2-Мавзу. Статистик кузатиш


Статистик кузатишнинг шакллари, турлари ва усуллари



Download 40,35 Kb.
bet2/6
Sana11.03.2022
Hajmi40,35 Kb.
#490236
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

2.Статистик кузатишнинг шакллари, турлари ва усуллари


Статистик кузатиш икки шаклда – статистик ҳисобот ва махсус уюштирилган статистик кузатишлар (текширишлар) шаклида ташкил етилади. (2.1.схема).
Ҳисобот (бухгалтерия ва статистик ҳисоботларга бўлинади) статистик кузатишнинг асосий шакли бўлиб, у барча корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги бошланғич маълумотларни тўплаш учун имконият яратади. Унинг маълумот манбаи бўлиб бухгалтерия ва оператив ҳисоб ҳужжатларида қайд етилган бошланғич ёзувлардир. Жорий статистика бутунлай ва тўлалигича ҳисобот маълумотларига асосланади. Ҳисобот маълумотлари, қайси даражада бўлмасин (корхона, туман, вилоят ва республика) оператив бошқаришда, ривожланишнинг стратегик йўналишларини белгилашда ва белгиланган режаларнинг бажарилиш даражасини ўрганишда жуда катта аҳамиятга ега. Аммо статистик ҳисобот қанчалик яхши йўлга қўйилмасин, қанчалик тез ва аниқ маълумотларни етказиб бермасин, унинг маълумотлари амалий менежмент учун, илмий асосланган хулосалар чиқариш учун, стратегик йўналишларни белгилаш учун етарли емас. Шунинг учун ҳам ҳисобот билан бир қаторда статистикада махус ташкил қилинган статистик кузатишлар кенг қўлланилади. Махсус ташкил қилинган статистик кузатишларга аҳоли рўйхатини мисол келтиришимиз мумкин. Собиқ иттифоқ чегарасида аҳоли 7 (1920, 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 й) марта рўйхатдан ўтказилган. Аҳоли рўйхатини ўтказишдан мақсад, унинг сони, жойланиши, таркиби, миграцияси, ёши, иш билан бандлиги ва ҳ. к. тўғрисида бебаҳо маълумотлар тўплашдир.
Махсус ташкил қилинган статистик кузатишларни воқеа ва ҳодисаларнинг содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб уч турга-узлуксиз, фурсатли ва бир йўла кузатишга ажратиш мумкин.
Узлуксиз кузатиш деганда ҳодисалар рўй бериши биланоқ қайд қилинадиган кузатиш тушунилади. Масалан, бола туғилиши, никоҳдан ўтиш каби воқеа (ҳодиса)лар содир бўлиши биланоқ, яъни ўша куннинг ўзидаёқ қайд етилади.
Фурсатли кузатиш деганда маълум муддатларда ўтказиладиган кузатишлар тушунилади. Масалан, аҳоли рўйхати ва бошқалар.
Бир йўла кузатиш деб бирорта масалани ечиш учун ўтказилган кузатишга айтилади. Масалан, савдо корхоналари жиҳозланиш даражасининг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бериши ва бермаслигини ўрганиш учун махсус кузатиш ўтказиш. Бундай кузатишни кейинчалик ўтказмаслик ҳам, зарурият туғилса, яна ўтказиш ҳам мумкин.





2.1-схема. Статистик кузатишнинг шакллари, усуллари ва турлари

Ўрганилаётган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб, статистик кузатиш икки турга: ёппасига кузатиш ва қисман кузатишга бўлинади.


ғппасига кузатишда тўплам бирликларининг барчаси кузатилади. Масалан, Ўзбекистонда аҳоли рўйхати ўтказиладиган бўлса, республика фуқароларнинг барчаси (қаердалигидан қатъий назар) рўйхатга олинади. Бу дегани фуқаро чет давлатдами, денгиздами, океандами ва ҳатто космосдаги киши ҳам рўйхатдан ўтиши керак.
Қисман кузатишда ўрганилаётган тўплам бирликларининг бир қисми кузатишга жалб қилинади. Қисман кузатиш тўртта турга: анкета орқали кузатиш, монографик тасвирлаш, асосий массивни кузатиш, танлаб кузатишга бўлинади.
Анкета орқали кузатишда саволлар ёзилган варақалар кузатиш бирликларига тарқатилиб, улар тўлдирилгандан сўнг йиғиштириб олинади ва умумлаштирилади. Бундай кузатиш жамоатчилик фикрини аниқлашда ва,айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида айрим ҳодиса ва воқеалар бўйича махсус мустақил експертларнинг фикрларини билишда яхши натижа беради.
Монографик тасвирлаш деганда тўпламнинг бир бўлагини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш тушунилади. Масалан, вилоятда бир жинсли 104 та корхона бор, шундан 4 таси жуда ҳам илғор. Нима сабабдан илғор еканлигини билиш ва уларнинг илғорлик тажрибасини бошқа корхоналарга ёйиш ва оммалаштиришда қўлланилади.
Асосий массивни кузатишда ўрганилаётган белги умумий ҳажмининг ўзгаришига олиб келадиган енг салмоқли ўрин тутган бирликлар ажратиб олиб ўрганилади. Масалан, шаҳарда 150 озиқ-овқат дўкони бўлиб, шундан 15 таси товар айланмасининг 70-80 фоизини беради. Демак, 150 та озиқ-овқат дўконининг барчасини ўрганиб ўтирмасдан, 15 дўконни ўрганиб шаҳарда озиқ-овқат савдоси қандай ташкил қилинганлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Танлаб кузатиш деганда бош тўпламдан бир қисмини танлаб олиб текшириш тушунилади. Агарда кузатишнинг бу тури тўғри ташкил қилинса, қисман кузатишнинг турлари ичида енг яхши ўрганилган маълумотлар умумий тўплам ҳақида тўла-тўкис ва аниқ фикр юритиш имконини беради. Бу кузатишда асосий муаммо танланма тўпламнинг репрезентативлигини (ваколатлилигини) таъминлашдир.
Агарда танлаб олинган тўпламда бош тўпламнинг муҳим хусусиятлари намоён бўлса, у тўплам репрезентатив дейилади. Репрезентативликни таъминлаш танлаш усулларини тўғри белгилашга боғлиқдир. Статистикада тасодифий, типик, механик ва сериялаб танлаш усуллари мавжуд.
Бошланғич маълумотларни олиш усулига қараб, статистик кузатиш бевосита кузатиш, ҳужжатли, савол-жавоб усулларида амалга оширилади.
Бевосита кузатишда кузатувчи ўрганилаётган тўплам бирликларини бирма-бир кўриб, санаб, тортиб ва ўлчаб, кейин рўйхатдан ўтказади. Ҳужжатли усулда еса керак бўлган маълумотлар фақат махсус ҳужжатлардан олинади. Савол-жавоб усулида кузатилаётган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар кузатиш варақасига ёзилади. Бу усулда сўралувчидан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилиш мумкин емас. Бу усулга аҳоли рўйхатини мисол келтириш мумкин. Сўроқ-жавоб усули ўз навбатида учга бўлинади: оғзаки усул; ўз-ўзини қайд қилиш усули; корреспонденция усули.
Оғзаки усулда, кузатиш органлари томонидан махсус тайёрланган шахслар кузатилаётган шахсларга оғзаки савол бериб жавоб оладилар. Олинган жавоблар варақага ёзилиб, кейин умумлаштирилади.
Ўз-ўзини қайд қилиш усулида кузатувчи махсус тайёрланган сўров варақасини кузатувчиларга тарқатади ва маълум вақтдан сўнг тўлдирилган варақаларни йиғиштириб олади. Бу усулда саволларга жавобни кузатилаётган шахсларнинг ўзи беради ва ўз қўли билан савол варақасини тўлдиради. Зарур бўлган маълумотларни ихтиёрий корреспондентлар орқали ҳам тўплаш мумкин. Бунга мисол Германияда чорраҳаларда ихтиёрий валантерлар туриб (камида уч киши) йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар ҳақидаги маълумотларни полиция ходимларига юборишларини келтириш мумкин. Охиргилари еса ҳайдовчиларга нисбатан чора белгилайдилар. Уларни ўзаро учрашуви таъминланмайди. Валантёрларга тўла ишонилади.

Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish