Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.
|
1. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
«Бухгалтерия ҳисоби» предметини ташқил қилувчи муҳим таълимотлардан бири бўлиб бухгалтерия ҳисобининг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги таълимот ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳар қандай корхонада уларда амалга ошириладиган бошқарувнинг муҳим функцияларидан бири ҳисобланади. Ушбу сифатда бухгалтерия ҳисоби корхоналар бошқарув тизимида ўз ўрнига эгадир (2.8-расмга қаранг)
Режалаштириш
Бошқарув объекти - корхона
Таҳлил ва назорат
Мувофиқлаштириш
Бухгалтерия ҳисоби
2.8-расм. Бухгалтерия ҳисобининг корхона бошқарув тизимидаги ўрни
Корхоналар бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисобига юклатиладиган асосий функция бўлиб барча юз берган ва бераётган фактларни узлуксиз кузатиш, улар тўғрисидаги ахборотларни ҳужжатли асосда қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва ва тегишли бошқарув органларига белгиланган режалар бажарилишини таҳлил ва назорат қилиш ҳамда фаолиятни мувофиқлаштириш учун тегишли қарорларни қабул қилиш учун етказиб бериш ҳисобланади. Демак, бухгалтерия ҳисобининг корхоналар бошқарув тизимидаги бош мақсади бошқарувнинг бошқа функцияларини бажариш учун зарур бўлган реал ва атрофлича ахборотларни шакллантириш ва уларни ўз вақтида ички ва ташқи фойдаланувчиларга еказиб беришдан иборатдир.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
корхонада амалга оширилган молиявий-хўжалик жараёнлари ва уларнинг натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш;
корхона мулки ҳолати ва ҳаракати, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишнинг қонунийлигини, улар бўйича белгиланган меъёрларга амал қилинганликни назорат қилиш;
корхона маблағлари ташкил қилиш манбалари ва улардан фойдаланиш устидан назоратни олиб бориш;
корхона молиявий хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш резервларини аниқлаш ва мобилизация қилиш;
корхона фаолиятига бевосита ва билвосита қизиқувчи ахборот фойдаланувчилар бўлган инвесторлар, кредиторлар, таъминотчилар, харидорлар, солиқ органи, суғурта компаниялари, баҳолаш компаниялари, аудиторлик ташкилотлари ва бошқалар учун зарур бўлган молиявий ҳисоботни тузиш учун маълумотларни тайёрлаш;
маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушумлар, улар ҳақиқий таннархи, давр харажатлари, солиқ ва тўловлар ҳамда бошқа даромадлар ва харажатлар тўғрисида реал ахборотларни шакллантириш ва шу асосда корхона молиявий натижаларини аниқлаш;
корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятида мавжуд салбий ҳолатлар олдини олиш учун улар тўғрисида раҳбариятни ўз вақтида хабардор қилиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |