Учинчи давр – ХХ аср бошларидан то Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигигача (1917 йилдан то 1991 йилга қадар) бўлган даврни ўз ичига олади.
ХХ аср бошларида Туркистонда эски усулдаги мактаб ўз фаолиятини давом эттирган. 1917 йил инқилобидан кейин ташкил этилган мактабларда икки босқичли – 9 йиллик ва 7 йиллик ишчи-ёшлар мактаби, ўрта ҳунар билим юртидан иборат таълим тизими бўлиб, унда айрим қонунларнинг ўрганилиши билан чекланилган.
Туркистон маориф комиссарлиги тузган дастурда ҳуқуқий таълимнинг асосий мақсади ўқувчиларни коммунизм руҳида тарбиялашга қаратилган.
ХХ аср бошларида жиддий тус олган жадидчилик ҳаракатининг намояндалари миллий мустақиллик, озодлик учун курашларини маърифат учун кураш билан боғлиқ ҳолда олиб борганлар.
Илмий тадқиқот давомида республика давлат архиви материаллари10 билан танишиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:
Халқ маорифи вазирлигининг Бош инспектори А.Купнинг 1876 йил 13 январида қилинган докладига биноан рус-тузем мактабларида мусулмон ҳуқуқининг ўқитилиши ман этилган.
А.Купнинг 1881 йил 27 август докладига биноан ва 1881 йил 31 октябрдан Халқ маорифи вазирлиги департаментининг қарорига биноан ҳафтада бир ёки икки марта Самарқанд шаҳар билим юртида еврей ўқувчилар учун еврей дини ҳақидаги қонунлар ўқитилиши жорий этилган.
1902-1903 ўқув йилидан бошлаб, ҳафтада 2 соат “Закона Божия” (Худо қонунлари) фани киритилиб, дастур ишлаб чиқилган. Бу фанни ўқитадиган муаллим “Законоучитель” (Қонуншунос ўқитувчи) деб аталган.
Шўролар даврида эса ишчи факультетларда “Жамиятшунослик” курсида ёшлар меҳнати, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазасига оид масалалар ўргатила бошланган. Шунингдек, баъзи ишчи факультетларда давлат тўғрисида ҳам билим берилган. Самарқанддаги олий педагогика институтида (1927-1929 й.) ИИИ курс ўқув режасига “Основы Советского права” фани киритилган. Тошкент индустриал техникумида (1928-1929 йй.) ИВ курс ўқув режасига “Рабочее и промышленное законодательство” фани киритилган. Ўзбек давлат пахтачилик-ирригатсия институтида (1930-1931 йй.) ўқув режасига меҳнат, сув ҳуқуқи, меҳнат муҳофазаси фанлари киритилган.
Ўзбекистонда 1937 йилдан бошлаб мактабларда ВИИ синфда “СССР Конститутсияси” ўқитила бошланган. Бу курс бўйича ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам “СССР Конститутсияси” ўқитилган ва имтиҳон билан талабалар билими аниқланган. Ўрта таълим мактаблари учун (1937-1938 йй.) Конститутсияни ўқитиш методикаси яратилган.
Ўзбекистонда етти йиллик ўрта мактабларнинг ўқув режасида (1951-1952 йй.) СССР Конститутсиясини ўрганиш 66 соат ҳажмда белгиланган. Ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ҳам Конститутсия ўргатилган.
1975 йил 7 январда СССР Маориф вазирининг ВИИИ синфларда “Совет давлати ва ҳуқуқи асослари” курсининг ўқитилиши тўғрисидаги буйруғи эълон қилинган. Юқори синфларда эса “Совет қонунчилиги асослари” курсининг ўқитилиши жорий этилган.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам “Совет давлати ва ҳуқуқи асослари” фани ўқув режасига киритилган 11.
Бу фанларни ўқитишда асосан ёш авлодни ҳуқуқий тартиб ва интизомга, мажбурият ва бурчга ўргатишга кўпроқ эътибор берилган. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг давлат томонидан кафолатлари тўғрисидаги масалаларга кам эътибор берилган. Ўқувчи ва талабаларнинг мустақил ва эркин фикрлашига йўл қўйилмаган.