2-мавзу: Ўзбек тилининг ижтимоий функцияларининг кенгайиши: жамиятдаги ўзгаришлар ва тил ривожи режа


Ўзбек адабий тили тараққиётини даврлаштириш



Download 35,74 Kb.
bet3/8
Sana03.06.2022
Hajmi35,74 Kb.
#632074
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза кирилл

Ўзбек адабий тили тараққиётини даврлаштириш. Адабий тил умумхалқ тилининг ишлов берилган, сайқаллаштирилган ва маълум бир меъёрга солинган шаклидир. Демак, ўзбек адабий тили шева ва лаҳжалар бир бутунлигидан иборат бўлган ўзбек миллий тилидан фарқланади. Ўзбек адабий тили ўзбек миллатига тегишли бўлганлиги сабабли миллий тилнинг таркибий қисми ҳисобланади ва у билан бутун-қисм муносабатида бўлади. Ўзбек адабий тили узоқ давом этган тадрижий тарақиётга эга. Унинг тарихи олтита даврни ўз ичига олади:
I. Энг қадимги туркий тил (V асргача).
II. Қадимги туркий адабий тил (V-X asrlar).
III. Эски туркий адабий тил (XI-XIII asrlar).
IV. Эски ўзбек адабий тили (XIV-XIX asrning 1-yarmi).
V. Янги ўзбек адабий тили (XIX asrning 2-yarmi).
VI. Ҳозирги ўзбек адабий тили(XX asrdan boshlab).
I bosqich. Энг қадимги туркий тилни Марказий Осиё ҳудудларида яшаган қадимги сак ва массагет қабилалари тилига хунн, юечжи ҳамда бошқа туркий қабила ва уруғларнинг тили аралашувидан ҳосил бўлган тил ташкил этган. Бизгача бу тилда яратилган бирорта ёзма манба етиб келмаган. Бироқ археология, этнография фанлари мазкур типдаги тил мавжуд бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
II bosqich. Қадимги туркий адабий тил Турк ҳоқонлиги барпо бўлгандан то Қорахонийлар давригача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда рун (Ўрхун-Энасой), уйғур, сўғд, манихей, брахма ёзувларида битилган ёдгорликлар бизгача етиб келган. Бу ёдгорликлар тошларга, териларга, ёғочларга битилган. Ёдгорликларнинг энг машҳурлари турк ҳоқонлари ва саркардалари Культегин, Тунюқуқ, Билга ҳоқон шаънига қўйилган тош ёзмалардир. Ёдгорликлар Ўрхун дарёси бўйларидан (Мўғулистон) топилгани учун Ўрхун ёдномалари ёки турк, рун, дулбаржин ёзувлари деб ҳам юритилади. Ёдномалар XIX асрнинг иккинчи ярмида топилган. Уларни В.Томсен ўқишга, биринчи марта V.Радлов таржима қилишга муваффақ бўлди. Бунга ўхшаш ёдномалар кейинчалик Энасой дарёси бўйларидан, Талас водийсидан ҳам кўплаб топилган.
Қадимги туркий тил ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Улардан энг муҳимлари қуйидагилар:
1.Бу тил фонетик жиҳатдан д-ловчи тил ҳисобланади, яъни бугунги й, з товушлари ўрнида д товуши ишлатилган: адоқ (оёқ) адғ (айиқ), эдгу (эзгу) каби.
2.Морфологик жиҳатдан ҳам ўзига хос белгиларга эга бўлган. Масалан тушум келишиги -ғ/-г қўшимчасига, жўналиш келишиги эса ғару/қару/гару шаклига ҳам эга бўлган: будунуғ (халқни), Уйғурғару (уйғурга)1 каби.
Сифатдаги ва равишдаги шаклларнинг ўзига хос кўрсаткичлари ишлатилган: олтачи (ўлажак), удимат (ухламай). Шарт майли -сар шаклида бўлган: борсар (борса). (Булар ҳақида «Қадимги туркий тил» курси бўйича дарслик ва қўлланмалардан батафсил маълумот оласиз).

Download 35,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish