НЕОЛОГИЗМЛАРНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
1. Муқобил вариантга эга бўлмаган лексикалар таржимаси
2. Неологизм термини ќақида баъзи масалалар
3. Неологизмларнинг ясалиши ва тилдаги ўрни
4. Янги сўзларнинг таржимада ифодаланиши
5. Неологизмларни таржима қилиш усуллари
6. Илмий матнлар, газета ва журналлардан олинган неологизмлар таржимаси
МУҚОБИЛ ВАРИАНТГА ЭГА БЎЛМАГАН ЛЕКСИКАЛАР ТАРЖИМАСИ.
Таржима маънавий фаолият бўлиб, қадим замонлардан бери акс этиб келмоқда. У бутун жаќон маданияти ва алоќида халқлар маданияти таржимада муќим аќамиятга эга бўлиб келмоқда. Ривожланиб бораётган қардош халқларнинг алоқасига кўра ХХ аср бошларида таржима фаолияти мислсиз, кўринмас қулоч ёзди.
Бутун ќаёт жабќаларини қамраб олган тараққиёт ва илмий – техник революция ва у билан бођлиқ бўлган халқаро ќамкорлик ва кутилаётган демографик портлаш ва бошқа мавжуд бўлган муќим цивилизациялар давлатлараро алоқани ва хар хил тилда гаплашувчи элат ва миллатлар жамиятининг ривожланишига олиб келади.
Таржиманинг мақсади А.Федоров таъкидлашича, чет тилини билмаган ўқувчини мумкин даражада матн билан яқиндан таништиришдан иборат.
Я.И.Рецкер таржимага қуйидагича аниқлик киритади: Таржима – бошқа тил бирликлари орқали мазмун ва услуб бирлигини сақлаган ќолда асл нусхани қайта ишлаш демакдир.
Таржима мураккаб жараёндир. Асл нусхани аниқ ва тўђри мазмунини узатиш учун фақатгини тўђри келадиган сўзларни топиш кифоя эмас, лекин грамматик шакл ва бирликларни ќам ўз ичига олиши керак. Ќисобдан ташлаб бўлмайдиган кўпгина омиллар ќам кўпчилик ќолларда буларга аралашиб туради.
Турли тилларнинг семантик системаларидаги тафовут – бу шубќасиз далил – кўплаб қийинчиликларнинг манбаи ќисобланади. Таржима қилиши жараёнида қуйидаги муаммолар юзага келади.
1. Лексик муаммо: Таржима қилинаётган тилда (чет тили лексик) бирликларининг муқобил вариантларнинг йўқлиги.
2. Стилистик муаммо: Нейтрал сўзлардан ташкари, айрим аниқ жанрлар доирасидагина қўлланиладиган айрим сўз ва сўз бирикмаларнинг мавжудлиги.
3. Грамматик муаммо: Грамматик воситаларнинг бошқа бир чет тилида йўклиги.
Бошқа тилда яратилган нутқ асари асосидаги аниқ асл нутқий асар таржиманинг объекти ќисобланади. Таржима қилишда матннинг мазмунини тушуниш ва шу мазмунни бошқа тил бирликлари ва воситалари орқали етказиб бериш керак. Бунда семантик йўқотишлардан қочиб бўлмайди.
Турли ёзувчилар услубининг бир – биридан фарқланиши, хар бир ёзувчи бошқаларникидан ажралиб турадиган уз индивидуал услубига эгалиги, бир ёзувчининг ижодида турли услуб йўналишлари намоён бўлиши, улар ўзларининг ќар хил асарларини бир – бирида хийла жиддий фарқ қиладиган услубда ёзишга ва аксинча, бир асарнинг ўзида турли услуб жилоларининг чирмашиб кетиши – буларнинг барчаси таржимондан асл нусхага мос услуб калитини топишни талаб этади.
Халқларнинг турли табиий, иқтисодий – ижтимоий – сиёсий шароитда яшашлари натижасида уларнинг онги, дунёқараши ва алоќида турли махсус тушунча ва нормалар, принциплар қарор топадики, буларнинг ќаммаси ќам тилда акс этади. Лекин, техник тараққиёт ривожланишида бошқа бир давлатда пайдо бўлган тушунчаларни англатувчи терминлар бошқа бир тилда муқобил вариантга эга эмаслиги ќам мумкин. Чунки, ќар бир тирик тил танаффузсиз ўзгариш ва жадал тараққиётда бўлади. Унинг олђа силжувчи компонентларидан бири луђат ќисобланади. Бошқа тил жабќаларига қараганда, ќаммадан олдин лексик катта динамика оркали унинг кенгайиш ва ўзгариш ва ривожланиши исботлаб берилган.
Муқобил вариантга эга бўлган лексика – бу шундай сўз ёки сўз бирикмасики тил тараққиёти боскичларида пайдо бўлган нарсалар, жараёнлар ва борлиқни англатувчи сўзлар бўлиб, улар таржимада муқобил вариантга эга эмас. Муқобил вариантга эса бўлмаган лексиклар сифатида «Хақиқий американизм»ларни, неологизмларни мисол келтириш мумкин. Масалан: «selectman» – «шаќар бошқарувининг аъзоси» (Янги Англия штатларида), «drugstore» дорихона. Муқобил варианти бўлмаган лексикани бошқа тилга таржима қилишда қийинчиликларга дуч келишингиз бу табиий ќол.
Таржима қилинган мисоллар етарли даражада, шуни кўрсатадики, таржимонда муқобил вариантга эга бўлмаган лексикани қайта фразалаш орқали таржима қилинади. Муқобилсиз вариатнинг мавжудлиги ўша таржима қилинаётган тилда шу тушунчани берувчи мос сўзнинг йўқлиги билан ифодаланади. Масалан, ўзбек тилидаги «қора кун» мазмунини инглиз тилида очиб берувчи «rainy day» мавжуд бўлган бир пайтда ёвуз фикрларни таржима қилиш учун мустаќкам эквивалентнинг инглиз тилида йўқлиги, унинг gloomy thoughts, dark thoughts, evil desiona, evil sheming, simster plans каби таржима килишга олиб келган.
Иккинчидан, номуқобил вариантга эга бўлган лексикларнинг пайдо бўлиши, шунда намоён бўладики, таржима қилинадиган тилда, ўша ёки бошқа лексик бирликларнинг умуман муќимлиги билан бирга шу сўз хақида тушунчаларнинг ва уларни таржима қилишда, транслетерацич, калькалаш ёки маъносини очиб бериш учун тарифлашдан фойдаланиш кераклигини кўрсатади. Масалан: «Давлат думаси» каби сўз бирлиги учун қандай муқобил керак? Кўриниб турибдики, биз бу ерда «дума» сўзини калькалаш орқали «The state Duma» деб таржима қиламиз.
Бир тилда яқинда пайдо бўлган сўзлар неологизмлар таржимаси ќам транлетерация, калькалаш, транскрипция орқали амалга оширилади.
Чунки, у тилга пайдо бўлган тушунчалар миллий қадрият, тараққиёт ва маданиятни қамраб олган ќолда, бошка бир давлат тилида бунга муқобил вариантлар мавжуд бўлмаслиги табиий ќол.
Do'stlaringiz bilan baham: |