Транскрипциялаш. Таржима амалиётининг ќозирги вақтда транскрипциялаш методи дикқатга молик равишда энг кенг тарқалган бўлиб, у сўзнинг орфографик шаклини беришга эга эмас, балки фанетикасини бера олади. Њзбек ва инглиз тилларининг фанетик системасининг муќим фарқига биноан бундай узатиш бирмунча шарти ва бир қанча инглиз жаранглашининг айрим ўхшашлик ва ўхшамаслигини ишлаб чиқаради.
Умуман олганда, таржимон транскрипцияни ишлатганда албатта, транслетерация элементларини четлаб ўтиб кетолмайди. Ќаммасини қўриб, умуман транслетерация ва транскрипция элементлари қуйидагиларда ўз аксини топади.
1. Талаффуз қилинмайдиган товушлар транслетирацияси.
2. Редукцияланган унлилар транслетирацияси.
3. Икки маротабалик ундошларнинг транслетирацияси.
4.Мавжуд бўлган айрим вариантларнинг яъни графикдаги энг яқинлари.
Неологизмларни транскрипция орқали таржима қилишга мисоллар.
1. «Beatnics» – «битниклар», 2. «Reganomic» – «рейгономика», 3. «Briefing» - «брифинг»
Транслитерациялаш. Бундай номланишга сабаб, таржима ќаракатида бу усулларни ишлатишда унинг ўрнига товуш ќаракати ёки таржима қилинаётган чет тилидан она тилидаги сўзларнинг мазмунини график шаклини бериш орқали юзага келади. Бироқ, бу усул таржимасиз кўринадигандек, лекин далилларга асослансак, бу ерда бир-бирини ўрнини босиш, уни жонлантириш учун муќим замин сифатида фақат таржимани амалга ошириш учун қўлланилади. Њрнини босувчи сўз таржима қилинаётган тилнинг далили бўлиб қолади ва шунга биноан чет тилидан ќам ташқи кўринишлари бир хил эквивалент сифатида ишлатилади.
Умуман олганда, бу йўл табиий тил муаммоларидаги доирада кенг тарқалган ва қадимгилардан бири бўлса-да, у ќозирда ќам муќим аќамиятга эга эканлигини давом эттирмоқда. Хақиқатдан ќам, бу усулдан фойдаланиш ќозирги пайтда қатор кўплаб чегаралар билан бођлиқ (тил сиёсати, стилистик нормалар, турли хил социаллингвестик, жамоатларнинг, урф – одатлари ва бошқалар).
Транслитерация методи ўзбекча ќарфлар билан инглизча сўзни ташкил қилувчи ќарфларнини бериш методидир. Масалан; «put» – «пут» (опцион), «Nikkey» - «Никкей» (Токио фонд биржасида қимматбаќо қођозлар курсининг индекси) транслитерация XX аср охиригача таржимонлар томонидан кенг қўлланилган. Бу учун таржимонга албатта, инглиз тили талаффузини билиш шарт эмас эди, у кўриш қобилияти орқали чегараланиши мумкин эди. Ќозирги вақтда транслитерация деярли барча таржимонлар томонидан ишлатилаяпти. Масалан, «Inauguration» - «Инаугурация», «Benelux» – «Бинелюкс».
Do'stlaringiz bilan baham: |