2-МОДУЛЬ. МЕТАЛАРНИНГ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ. 6-мавзу. Метал ва қотишмаларнинг хоссалари. Металл ва қотишмаларнинг физик, кимёвий, электрик, магнит, оптик, иссиқ-физикавий ва технологик хоссалар. Режа: - 6.1.Металл ва котишмаларнинг хоссалари.
- 6.2.Физик хоссалари.
- 6.3. Кимёвий хоссалари
- 6.4. Технологик хоссалари.
- 6.5. Эксплуатацион хоссалари
Таянч сўзлар: - металл, қотишма, хоссалар, физик, кимёвий, механик, электрик, магнит, оптик, иссиқ-физикавий, технологик,мустаҳкамлик, қаттиқлик, зарбий қовушқоқлик, диамагнит,ферромагнит,статик нагрузка,динамик нагрузка,эластиклик чегараси,ишқаланиб ейилишга қаршилик, усуллари.
Металл ва қотишмаларнинг асосий хоссалари хақида умумий маълумот - Металлнинг қаттиқлиги шу металл сиртқи қатламининг унга бирикадиган маълум шаклли анча қаттиқ жисмнинг ботишига кўрсатадиган ўртача қаршилиги. Физикавий. Химиявий. Механикавий. Технологик. Зичлик. Суюкланувчанлик.Электр ўтказувчанлик. Диамагнит. Ферромагнит. Статик нагрузка. Динамик нагрузка. Эластиклик чегараси. Пропорционаллик чегараси. Гук қонуни. Эластиклик модули. Оқувчанлик чегараси. Оқувчанликнинг шартли чегараси. Мустахкамлик чегарасидаги нагрузка. Узилиш пайтидаги нагрузка. Мустахкамлик чегараси. Узилишига кўрсатган хақиқий қаршилиги ёки мустахкамлигининг хақиқий чегараси. Нисбий узайиш. Нисбий торайиш. Зарбий қовушқоқлик. Қуймакорлик. Болғанувчанлик. Пайвандланувчанлик. Кесиб ишланувчанлик. Бринель усули.
Физик хоссалари. - Физик хоссалари. Металларнинг физик хоссаларига унинг ранги, зичлиги, суюқланиш температураси, иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқдан кенгаювчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги, магнит хоссалари ва бошқалар киради.
- Металл ранги деб, маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик нурини қайтариш хусусиятига айтилади. Масалан, мис пушти–қизил рангли, алюминий эса кумушсимон оқ рангли бўлади.
- Металлнинг зичлиги ҳажм бирлигида жойлашган масса билан характерланади. Зичлигига кўра барча металлар енгил (4500 кг/м3 дан кам) ва оғир хилларга бўлинади. Турли буюмлар яратишда металл зичлиги муҳим роль ўйнайди. Масалан, самолёт ва ракетасозликда жуда енгил металл ва қотишмалардан (алюминийли, магнийли, титанли) фойдаланишга ҳаракат қилинади. Бу буюм массасини камайтириш имкониятини беради. Суюқланиш температураси деб, металл қаттиқ холатдан суюқ ҳолатга ўтадиган температурага айтилади. Суюқланиш температурасига қараб қийин суюқланадиган (вольфрам 3416°C, тантал 2950°C, титан 1725°C ва бошқалар) ва осон суюқланадиган (қалай 232°C, қурғошин 372°C, рух 419°C, алюминий 660°С) металлар бўлади. Қуйма буюмлар, пайвандланадиган ва кавшарланадиган бирикмалар термоэлекетрик приборлар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун металл танлашда суюқланиш температураси катта аҳамиятга эга. СИ бирликлар системасида суюқланиш температураси Кельвин (К) шкаласида ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |