2-Мавзу. Статистик кузатиш


Статистик кузатиш маълумотларини қабул қилиш ва уни назорати



Download 40,35 Kb.
bet5/6
Sana11.03.2022
Hajmi40,35 Kb.
#490236
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

3.Статистик кузатиш маълумотларини қабул қилиш ва уни назорати


Ҳар қандай статистик кузатиш ўз олдига фақатгина ҳақиқатни ўзида акс еттирувчи маълумотларни тўплашни мақсад қилиб қўяди. Лекин маълумки, реал ҳаёт билан кузатиш материаллари ўртасида ҳамма вақт фарқ бор. Бу фарқ кузатиш хатоси деб юритилади.


Статистик кузатиш хатоси ўз навбатида:
-қайд қилиш хатоси;
-репрезентатив (ваколатли) хатога бўлинади.
Қайд қилиш хатолари кузатиш жараёнида фактларни нотўғри аниқлаш оқибатида пайдо бўлади. Улар ўз навбатида:
-тасодифий;
-мунтазам хатоларга бўлинади.
Тасодифий хатолар - бу қайд қилиш хатолари бўлиб, улар сўроқ ўтказувчилар ёки қайд қилувчилар томонидан қилиниши мумкин. Масалан, ёши 18 бўлса адашиб
28 ёш деб ёзилиши мумкин ёки бирон бир рақам бошқа устунга ёзилиши мумкин. Бундай хато қилишдан ҳеч ким кафолатланмаган.
Мунтазам хатолар доимо бир йўналишда бўлади. Улар олдиндан кўзланган ва олдиндан кўзланмаган хатоларга бўлинади. Олдиндан кўзланган хатолар - билиб туриб қилинадиган хатолардир. Масалан, ҳисоботлардаги қўшиб ёзишлар, йўқ нарсани бор деб тўлдириш ва ҳ.к.
Қисқаси бу хатоларни мақсадли хато десак ҳам бўлади.
Олдиндан кўзланмаган мунтазам хатолар тасодифий сабаблар ёки рўйхатга олувчиларнинг ўз ишига еътиборсизлиги натижасида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, сутнинг ёғлилик даражасини (фоиз ҳисобида) текшириш керак. Бу операторнинг ҳар куни қиладиган иши. Лекин оператор ҳар куни сутнинг сифатини текширишдан олдин у ўз ускуналарини тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак. Кейин инсонларда яхлитлаб айтиш одати бор. Неча бош қўйингиз бор деб сўралса, одатда 10 тача деб жавоб берилади. Ҳақиқатда еса қўйлар сони 8 та ёки 12 та бўлиши мумкин.
Репрезентатив (бу хатоларни танлаб кузатиш мавзусида чуқур ўрганамиз) хатолар қисман кузатишга хос бўлган хатолардир. Улар танлаб олинган тўплам бирликлари бош тўпламдаги хусусиятларни ўзида тўла акс еттирмаганлиги туфайли пайдо бўлади.
Кузатиш хатосиз бўлиши жуда ҳам қийин масала. Лекин уни иложи борича камайтириш ёки умуман йўқ қилиш статистиканинг муҳим вазифалардан биридир.
Юқорида кўриб чиқилган барча масалаларнинг тўғри ечилиши кузатиш хатосини йўқотишнинг омилларидир. Хатоларни камайтиришнинг яна бир йўли- маълумотларни қабул қилиш пайтидаги назорат қилишдир. Назорат арифметик ва мантиқий бўлади. Арифметик назоратда чиқарилган жамлар, бир-бирига боғлиқ бўлган кўрсаткичлар текшириб кўрилади. Мантиқий назоратда еса жавоблар тўғрилиги таҳлил қилинади. Масалан, сўров варақасида келтирилган жавоблар: жинси-аёл, ёши-8, маълумоти олий. Кўриниб турибдики жавоблардан биттаси нотўғри.



Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish