунёда бир кунда чоп этиладиган газета ва журналлар сони 100000 дан ошиб кетади. Тасаввур этиш кийин эмаски, буларни укиб чикишга инсон умри етмайди. Компьютерлар эса ахборотларни укиш, эшитиш, куриш ва кайта ишлашда фойдаланувчига максимал кулайликлар яратади. Компьютерларнинг такомиллашуви дунёдаги барча узгариш ларни уз ичига камровчи ягона ахборот тизимини яратишга имконият яратди. Агар ўтган асрнинг 60 — 70- йилларида ахборотлар турига караб алохида-алохида карта ишланган булса, 80-йиллар охирига келиб улар яхлит бир куринишда — интеграллашган ахборот тизимларига бирлаштирилди. 1983 — 85- йилларда яратилган ва хозирда кенг таркалган интеграллашган тизимлар — Symphony, Framework, Lotus 1, 2, 3 ва бошкалар бунта мисол бўлади.
Корхонанинг маълумотлар омборида корхонанинг штат рўйхати, ишчи ва хизматчилар хақидаги маълумотлар, иш жадваллари, моддий бойликлар, хом ашё ва керакли қисмларни келтириш, омбордаги жамгармалар, тайёр махсулотларни чиқариш, буйруқлар, фармойишлар ва бошқа маълумотлар сақланади. Агар маълумотлар бир омборда булса, уларни маълумотлар омборини бошқариш тизимлари ёрдамида қайта ишлаш мумкинлиги олдинги бобда айтиб ўтилди. Лекин маълумотлар бир нечта компьютерларда, хатго турли жойлардаги компьютерларда жойлашган бўлса-чи? Бунда бирор маълумотдаги кичик ўзгариш бошқа жойдагиларининг кескин ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, бирор ишчи мансабини кўтариш хаидаги буйруқ, нафақат шу ишчининг шахсий ишидаги ўзгаришга, балки иш хақини тўлаш кайдномалари, корхонанинг иш хақларидаги маълумотлар, дам олиш таътили гpaфиклари ва шу каби хужжатларнинг ўзгаришига олиб келади.
Ахборотлар турли жойлардаги компьютерларда сакданганда тақсимланган мамумотлар омборидан фойдаланилади. Бунда бирор ахборотдан фойдаланиш учун компьютерлар бир-бири билан ахборот тармоғи деб аталувчи алока тизимлари орқали бирлаштирилади.
Барча ахборот тизимларида ахборотларни саклаш, узгартириш ва карта ишлаш учун олдинги бобда урганилган маълумотлар омборидан фойдаланилади. Ахборот тизимлари ва маълумот омборлари ўртасида қатьий чегара йўқ. Хар қандай ахборот тизимида бирор-бир мақсад учун яратилган маълумотлар омбори ишлатилади.
Маълумотлар омборини яратишнинг энг мухим хоссаларидан бири ахборотнинг аниқлигидир. Албатта, компьютерга киритилаётган маълумотларда хатоликлар руй бериши мумкин. Шу боис, ахборот тизими хатоларни тузатиш ва ташхис қилиш воситаларига эга бўлади.
Кўпгина маълумотлар бир ёки бир неча файлга киритилишига карамай, ўзаро мантиқан боғланишга эга бўлади.
Хар бир ахборот тизимида стандарт назарий воситалар мавжуд булиб, уларнинг вазифасига киритилаётган маълумотлардаги мантиқий ва синтактик хатоларни аниқлаш ва улар хак;ида фойдаланувчига хабар бериш киради.
Ахборотлар тизимида муайян сатрга киритиладиган маълумотлар учун у қабул қиладиган қийматларнинг шартлари курсатилади. Киритиладиган элементлар ушбу шартни каноатлантирмаса, тизим бу хакда маълумот беради ва уни омборга киритмайди. Бундай холга маьлумотларни чегириш дейилади.
Бундан ташқари, арифметик хатоликлар хам учраб туради. Арифметик хатоликлар даражасини белгилаш анча мураккаб иш хисобланади. Бирор амал натижасини хисоблашда унинг аниклик даражаси (каср кисми, вергулдан сунг нечта ракам олиниши)ни белгилаш фой даланувчининг хохишига боғлик ва у тез-гез ўзгариб туради. Шунингдек, матнли маълумотларни киритилаётганда, Мухамедов А.Т. урнгa Мухамедов А.П. ёзиб кетилиши мумкин. Бундай холда ахборот тизимининг ишончлилиги пасайиши мумкин. Бундай холларнинг олдини олиш учун махсус дастурларни қуллашга туғри келади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish