7. Қуйидагиларнинг қайси бири Бухгалтерия ҳисоби методига кирмайди? а) ҳужжатлаштириш
б) счётлар ва уларга икки ёқлама ёзув
в) баланс ва ҳисобот
г) хранометраж
8. Қуйидагиларнинг қайси бири Бухгалтерия ҳисоби тамойилларига киради? а) Баҳолаш
б) счётларга икки ёқлама ёзув
в) ҳисоблаш
г) юқоридагиларнинг барчаси
9. Қуйидагиларнинг қайси бири Бухгалтерия ҳисоби тамойилларига кирмайди? а) эҳтиёткорлик
б) даврийлик
в) ҳисоблаш
г) ҳозиржавоблик
10. Агар бухгалтер даромадни пул келиб тушганда ҳисобда акс эттирган бўлса, у қайси тамойилни бузган ҳисобланади? а) эҳтиёткорлик
б) счётларга икки ёқлама ёзув
в) ҳисоблаш
г) муҳимлилик
11. Агар бухгалтер келгуси даврга доир харажатларни ҳисобот даври харажатлари сифатида ҳисобда акс эттирган бўлса, у қайси тамойилни бузган ҳисобланади? а) эҳтиёткорлик
б) счётларга икки ёқлама ёзув
в) ҳисоблаш
г) ҳисобот даври даромадлари ва харажатлари мослиги
12. Агар бухгалтер балансда товар моддий бойликларни сотиш баҳоларида (таннархидан юқори нархларда) акс эттирган бўлса, у қайси тамойилни бузган ҳисобланади? а) эҳтиёткорлик
б) счётларга икки ёқлама ёзув
в) ҳисоблаш
г) активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши
1 Мулк тушунчаси бошқачасига маблағ ёки актив ҳам деб аталади