107
технологияларни киритиш таъкидланади. Педагогик технология - бу таълим
жараёнига системали ёндашув бўлиб, унда таълим жараёнини ташкил этишда
техника ва инсон имкониятлари ҳисобга олинади ва уларнинг ўзаро
муносабати таълимнинг оптимал формалари яратилишига замин бўлади.
Педагогик технологияларни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш
мумкин;
-
Таълим-тарбия иштирокчилари шахсига қўйиладиган ижтимоий
талаблар;
-
Ҳамкорлик фаолияти аъзоларининг касбий тайёргарлиги;
-
Таълим жараёнининг мақсади, мазмуни, моҳияти, амалга ошириш
воситалари;
-
Таълим жараёнини дифференциациялаштириш;
-
Ижодийлик.
Ўқувчини мустақил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлаш
бугунги кун мактабининг асосий вазифасидир.
Таълим жараёнида ўқувчининг мустақил таълим олишини фаоллаштириш
зарур. Мустақил таълим масаланинг қўйилиши, ечиш, ўз-ўзини
назорат ва
баҳолашнинг йўлларини ўқувчи томонидан танланиши ва бажарилиши билан
характерланади.
Ўқувчиларда мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун фикрлаш
хусусиятларини шакллантириш зарур. Фикрлаш операциялари асосида
дарс жараёни фаоллаштирилади. Бу ўқитувчининг: “
Нима учун?», «Қандай
мақсадда?», «Сабаблари қандай?», «Натижа нима учун шундай бўлди?-»
сингари саволларнинг муҳокамаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Ўқитувчиларни
эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танқид, гумон
ҳолатларини муҳокама қилиш, улардаги муаммоларни мустақил ҳолда
топиш
ва уларни ечиш учун ўз лойиҳаларини тузиш ва ҳимоя қилиш ўқувчилар
тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат қилади.
Президентимиз И.А. Каримов айтганидек - «Демократик жамиятда
болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади».
"Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури" (1997 йил) таълим
муаммолари олдига мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш
муаммосини қўйгандир.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек:
ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустакил фикр юритиш
кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши
тушунамиз, лекин афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя
қилмаймиз.
108
Демократик
жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган
этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган
таълим самараси паст бўлиши муқаррар.
Албатта,
билим керак, аммо, билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта
бойлик.
Ҳозирги замон ўқув муассасаларининг вазифаси ёш авлодни мустақил
фикрлашга ўргатишдир. Албатта, фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар мавжуд.
Фикрлашни билиш - бу инсоннинг ақлидир.
Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин:
Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги).
Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги, назария ва амалиётнинг
узвийлигига боғлиқдир. Амалиёт, ҳукмнинг тўғрилиги мезонидир.
Фикрлашнинг мустақиллиги - умумий тажрибани қўллай олиш, шахсий фикрга эга
бўлиш, тажрибага муносабат билдириш.
Ақлнинг ташаббускорлиги.
Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш.
6. Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш.
Ақлнинг маҳсулдорлиги.
Фикрнинг кетма-кетлиги.
Тафаккурнинг тезлиги.
Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрлари келтирилган.
"Улуғ ақл
эгалари ўз олдиларига максад кўядилар, қолган одамлар ўз истаклари ортидаи
эргашадилар" (Вашингтон Ирвинг).
"Акл - бу яхши ташкил этилган билимлар тизимидир» (К.Д.Ушинский).
Юқорида айтиб ўтилган барча сифатлар ёш ўзгарган сари ўзгариб боради.
Ижодий ишда фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги зарур бўлиб, у ақлий
фаолиятнинг продуктивлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: