2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf


III БОБ. ГЎДАКЛИК ВА ИЛК БОЛАЛИК ДАВРИ



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

III БОБ. ГЎДАКЛИК ВА ИЛК БОЛАЛИК ДАВРИ 
ПСИХОЛОГИЯСИ 
3.1.Гўдаклик даврида психик ривожланиш. 
3.2.Илк болалик даврида психик тараққиёт. 
3.3.1-3 ёшли болаларнинг ақлий ривожланиши. 
3.4.Илк болалик даврида шахснинг ривожланиши. 
3.1. Гўдаклик даврида психик ривожланиш 
Гўдаклик даври боланинг туғилганидан бир ёшларигача бўлган даврни ўз ичига 
олиб, бу даврда бола ташқи муҳитга мослашиши учун маълум даражада етилган 
нерв тизими билан туғилади. Гўдаклик даври инсон ҳаётидаги органик 
эҳтиёжларни (кислородга, овқатга, иссиқ ёки совуққа) қондиришга нисбатан 
йўналтирилган ҳатти-ҳаракатларнинг туғма, инстинктив шакллари соф ҳолда 
кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга хос бўлган ҳатти-ҳаракатлар, 
янги тажрибаларни эгаллаш учун беқиёс имкониятларнинг борлиги гўдаклик 
ёшидаги болаларнинг асосий хусусиятларидир. Агар органик эҳтиёжлар етарли 
даражада қондириб борилса, улар ўзларининг асосий бўлиш аҳамиятини йўқотади: 
тўғри ташкил этилган кун тартиби, режим ва тарбия натижасида бола исихик 
ривожланиши учун асос бўладиган таассуротларга, ҳаракатга, мулоқотга нисбатан 
янги турдаги эҳтиёжлар туркуми юзага келади. Бола туғилишининг биринчи 
ҳафтасиданоқ унинг кўриш ва эшитиш сезгилари жадал суръатда ривожланади. 
Бола ҳаракатланаётган нарсани кузата бошлайди. У турли овозларга, 
жумладан, катталарнинг товушларига эътибор бера бошлайди. Янги туғилган 
чақалоқнинг мия оғирлиги катталар миясининг 1/4 қисмига тўғри келади, нерв 
ҳужайраларнинг сони эса худди катталарники каби бўлиб, лекин улар етарли 
даражада ривожланмаган бўлади. 
Илк гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат ҳолатидан жуда жадал 
равишда ривожланадиган, қувноқ болага айланиш давридир. У қисқа вақт ичида 
катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни ушлашга ва улардан 
фойдаланишга ўрганади. У атроф оламдаги нарсаларни кузатади, предметларни 
қўли билан ушлаб, уларни қандайлигини билишга интилади, товушларга эътибор 
беради ва предметлар ёрдамида шу товушларни ўзи яратишга ҳаракат қилади. 
У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал муносабатга киришади. Гўдак 
ёшидаги бола ҳам жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез 
ривожланади. Жуда қисқа вақт ичида атрофидаги ҳодисаларга жуда кам 
реакцияси бўлган боладан, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан ёрдамга чақира 
оладиган, катгаларнинг яқин келишидан қувонадиган болага айланади. 
Гўдаклик давридаги боланинг ҳаёти тўлиқ катталар билан ҳамкорлиқдаги 
эмоционал муносабат билан боглиқ бўлиб, бола кайфиятининг яхши бўлишига 
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 4-5 ойлигидан бошлаб, бола ўз яқинларини 
бегоналардан ажрата бошлайди. Катталар билан эмоционал муносабат шу 


37
ёшдаги болаларнинг асосий етакчи фаолияти бўлиб, бола психик 
тараққиётининг асоси бўлиб хисобланади. Катталарнинг доимий равишда бола 
билан бирга бўлиши, унга нисбатан диққатнинг қаратилишига одатланиши, 
унинг ўйинчоқларга нисбатан қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин. 
Тарбиянинг тўғри олиб борилиши боланинг катталар билан бўладиган муомала-
муносабатини предметлар, ўйинчоқлар билан муносабатининг алмашинишига 
олиб келади. Катталар ёрдами билан бажариладиган барча ҳатти-ҳаракатлари 
боланинг келгуси психик ривожи учун асос бўлади. Катталарнинг болага 
нисбатан эмоционал муносабати, уларнинг гапларига боланинг ўз диққатини 
қаратиш, жавоб қайтаришга ҳаракат қилиши, баъзи сўзларни ёдида сақлаб 
қолиб, эмоция билдириши, диққат, хотира, нутқ ва бошқа билиш 
жараёнларининг ривожланишига замин бўлади. Икки ойлик давридан бошлаб 
болада оддий рангларни ажратиш, 3-4 ойлигидан бошлаб, эса предметларнинг 
шаклини ажратиш лаёқати юзага кела бошлайди. 
Гўдак бола 2 ойлик вақтидан бошлаб, ўз онасининг юзини ва овозини 
ўзгаларникидан ажрата бошлайди. 2-3 ойликдан бошлаб эса, онасининг табассуми 
ва кулгусига табассум ва турли ҳаракатлар билан жавоб қайтаради. 
3-4 ойлигидан бошлаб, болалар яқинларига ўз ҳаракатлари билан кўриш, 
эшитиш ёки гапиришни хоҳлаётганлигини кўрсатадилар. 8 ойлигидан бошлаб 
эса, бола ўзгача муҳит ва бегоналар қўлига тушса, ўз хавотирини йиғиси орқали 
намоён этади. Бу хавотир 14-18 ойлигида аста-секинлик билан камая бошлайди. 
2-3 ойлик болаларда юзага келадиган нарсаларни ушлай олиш ҳаракатларининг 
шаклланиши уларда предметларнинг шакли ва ҳажмини идрок қилишларини 
ривожланишига олиб келади. Бир ёшга етган болада атроф муҳитни билишга 
қизиқиши ва ривожланаётган билиш фаоллиги кўзга ташланади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish