Хўжалик ҳисоби турларида қўлланиладиган ўлчов бирликларининг турлари, гуруҳлари ва таркиби
Ўлчов бирлиги
|
Гуруҳлари
|
Таркиби
|
Натурал ўлчов бирликлари
|
Оғирлик
|
Тонна, килограмм, грамм
|
Узунлик
|
Километр, метр, сантиметр, дециметр, миллиметр, пагонметр ва бошқалар
|
Ҳажм
|
Куб метр, квадрат метр, гектар, сотих ва бошқалар
|
Сонли
|
Дона, бош, жуфтлик ва бошқалар
|
Меҳнат ўлчов бирликлари
|
Вақт
|
Йил, кун, соат, минут, секунд
|
Киши-вақт
|
Киши-кун, киши-соат ва бошқалар
|
Қиймат ўлчов бирликлари
|
Хорижий валюта
|
Доллар, Евро, фунт-стерлинг, рубль, иена ва бошқалар
|
Миллий валюта
|
Сўм, тийин
|
Н а т у р а л ў л ч о в б и р л и к л а р и ҳисобнинг бир бирига ўхшаш объектларини миқдор (сон) жиҳатдан тавсифловчи кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ҳисоблаш, тортиш, ўлчаш йўллари билан олиш учун хизмат қилади. Улар асосан асосан моддий бойликлар (хом ашё ва материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, тайёр маҳсулот, асосий воситалар ва шу кабилар), бажарилган ишлар сони, миқдори, ҳажмини ҳисобга олишда ишлатилади. Масалан соғилган сут миқдори килограммда, ишлов берилган ер миқдори эса гектарда ўлчанади.
Натурал кўрсаткичларни бир хилдаги ўлчов бирлиги билан ҳисобга олиш мумкин. Мисол учун юқорида таъкидланган сут ҳам, шунингдек мих ҳам бир хил ўлчов бирлигида, яъни килограммда ўлчанади. Бироқ, ушбу бойликларнинг жами миқдорини ушбу ўлчов бирлигида жамлаш мумкин эмас, чунки улар бир-биридан буткул фарқланувчи бойликлардир.
М е ҳ н а т ў л ч о в б и р л и к л а р и – бу хўжалик операцияларини бажаришга кетган вақт миқдори ёки сонини ифодаловчи кўрсаткичлардир. Бундай ўлчов бирликлари сирасига дақиқа, соат, кун, ҳафта, декада, ой кабилар киради. Меҳнат ўлчов бирликлари ёрдамида маълум бир иш турига сарфланган вақт ёки меҳнат миқдори аниқланади, шунингдек улар асосида ҳақиқий вақт сарфи билан норматив вақт сарфини таққослаш орқали иш вақти сарфи устидан назорат амалга оширилади. Меҳнат ўлчов бирликлари асосида меҳнат унумдорлиги ва меҳнатга тўланадиган ҳақ аниқланади.
Кўп ҳолларда меҳнат ўлчов бирликлари натурал ўлчов бирликлари билан биргаликда ишлатилади. Мисол учун ҳисоб даври вақти мабойнида ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори (сони) ушбу вақт мабойнида ишлаб чиқариладиган норматив миқдор (сон) билан таққослаш учун. Меҳнат ва натурал ўлчов бирликларини бундай биргаликда ишлатилиши асосида меҳнат харажатлари самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил қилиш мумкин бўлади.
П у л ў л ч ов б и р л и к л а р и ўз табиатига кўра универсалдир, улар ёрдамида турли ҳисоб объектлари умумлаштирилади ва яхлит тарзда ифодаланади. Мисол учун корхонанинг барча мулк турларининг пул ўлчов бирлигидаги қиймати унинг жами активлари суммасини аниқлаш имконини беради.
Шундай қилиб, ҳисобда қўлланиладиган ҳар бир ўлчов бирлиги унда ўз ўрнига эга ва муҳим аҳамият касб этади. Уларни ишлатилиши корхона фаолияти тўғрисида тўлиқ ва атрофлича ахзборотларни олиш имконини беради.
Хўжалик ҳисобининг алоҳида турлари бир-бирини инкор этмайди, аксинча улар бир-бирини тўлдиради. Чунончи, оператив (оператив-техник) ҳисоб маълумотлари кейинчалик ҳужжатли асосда бухгалтерия ҳисобида ўз аксини топади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида эса статистика ҳисобига юклатилган ҳисоботлар тузилади, улар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар алоҳида ҳудудлар, тармоқлар ва яхлит мамлакат миқиёсида умумлаштирилади.
Демак, иқтисодиётнинг қуйи ва юқори бўғинларида юз берган ва бераётган жараёнлар тўғрисида ахборот бериш ва уларни назорат қилиш воситалари ҳисобланган оператив (оператив-техник) ҳисоб, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоби бажаридаган функциялари ва вазифалари бўйича бир-бири билан муштаракдир. Айнан мақсад ва юклатилган вазифалар муштараклиги сабабли хўжалик ҳисоби турлари биргаликда яхлит халқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил этади.
Шу билан бирга хўжалик ҳисоби турлари бир-биридан турли жиҳатлари бўйича фарқланади. Чунончи, кимга мўлжалланганлиги ва ахборот фойдаланувчилари гуруҳларига кўра хўжалик ҳисобининг юқорида санаб ўтилган турлари ички, ташқи ва ички-ташқи ҳисобга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |