Молия-кредит ва солиқ ислоҳоти натижасида:
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотлар етиштиришни имтиёзли кредитлаш тизими орқали молиялаштириш белгиланиб, ҳосил ўриб-йиғиб олингунча 60 фоиз қисмини ажратиш, пахта хом ашёсини харид қилишда жорий йил охиригача 90 фоиз қисмини ажратиш тизими жорий қилинди;
қишлоқ тадбиркорларининг кредитларга бўлган талабини қондириш мақсадида нодавлат кредит уюшмалари ташкил этилмоқда;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун барча турдаги солик;лар умумлаштирилиб, ягона ер солиғи жорий к;илинди. Сўнгги йилларда ягона ер солиғини аниқлаш ва тўлаш муддатлари ҳам такомиллаштирилмоқда;
республикамизда ишлаб чиқарилган техника воситалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш тизими жорий этилди;
фермер хўжаликлари учун тижорат банклари, нодавлат молиявий институтлар ва ташкилотлар томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш тизими яратилди;
ер ижараси ҳуқуқини ва бўлғуси ҳосилни гаровга қўйган ҳолда кредит олиш шаклланмокда.
Нарх-наво ислоҳоти натижасида:
давлат томонидан сотиб олинаётган пахта хом ашёсининг нархини жаҳон бозоридаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилди.
давлат томонидан сотиб олинаётган ғалла нархини минтақавий бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилди.
бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланмокда.
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни жадаллаштиришнинг устувор
йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодиётни реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқаор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Ф-4058-сонли Фармони асосида вазирлик тизимидаги корхоналарнинг самарали барқарор фаолиятини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувдан тежамкор фойдаланиш технологияларини қўллаш;
ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитини, кутилаётган сув танқислиги ҳамда иқлимдаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда соҳада амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва амалий ишларнинг самарадорлигини ошириш, уруғчилик ва селекция ишларини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, маҳсулоти харидоргир бўлган навларини танлаш ва жойлаштириш, ресурс-тежамкор самарали агротехнологияларни жорий этиш;
экологик тоза ва рақобатбардош сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, мавжуд қайта ишлаш корхоналарини таъмирлаш ва модеринизациялаш, янгиларини ташкил этиш йўли билан аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
лалми ер майдонларида деҳқончиликни ривожлантириш, уларда мойли ва дуккакли экинлар салмоғини ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
чорвачиликни ривожлантириш, жумладан унинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслли моллар салмоғини ошириш ҳисобига чорва маҳсулдорлигини ошириш бўйича дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигида инфратузилма шахобчаларининг фаолиятини яхшилаш, уларнинг фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларини тартибга солиш ва шатномавий мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, фермер хўжаликларини иқтисодий барқарор ривожлантириш ва бошқалар.
3. Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |