2 соат Талабалар сони



Download 119,9 Kb.
bet27/39
Sana23.02.2022
Hajmi119,9 Kb.
#126960
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
1-маъруза.“Бухгалтерия ҳисоби” фанига кириш

Молиявий ҳисобот

бу маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ягона пул бирлигида белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули



Тамойил деганда молиявий ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузишда қўлланиладиган тартиб-қоидалар тушунилади.
Молиявий ҳисобни юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш негизида ётувчи тамойиллар мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонуни»нинг 3- моддаси билан белгиланган, шунингдек 1-сон БХМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» нинг 16-49 пунктларида ушбу тамойилларнинг моҳияти очиб берилган. Бу тамойилларнинг асосийлари қўйидагилар.
Узликсизлик тамойили. Молиявий ҳисоботни узлуксизлик тамойили асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисобга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини очиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, давомийлик тамойилидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур.
Узлуксизлик тамойили яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши лозим, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши лозим. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тўхтатган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тўхтатилади.
Ҳисоблаш тамойили. Бу тамойил корхонанинг активлари, пассивлари, ўз сармояси, даромадлари, харажатлари, хўжалик операциялари ва воқеаларини бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттиришни билдиради. Ҳисоблаш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган операциялар тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш чоғида жуда зарур ҳисобланади.

Download 119,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish