2-мавзу. Ҳуқуқий тарбияни амалга оширишда Шарқ мутафаккирларининг қарашларидан фойдаланиш



Download 52,18 Kb.
bet1/4
Sana20.06.2022
Hajmi52,18 Kb.
#678645
  1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу. Хукукий тарбия 2020


2-мавзу. Ҳуқуқий тарбияни амалга оширишда Шарқ мутафаккирларининг қарашларидан фойдаланиш

Ўзбек халқининг таълим-тарбия соҳасидаги миллий мероси узоқ тарихий даврни ўз ичига олади. Ота-боболаримиз жуда қадимдан ёш авлодни ҳаёли, иймон-еътиқодли қилиб тарбиялашга катта эътибор берганлар. Инсоният ўзининг тарихий тараққиёти даврида ҳуқуқий таълим-тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш учун маърифий жараёнда объектив қонуниятларни аниқлайди ва шу асосда таълим-тарбия мазмунини яратади.


Таълим-тарбия кишилик жамияти пайдо бўлиши билан бошланган ва ривожланган. Бола туғилиши биланоқ ота-онасининг парвариши орқали атроф-муҳит билан танишади. Турмуш фаолияти бошланиши билан ишлаб чиқариш тажрибаси ва малакаларини ўзлаштиради, шу жараёнда унда ақлий ва жисмоний камолот, маданий, ахлоқий ва эстетик қарашлар шаклланади. Шахсга таълим-тарбия беришни ўзига касб қилиб олган кишилар пайдо бўлиб, аста-секин таълимий мақсадлар шаклланади, шунингдек, кишиларнинг ижтимоий сифатлари аниқланади.
Дастлаб таълим берувчилар ёшларни отда юришга, камондан ўқ отишга ва адолатли бўлишга ўргатишган. Аждодларимиз ўз Ватанини, халқини севиш, дўстларига ва сафдошларига садоқатли бўлиш, ор-номусни қадрлаш каби ижтимоий сифатларга эга бўлганлар.
Шарқда тараққий этган таълим-тарбия тўғрисидаги таълимотларни ўрганишда фалсафа, ҳуқуқшунослик, шарқшунослик, тарих, филология, педагогика соҳасида иш олиб борган Ҳ.Бобоев, А.Жўзжоний, В.Зоҳидов, А.Зуннунов, М.Иномова, З.Муқимов, С.Нишонова, А.Саидов, Ҳ.Саматова, М.Хайруллаев, О.Ешонов, Ш.Ўразаев, К.Ҳошимов каби олимлар алоҳида ўрин эгаллайдилар1. Улар таълим-тарбия соҳасида ҳуқуқий таълим-тарбиянинг, жумладан, ҳуқуқшунослик, фиқҳшунослик, ҳадисшунослик йўналишларининг ривожланишида жуда кўп ижобий натижалар рўй берганлигини исботлаб берганлар.
Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқий таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланишини тўрт даврга бўлиб ўргандик.
Биринчи даврҳуқуқий таълимнинг қадимги даври – давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлишидан то ислом ҳуқуқи ўрнатилгунига қадар (мил.ав. VI-V асрдан милоднинг VII асригача) бўлган даврни ўз ичига олади.
Ушбу даврда зардуштийликнинг муқаддас китоби – “Авесто”, шунингдек, одат ҳуқуқи, Сўғд ҳуқуқи каби манбаларда баён этилган таълим-тарбияда қўлланилган усул ва воситалар натижасида болалар она замин ва унинг табиати, табиат ҳодисалари, одамларнинг кундалик ҳаёт тарзи, ҳайвонот ва жонсиз олам ҳақида тасаввурга эга бўлган. Уларнинг назарида ташқи дунё кенгайиб бораётгандек бўлиб, фикрлаш қобилияти ва тафаккурлари ривожланиб борди. Масалан, зардуштийлик таълимотининг “Авесто” китобида инсон ҳаёти ва одамларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлари маълум қонун-қоидаларга асослангани ҳақида маълумотлар мавжуд2. Унда ер, сув, ҳаво муқаддас деб эълон қилиниб, уларни асраш барча нарсадан устун бўлган. Атроф муҳитни ифлос қилган ва уни асраш қоидаларини бузганлар жазоланиб, ҳуқуқий таълим-тарбияга асос солинган. Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган. “Авесто”да кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган3. Шунингдек, “Авесто”да “яхшилик таълимини ва садоқатни амалга ошириб..., яхши ҳокимлар ҳукм юритаверсинлар. Одамларга ва уларнинг авлодларига бахт-саодат келтирадиган таълимни амалга оширсинлар”, деб таъкидланган. Зардуштлик таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. 15 ёшга етганларга Зардушт қонунлари, ахлоқий ва эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал йўриқлари ўргатилиб, улар адолатлилик, ҳалоллик руҳида тарбияланганлар.

Download 52,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish